110
3. ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИ ДАВРИДА
АРХЕОЛОГИЯ ФАНИ
Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида мустақил Ўзбекистоннинг нуфузи
қай даражада ошиб бораётгани барчага аён, маълум ҳақиқат бўлса, унинг
дунё ҳалқлари цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаси ҳам шу даражада
эътироф этилаётган оддий ҳақиқатдир. Халқимиз, бугунги ёш авлод, ҳакли
тарзда шу буюк, шонли тарихи, маданияти билан фаҳрланадилар ва ўзларини
ушбу маънавий мероснинг ворислари ҳисоблайдилар. Чунки, тарих –
инсониятнинг ўтмиши, аждодлари ҳаёти, маданияти, маънавияти ҳақидаги
хотиралардир. Кеча, бугун, келажак эса тарихий хотиранинг бир-бири билан
узвий боғлиқ занжирли ҳалқаларидир. Шу сабабли, кечаги ўтмишни бугун
ўрганмай туриб, эртанги келажакни яратиб бўлмайди. Зеро, бугунги куннинг
қадр-қиммати, моҳияти ва салмоғи кечаги кун тарозиси орқалигина идрок
этилади. Тарихдан бугунга ва келажакка хизмат қиладиган амалий хулосалар
чиқарилмас экан ҳеч бир жамият ривожланмайди, олга бормайди. Демак,
инсониятнинг қадимги даврлардан кечаги кунгача босиб ўтган йўли,
аждодларимизнинг асрлар давомида тўплаган ҳаётий тажрибалари, эслашга,
чукур холис ўрганишга молик тарихдир.
Юртимиз, миллатимиз тарихини ўрганиш турли даврларда турли
даражада, мақом ва мавқеда бўлганлиги бугун ҳеч кимга сир эмас. Ҳусусан,
шўролар даврида иттифоқдош республикалар тарихига жуда кам эътибор
берилгани, бу тарихнинг андозаси бир қолипдан олингани, коммунистик
мафкура ғояси билан зўрма-зўраки равишда “суғорилгани” ҳам ҳали
ёдимиздан кўтарилгани йўқ. Энг ачинарлиси, тарих илмига асосан жуда
катта ашёвий манба берадиган археология фанини ҳам сиёсийлаштиришга,
уни коммунистик ғоялар учун хизмат қилдиришга уринишлар бўлгани ҳам
ҳақиқатдир. Шунга қарамасдан, Ўзбекистон археологияси ўтган асрнинг
иккинчи ярмидан ўз шаклланишини бошлади, унинг том маънодаги
тараққиёти эса мустакиллик йиллари билан боғлик. Таъкидлаш лозимки,
Ўзбекистон археологияси фанида узок йиллар мобайнида ўтказилган
111
фундаментал тадқиқотлар натижаларини том маънода ўзбек халки тарихи,
унинг давлатчилиги масалалари билан боғлаш мамлакатимиз мустакилликка
эришган дастлабки йиллардан бошланди.
Мустақилликнинг дастлабки даврларидан бошлаб, халқимизнинг
қадим ўтмиши, шонли тарихи, аждодларимиздан қолган нодир маданий
меросни илмий ўрганиш, уни асраш ва ундан фойдаланиш бўйича янгича
ёндашув, талаб ва вазифалар давлат миқёсида кун тартибига қўйилди.
