Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Метасоматик (ўрин алмашиш) пегматит конлари



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/24
Sana25.03.2022
Hajmi0,56 Mb.
#509555
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
fojdali qazilmalar (1)

 
Метасоматик (ўрин алмашиш) пегматит конлари 
Бундай пегматитлар қайта кристалланиш ва метаморфик ўрин алмашиш 
жараёнлари натижасида ҳосил бўлади. Юқорида баён қилинган иккинчи ҳил 
пегматитлар ҳосил бўлишида қайта кристалланиш жараёни асосий роль ўйнаса, бу 
пегматитлар мураккаб ўрин алмашиш натижасидир. Иккинчи томондан қайта 
кристалланган пегматитларда калийли метасоматоз бош бўлса, бу пегматитлар 
пайдо бўлишида натрийли метасоматоз муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам 
альбитизация, грейзенизация каби ўзгариш ҳамда зонал тузилиши метасоматик 
ўрин алмашиш пегматитларнинг асосий ҳусусиятларидан бири. Зоналар сони 8-11 
тагача етади. 
Бундай пегматитларнинг минералогик таркиби турлича бўлади. Масалан, 
микроклин-альбитли пегматитларда 100га яқин минерал турларини учратиш 
мумкин. Улар ичида кварц, микроклин ва альбит бош минераллар бўлиб, 
мусковит, қора турмалин, биотит, гранатлар эса иккинчи даражали ҳисобланади. 


Нодир металли минераллар сафига эса танталит – колумбит, берилл, сподумен, 
лепидолит, касситерит ва бошқалар нодир минераллар қаторига киради.
Метасоматик 
ўрин 
алмашиш 
пегматитлари 
қайта 
кристалланган 
пегматитларга нисбатан кенг тарқалган бўлиб, асосан протерозоидан кейинги 
даврда ҳосил бўлган. Бу пегматитлардан ҳозирги вақтда тоғ ҳрустали, қимматбаҳо 
тошлар (топаз, берилл, турмалин, гранат), берилли ва литий, баъзан қалай, 
вольфрам, уран, торий, нодир ва сийрак ер элементларининг минераллари 
олинмоқда. 
Десилицир пегматит конлари 
Агар пегматит ҳосил қилувчи қотишма - эритма таркибига мос келмайдиган 
жинслар орасида қота бошласа, у ҳолда юқорида кўриб ўтган пегматитлардан катта 
фарқланувчи пегматитлар ҳосил бўлади. Бунда пегматит ҳосил қилувчи қотишма - 
эритма ўзидаги айрим бирикмаларини бериб, ўзида йўқ ёки кам компанентларни 
эса ўзлаштириб олади. Бу жараён қотишма - эритма билан асосий ва ўта асосий, 
карбонат жинслар орасида интенсив ўтади.
Десилицирлашган пегматитларнинг ҳарактерли хусусиятларидан бири 
уларнинг зонал тузилишидир. Пегматит гавдаларининг маркази линза, зона 
кўринишдаги плагиоклазитдан тузилади. Оз миқдорда эса апатит, флюорит, 
турмалин, зумрад, берилл минераллари учрайди. Айрим томирларда плагиоклазит
билан бирга кичик қалинликдаги кварц линзалари бўлади.
Плагиоклазит зонасини иккала томонидан флогопит (биотит) зонаси ўраб 
туради. Бу зонанинг асосини флогопит ташкил қилиб, зумрад, берилл, апатит, 
флюорит, турмалин, актинолит каби иккинчи даражали минераллар ҳам учрайди. 
Хлоритдан иборат зона ҳам кўпчилик пегматит гавдаларида учраб, унинг 
таркибида финокит, хризоберилл, александрит, флюорит учрайди. Оҳирги зона 
талькдан иборат бўлиб жуда оз миқдорда хлорит, флогопит, актинолит, доломит, 
магнетит минераллари учрайди. 
Шуни таъкидламоқ зарурки, бу умумий ажратилган зоналарнинг ҳаммаси 
бир ерда ривожланган бўлишлиги қийин. Баъзан бирор зона тушиб қолиши ёки 
аралашган ҳолда келиши мумкин.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish