Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


 Тўлов талабномалари билан ҳисоб – китоблар



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/178
Sana25.03.2022
Hajmi2,78 Mb.
#508769
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   178
Bog'liq
AVJG8PKux0b4zvMz4CXM2ijEjOQ4hiEWhBX6Dm8k

 
3.4.2. Тўлов талабномалари билан ҳисоб – китоблар 
 
Тўлов талабнома хўжалик субъектлари ўртасида тўловларни амалга 
оширишда қўлланиладиган нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг шакли 
ҳисобланади. Ўзбекистон тижорат банклари ўртасида тўлов талабномалар 
ҳисоб – китобларнинг қўлланилиши жуда кенг тарқалмаган. Бунинг асосий 
сабабларидан бири тўлов талабномалар билан ҳисоб – китобларда 
ҳужжатларнинг айланиши жуда кўп вақт олади ва ортиқча сарф харажатлар 
талаб қилади.
Тўлов талабнома – мол сотувчи томонидан белгиланган суммани банк 
орқали олиш ҳақидаги талабини ўз ичига олган ҳисоб – китоб ҳужжатидир. 
Талабномалар асосан акцептли ва акцептсиз бўлиши мумкин.
Акцептли тўлов талабномаларда банк аввал тўловчининг маблағни 
тўлаш ҳақидаги розилигини олади, сўнгра тўловни амалга оширади. 
Акцептсизда эса аввал тўлов амалга оширилиб, сўнгра мижозга тўлов 
ҳужжатларини беради.
Тижорат банкларининг ягона вакиллик ҳисобварақларига ўтиши тўлов 
талабномалар билан амалга ошириладиган ҳисоб – китобларни 
расмийлаштириш ва ҳужжатларнинг айланиш жараёнларини бир қадар 
енгиллаштирди. 
Акцептли 
тўлов 
талабномалар 
билан 
ҳисоб 
– 
китоблар.
Таъкидлаганимиздек, акцептли тўлов талабномалар сотиб олувчининг 
банкига келиб тушгандан сўнг, банк дастлаб тўловни амалга ошириш 
юзасидан тўловчининг розилигини олади. Бунинг учун банк томонидан 
тўловчиларга талабномаларни қуйидагича акцептлаш муддати ўрнатилади: 
– бир шаҳар ичида жойлашган мижозлар учун – талабномаларни 
банкка келиб тушган кунни ҳисобга олмаган ҳолда, уч иш куни; 


72 
– бошқа шаҳарларда жойлашган мижозлар учун талабномаларни 
банкка келиб тушган кунни ҳисобга олмаган ҳолда, беш иш куни; 
– тўловчининг асосли илтимосига кўра 10 кунгача. 
Акцептлаш тартибида тўланадиган акцептли тўлов талабномалар 
муддатини кутаётган давр давомида тўловни кутаётган ҳужжатлар 
картотекаси (1 – картотека)да ҳисобга олиб борилади.
Тўловчи белгиланган муддатда ёзма равишда унга хизмат қилувчи банк 
бўлимига акцептлашни қисман ёки тўлиқ рад қилиш ҳуқуқига эга (товар – 
материал қимматликларини жўнатишда, хизматлар кўрсатишда ва бошқа 
ҳолатларда шартнома шартларига амал қилинмаганда, шунингдек, 
қонунчилик ҳужжатларига асосан). 
Белгиланган муддатда корхона ёзма равишда акцептлашни рад этмаса, 
талабнома акцептланган ҳисобланади. 
Талабномани акцептлашдан қисман бош тортганда, тўловчи томонидан 
акцептланган сумма бўйича тўловлар амалга оширилади. Агар тўловчининг 
ҳисобварағида маблағлар бўлмаганда акцептли тўлов талабномалар 2 – 
картотекага жойлаштирилади. 
Бунда банк тўловчи томонидан акцептлашни қисман рад қилинганлиги 
тўғрисида маҳсулот етказиб берувчининг (маблағ олувчининг) банкига ёзма 
равишда хабар беради. 
Банк 2 – картотекадаги ҳисоб – китоб ҳужжатлари бўйича тўловларни 
амалга оширишда тўловчиларга пеня ҳисоблаш ва олувчилар фойдасига 
ўтказиш ҳуқуқига эга, агар бу банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномада 
келишилган бўлса. 
Банк тўловчилардан маблағларни олувчилар фойдасига муддати ўтказиб 
юборилган тўловлар бўйича ҳар бир кун учун қонунда белгиланган миқдорда 
пеня ундиради.Агар ушбу ҳолат банк ва мижоз ўртасида ҳисоб – китоб ва 
банк хизматларини кўрсатиш бўйича шаротномада белгилаб қўйилган бўлса.


73 
Қуйидаги шартли чизмада акциядорлик тижорат Агробанкнинг иккита 
бўлими мижозларининг акцептли тўлов талабномалар билан ҳисоб – 
китоблар амалга оширилганда ҳужжатлар айланишини кўриб чиқамиз. 
 
Акцептли тўлов талабномалар билан ҳисоб –
китобларни амалга ошириш тартиби 
Мол сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида товарлар сотиш ва хизматлар 