Айникса, Ўзбекистон Президента И. А. Каримовнинг 1998-йилда
Республикамизнинг бир гуруҳ етакчи тарихчи, археологлари билан ўтказган
учрашуви ва ушбу учрашув натижаси улароқ, Республика Вазирлар
Махкамасининг “ЎзР ФА Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш
туғрисида” чиқарган қарори истиқболда, тарихчи, археологлар томонидан
ўтказиладиган тадқиқотларнинг дастури амали бўлиб хизмат қилди. Мазкур
қарорнинг қадимги тариҳ хусусан археологияга оид бандларидаги
вазифалардан келиб чиққан холда, Археология институтида “Ўзбекистонда
Археология фанини ривожлантириш концепцияси” ишлаб чиқилди. Икки
бўлимдан иборат ушбу концепциянинг I қисмида Ўзбекистоннинг жаҳон
цивилизацияси тизимидаги аҳамиятли ўрни, дунё тамаддунига қўшган улкан
хиссаси, эришилган археологик кашфиётлар орқали асосланди. Шунингдек,
мазкур қисмда Ўзбекистон археологиясининг келгусидаги истиқболли
вазифалари бегиланган. Концепциянинг II қисмида қадимги даврлардан
темурийлар давригача ўзбек давлатчилиги ва цивилизациясининг пайдо
бўлиши, шаклланиши ҳамда ривожланиш босқичларининг асосий
ҳусусиятлари, даврий чегаралари, тараққиёт ва инқироз замонлари, уларни
ўрганишнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Концепция яратилган
кундан бошлаб ўзбек археологиясининг бугунги кундаги бош мақсади,
халқимизнинг ўтмиши ҳақидаги хаққоний манзарани яратиш, унинг энг
қадимги даврларидан темурийлар замонигача бўлган бой тарихини жаҳон
тарихидан ажратмаган, унга қарама-қарши қўймаган холда ўрганиш, Шарқ
билан Fарб ўртасидаги иқтисодий, маданий мулоқотларга катта хизмат
112
қилган ўзбек халқининг жаҳон маданияти хазинасига қўшган хиссасини
кўрсатиш ва Марказий Осиё халқлари маданияти, давлатчилигини
шаклланишида аждодларимизнинг хизматларини аниқлашдан иборат бўлди
(Ширинов, 2001, 11 с.). Бунинг натижасида, ўзбек давлатчилигининг пайдо
бўлиши илдизлари, ривожланиш боскичлари, тараққиёти даражасига доир
илмий тадқиқотлар амалга оширилиб салмоқли ютуқларга эришилди ва бу
тадқиқотлар давом эттирилмоқда.
Мустақиллик йилларида ниҳоятда фаоллашган тадқиқотлар кўлами ва
уларнинг илмий самараси туфайли, Ўзбекистон археологияси дунё илм-фани
даражасига кўтарилди. Бундай натижа эса, ўз навбатида, Ўзбекистон
археологияси учун дунёдаги етакчи археология марказлари билан илмий
ҳамкорлик ўрнатишга, тенг ҳуқуқли асосда халқаро шартномалар тузишга
замин яратди. Айни пайтда, Ўзбекистон ҳудудида – Австралия, АҚШ,
Германия, Италия, Польша, Чехия, Россия, Франция, Япония каби
давлатларнинг археолог олимлари билан ҳамкорликда, халқаро миқёсда,
археологик тадқиқотлар олиб борилмокда.
Таъкидлаш лозимки, мустақиллик Ўзбекистон қадимшунослигининг
бош илмий маскани бўлган Археология институти учун жаҳон эшикларини
чинакамига очиб берди. Институт Ўзбекистон ҳудудида ҳамкорликда
археологик тадқиқотлар олиб бориш учун жаҳоннинг энг ривожланган
мамлакатлари илмий марказлари билан шартномалар тузишга эришди, бу
оркали Ўзбекистон археологияси фани том маънода дунёвий нуфузга эга
бўлди, ўзбек халқи тарихини ўрганиш халқаро миқёсда амалга оширила
бошланди.
Бугунги кунда Франция Республикаси Илмий Тадкикотлар Миллий
Маркази (УМР-126.6) билан ҳамкорликда ташкил этилган Ўзбек-Франция-
Суғдиёна халқаро экспедицияси қадимги Афросиёб ва Кўктепа шаҳар
ёдгорликларида кенг миқёсда археологик қазишма ишлари олиб бормоқда.
113
Афросиёбда ўтказилган кўп йиллик халқаро ҳамкорлик тадқиқотлари
натижасида, қадимги шаҳар ёдгорлигининг қалинлиги 7 м бўлган, 220 га.ни
ўраб олган мудофаа деворлари очиб ўрганилди, Шунингдек, бу даврда
Афросиёбнинг шимолий қисмидаги 19 га. лик акрополни алоҳида девор
билан ўраб олингани, қурилиш ишларида милоддан аввалги VIII-VII асрлар
учун ғоят ҳусусиятли бўлган гувалаксимон ғиштлардан фойдаланилгани
аниқланди. Моддий маданият намуналарининг таҳлили Афросиёб шаҳар
ёдгорлигининг дастлабки даврлари аҳолиси кўп асрлик, Кўктепа ва
Саразмдаги аждодлардан авлодларга ўтиб келган суғорма деҳқончилик
анъаналарини давом эттирганликларини кўрсатди (Исамиддинов, 2007, 19-20
с.).
Афросиёбнинг мудофаа деворлари ундан деярли икки аср аввал бунёд
этилган Куктепа мудофаа деворлари тизимидан анча қудратли ва мукаммал
бўлган. Бунинг сабабини мутахассислар, улуғ давлатчилик сиёсати орқали
қўшни халқларни забт этишга катта аҳамият берган Аҳомонийлар
салтанатининг истилоси хавфи билан боғлайдилар (Грене, Рахманов, 2007,
21-23 с.).
Ушбу тадқиқотлар натижасида, Турон ўлкасида Аҳомонийлар
истилосидан аввалги тарихий даврлардаёқ урбанистик жараёнлар фаол
тарзда амалга ошгани ўз исботини топди. Шундай қилиб, Самарканднинг
2500 йил аввал бунёд этилган қадимий деворлари остидан унданда
қадимийроқ мудофаа деворлари топилди ва шаҳарнинг ёши 2750 йилдан кам
эмаслиги исботланиб бу тарихий сана 2007 йилда халқаро миқёсда,
ЮНЕСКО раҳнамолигида нишонланди.
Ҳозирги кунларда ушбу шаҳар ҳудудида илк ислом даврига оид
маҳобатли сарой қолдиқлари, қорахонийлар даврига оид ўта ноёб деворий
суратлар билан зийнатланган сарой харобалари очиб ўрганилмокда.
Ўзбекистон-Франция-Суғдиёна археологик экспедицияси томонидан
ўрганилаётган Кўктепа ёдгорлиги Самарқанд вилояти Челак шаҳри яқинида
114
жойлашган. Бу ёдгорликда олиб борилган қазишмалар натижасида, Кўктепа
Сўғдиёна ҳудудидаги энг қадимги шаҳарлардан бирининг харобалари
эканлиги аниқланди. Бу ёдгорликда маҳобатли шаҳар мудофаа деворлари,
муҳташам сарой қолдиқлари ва шаҳар марказида қад ростлаган улкан
оташпарастлар ибодатхонасининг харобалари очилди. 1998-йилда Кўктепа
шаҳар ёдгорлигининг арк қисмидан яна бир ноёб топилма Саклар даврига
оид аёл кишининг қабри ва ундан 250 га яқин тилла тақинчоқлар - тиллақош,
тилла тугмачалар, кумуш кўзгу, ярим қимматбаҳо тошлар ва шишадан
ясалган мунчоқлар каби осори-атиқаларнинг топилиши катта илмий,
оламшумул воқейликка айланди. “Сак маликаси хазинаси”, “Сўғд маликаси”
номи билан илмий муомалага кирган ушбу топилмалар фан нуқтаи-
назаридан ўрганилди ва амалдаги қонунларга биноан Республикамизнинг
марказий музейларида намойиш қилинди. Кўктепа шаҳар ёдгорлигини
ўрганиш натижасида, милоддан аввалги X-IX асрларга оид атрофи айланма
девор билан мудофааланган калъа - қўрғоннинг ҳусусиятлари ва ундан
милодий эрадан аввалги II-I асрларга тааллуқли хазинанинг топилиши ўзбек
археологларининг мустақиллик йилларидаги энг йирик кашфиётларидан
бири сифатида фан тарихи саҳифаларидан ўрин олди.
Франция Республикаси Илмий Тадқиқотлар Миллий Марказининг
УМР-126-9 гуруҳи билан тузилган Ўзбекистон-Франция-Бақтрия халқаро
экспедицияси Сурхондарё вилоятида тадқиқотлар олиб бормоқда. Халқаро
экспедициянинг асосий тадқиқот макони Ўрта Осиёнинг қадим ва ўрта
асрлардаги сиёсий, иқтисодий ва маданий марказларидан бири Тармита-
Термизнинг тарихий ўрни Эски Термиз шаҳри харобалари ўрнида бўлиб, бу
ерда ўтказилган тадқиқотлар натижасида, шахарнинг қадимий ядроси,
шаҳристоннинг шарқий қисмида милодий эрадан аввалги I минг йиллик
ўрталарида шакллангани аниқланди. Тадқиқотлардан маълум бўлишича,
милоддан, аввалги III-II асрларда Термиз йирик сиёсий, иқтисодий жиҳатдан
кучли ва Юнон-Бактрия давлатининг шимолий сарҳадларидаги “форпост”
шаҳарга айланган. Шаҳарнинг энг гуллаб - яшнаган даври Кушонлар
115
салтанати даврига тўғри келади. Бу даврда Термизнинг умумий майдони 350
га.га етади, унинг фортификация тизимлари мукаммалликни касб этади. Дарё
порти фаолият кўрсатади, шаҳарнинг маданий таъсири Амударёнинг қуйи
оқимидаги Хоразм сарҳадларига қадар етиб боради (Пидаев, Лериш, 2001 с.
122-125). Айнан, мана шундай тадқиқотларнинг натижаси сифатида 2001
йилда Термиз шаҳрининг 2500 йиллик юбилейи жаҳон микёсида ўтказилди
ва бу тарихий сана дунё илмий жамоатчилиги томонидан эътироф этилди.
Ўзбекистон-Германия халқаро экспедицияси томонидан Жарқўтонда
ўтказилган тадқиқотлар Сополли маданияти аҳолисини маънавий ҳаётида
нафақат оташпарастлик, балки бошқа диний тасаввурлар, хусусан зоолатрик,
аждодлар руҳига сиғиниш каби илоҳий тушунчалар ҳам бўлганлигини
кўрсатди. Қазишмалар давомида Жарқўтон қатламларидан топилган сигир,
туя, бургут, илон каби жониворларнинг ҳайкалчалари ва уларнинг таҳлили
Жарқўтон аҳолисида зоолатрик тасаввурларни шаклланганлигини яққол
кўрсатади.
Жарқўтондан ноёб топилма - вафот этган кишининг бюст-ҳайкалчаси
ва хомиладор аёлнинг қорин бўшлигидаги эгизак, энди тугиладиган
фарзандлар (эмбрион) нинг тасвири кадимги шарк халқларининг ўлим ва
қайта туғилиш-“ҳаёт чархпалаги” хақидаги фалсафасининг рамзий
маъносини ифодалайди (Шайдуллаев, 2009, 27-28 с.).
Маълумки ёзув маданияти намуналарини ёки унинг илк белгиларини у
ёки бу қадимий ёдгорликлардан топилиши бу маконда илк цивилизациянинг
асосий белгилари мавжудлигидан дарак беради. Жарқўтондан топилган 47 та
сопол идиш парчаларида пиктографик белгилар қайд этилган (Чориев,
Шайдуллаев, Аннаев, 2007, 96 с.). Бу топилмалар ва таҳлиллар Жарқўтонда
бронза даврида юксак маданият ва маънавиятга эга жамоалар яшаганлигини
яна бир бор исботлади
Италиянинг Рим Университети олимлари билан Бухоро воҳасида,
шахар хокимлари – бухорхудотларнинг кароргоҳи-машҳур Варахша
116
яқинидаги Учқулох ёдгорлигида қазишма ишлари олиб борилмоқда.
Кизишмалар натижасида, сўнгги антик даврдан илк ўрта асрларга ўтиш
даврида бунёд этилган ва фаолият кўрсатган Учқулох кўшкининг мудофаа
тизимлари, марказий иморатларининг меъморчилик усуллари ўрганилди.
Ёдгорликнинг марказий иморатлари хоналаридан деворий суратларнинг
қолдиқларини топилиши диққатга сазовордир. Деворий суратлар
қолдиқларининг дастлабки таҳлилларига кўра, бу ерда аксарият холларда
туя, от каби жониворларининг ўзаро кураши тасвирланган. Суратлар асосан
скифларнинг ҳайвонлар тасвири усулида (звериный стиль) ишланган.
Деворий суратлар Марказий Суғд ранг-тасвир санъати намуналаридан бир
мунча қадимгироқ бўлиб, улар асосан V аср, кисман VI аср билан
даврланади. Учқулох ёдгорлиги Варахша шаҳри мудофаа тизими
занжиридаги қалъа қўрғонлардан бири бўлиб, у ва унинг атрофидаги қишлоқ
маконлари кўчманчи чорвадор халқларнинг талончилик юришларига
биринчилардан бўлиб қаршилик кўрсатганлари ҳамкорлик тадкикотлари
давомида аниқланди.
2000-йилдан буён Ўзбекистон-Италия халқаро қўшма экспедицияси
Самарқанд вилоятидаги Кофирқалъа ёдгорлигида казишмалар олиб
бормоқда. Дарғом каналининг чап қирғоғида жойлашган, арк, шаҳристон ва
рабоддан иборат, умумий майдони 16 га.ни ташкил қиладиган ушбу
ёдгорликдаги тадқиқотлар яхши натижалар берди. Бу ердан 500 га яқин
буллаларнинг топилиши Кофирқалъанинг Самарқанд Суғдида тутган муҳим
аҳамиятини яққол кўрсатиб турибди. Бу буллалар Самарқандга Тохаристон,
Бухоро, Тошкент, Панжикент ва Хуросондан юборилган хатларга ўрилган
сурғич муҳрлар бўлиб, топилмалар Самарқанднинг илк ўрта асрлардаги
сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларини ўрганишда муҳим аҳамиятга
моликдир.
2005-йилдан бошлаб Ўзбекистон-Япония халқаро қўшма экспедицияси
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Добусия шаҳарчасида тадқиқотлар
117
олиб бормокда. Тадқиқотлар натижасида Добусиянинг работ қисми бундан
2200 йиллар илгари барпо қилинганлиги исботланди. Арк, шаҳристон ва
рабоддан иборат бўлган Добусияда тадқиқотлар давом эттирилиб ҳозирда
шаҳар ёдгорлигининг арк қисмида қазишмалар олиб борилмоқда Аркнинг
марказидаги қазишмалар натижасида, қадимги даврларда X асрларгача
бўлган маданий қатламлар очилди. Қазишмалар пайтида топилган тангалар,
шиша ва сопол идишлар ҳақиқатан ҳам Добусия Буюк Ипак йўли тизимида
муҳим рол уйнаган шаҳарлардан бири бўлганлигини кўрсатмоқда
Япониянинг Сока Университети олимлари билан ҳамкорликда Эски
Термиздаги Қоратепа Будда ибодатхонаси харобаларида олиб борилаётган
археологик тадқиқотлар Термиз шаҳри буддавийлик динининг Ўрта
Осиёдаги маркази бўлганлигини исботлабгина қолмасдан, балки жаҳон
буддавийлиги тарихини ўрганишда ҳам беқиёс аҳамиятга эгадир.
Тадқиқотлар натижасида, бир қатор илоҳий ҳайкаллар, марказий “ступа,”
кхароштий ва брахма ёзув намуналарини топилиши ва бу ноёб
топилмаларнинг илмий таҳлили Кушонлар даврида Қоратепа ўрнида
марказлашган Будда ибодатхонаси фаолият кўрсатганини, ибодатхонада
Будда таълимотини Шарқ ва Узоқ Шарқ мамлакатларига тарқатувчи
миссионерлар тайёрлангани ҳақидаги дастлабки фикрларга асос бўлди.
АҚШнинг Калифорния Университети билан тузилган халқаро қўшма
экспедиция Шаҳрисабз яқинидаги Сангиртепа, Подаётоқтепа ва Узунқир
ёдгорликларида тадқиқотлар олиб борди. Натижада, Сангиртепанинг 3 га.га
яқин марказий қисми милодий эрадан аввалги X-IX асрларда айланма
мудофаа деворлари билан ўраб олингани, Аҳомонийлар истибдодининг
дастлабки даврида бу ерда ёпиқ усулдаги ибодатхона фаолият кўрсатгани,
кейинчалик, бу иншоот очиқ усулдаги сиғиниш мажмуасига айлантирилгани
аниқланди. Милодий эранинг IV-V асрларида Сангиртепа моддий -
маданиятида кўчманчи чорвадорлар маданияти таъсири устувор бўлганлиги,
Суғд учун ҳозирча энг кўҳна ва оригинал усулда ишланган тўрт оёқли
118
остадоннинг топилиши, шубҳасиз, экспедициянинг муваффақиятли иш олиб
борганини тасдиқлайди. Сангиртепа ёдгорликлар мажмуаси бу ҳудудда
бундан 2700 йил аввал шаклланган қадимий шаҳарнинг бизгача етиб келган
харобалари бўлиб, ушбу қазишмалар натижалари Шаҳрисабз шаҳрининг
2700 йиллик юбилейи учун илмий асос қилиб олинди.
АҚШнинг Миссури штатидаги Вашингтон Университети билан
тузилган навбатдаги халқаро экспедиция Ўзбекистоннинг марказий қисми
Жиззах вилоятида қидирув ишларини ўтказмоқда. Ўзбекистон-АҚШ-
Уструшона халқаро экспедициясининг мақсади бронза ва илк темир даври
кучманчи чорвадор қабилаларининг манзилгоҳларини топиш ва уларни
илмий жиҳатдан мукаммал ўрганишдир. Айни пайтда, Зомин воҳасида
ўтказилган қидирув тадқиқотлари муваффақиятли натижаларни бермокда.
Россиянинг Эрмитаж музейи билан ҳамкорликда тузилган экспедиция
эса Бухоро вилоятидаги Пойкент шаҳар харобаларида иш олиб бормоқда.
Ҳозирги Қоракўл туманида жойлашган бу кичик шаҳарча араблар
истилосига қадар Марказий Осиёнинг энг йирик савдо манзилларидан бири
бўлган. Пойкентлик савдогарлар бир томони Рум (Византия) ва бир томони
Хитой билан савдо-сотиқ ишлари олиб борганлар. Бу ердан топилаётган
моддий маданият намуналари ҳам айнан шундан далолат бермоқда.
Польшанинг Варшава Университети олимлари билан Қизилқум
чўлларидаги неолит даври манзилгоҳларида олиб борилаётган тадқиқотлар
натижасида, бу чўллар бир пайтлар одамларнинг яшашлари учун қулай
манзиллар бўлганлигини ва бу ерларда ҳам одамлар яшаганликларини
исботлади.
Россия Фанлар Академияси Сибирь бўлими Археология ва этнография
институти билан ҳамкорликда тузилган экспедиция Ўзбекистоннинг тош
даври ёдгорликларида кенг миқёсда археологик қазишма ишлари олиб
бормокда. Бу экспедиция томонидан Тошкент воҳасидаги Оби-Раҳмат
ғоридан ҳозирги замонавий одамнинг энг қадимий қолдиқлари топилди. Бу
119
йирик кашфиёт натижасида замонавий одамнинг Ўзбекистон ҳудудида
бундан 40-45 минг йил илгари пайдо бўлганлиги исботланди.
Ўзбекистон мустақиллиги йилларида тузилган ушбу халқаро
экспедициялар фаолияти туфайли Ўзбекистоннинг қадимий маданиятини
ўрганиш борасида муҳим илмий кашфиётлар амалга оширилан ва
Ўзбекистон ҳудуди қадимги шарқ цивилизациясининг энг кўҳна
марказларидан бири, унинг ажралмас таркибий қисми бўлганлигини, бу
худудда яшаётган ўзбек халқи қадимий тарих улкан бир цивилизациянинг
меросхўри эканлигини бутун дунёга янада кенгроқ маълум қилдилар.
Археология институти илмий жамоаси Ўзбекистон мустақиллигининг
20
йиллиги
шодиёналарини
ғоят
кўтаринки
руҳда
ўтказилган
тадқиқотларнинг самарали натижалари билан қарши олмоқдалар Ўтган 20
йил давомида институт ходимлари томонидан 1800 дан ортиқ илмий мақола,
65 та монография ва тўпламлар, 22 та рисола нашрдан чиқарилди. Жумладан,
ўтган йиллар мобайнида институт ходимларининг МДҲ ва узоқ хорижда 300
дан ортик илмий мақоласи, 11 та монографияси жаҳоннинг нуфузли
нашриётларида чоп этилди. Ушбу ишларда институтнинг бир гуруҳ етакчи
олимлари К.А. Абдуллаев, А.А. Анорбоев, Ш.Б. Шайдуллаев, Г.И.
Богомолов, А.А. Грицина, БД. Матбабаев, Ж.К. Мирзаахмедов, Ш.Р. Пидаев,
М.Д. Исамиддинов, кабилар айниқса самарали фаолият кўрсатдилар.
Бундай халқаро ҳамкорликлар ёш ўзбек археолог олимларининг илмий
фаолиятлари учун ҳам жуда катта аҳамиятга эга бўлмоқда. Шу кунгача
институтнинг 3 та ёш олими Германиянинг нуфузли Гумбольд фонди
стипендиясига, 2 та ходим Япониянинг Хираяма стипендиясига, 6 та ходим
Германиянинг ДААД фонди стипендиясига, 2 та ходим Франциянинг Дидро
фонди стипендиясига, 1 та ходим Италиянинг Шарқий Христианлик
институти грантига, 1 та ходим Грециянинг Александр Онасис грантига
сазовор бўлдилар.
120
Бугунги ўзбек археология мактаби муваффақиятларининг асосий
тамал-тошини қўйган Ўзбекистон Фанлар Академияси Археология
институтида мазкур маскан ташкил этилгандан буён шу кунларгача юқори
даражада, соф илмий муҳит ҳукмронлик қилиб келганлиги ва бу масканда
замонавий ибора билан айтганда “жаҳон стандартлари” даражасида тадқиқот
ишлари олиб бораётган юқори малакали мутахассисларнинг жамланганлиги
натижасидир.
Ўзбек археологиясининг ҳозирги кундаги бош илмий йўналиши ва
мақсади мамлакатимиз ҳудудида шаклланган кўхна маданият, Қадимги
Шарқ маданиятининг ажралмас таркибий қисми эканлигини исботлаган
холда, бу маданият тарихининг ўнлаб қирраларини тинимсиз тадқиқ қилиш,
Ўзбекистон мустақиллиги берган чексиз имкониятлар шарофати билан бу
ҳудудда яшаётган миллатлар ва элатларнинг ота мерос, илмий, маданий
бойлиги бўлган қадимий тарихнинг хаққоний манзарасини қайта, холис
яратиш йўлидаги тинимсиз изланишлардан иборатдир.
Ўзбекистон археологияси хозирги пайтда миллат манфаати, унинг
маданий-маънавий ҳаёти, мустақиллик ғоялари талаб ва истакларидан келиб
чиққан холда фаолият юритмокда, фанга хизмат қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |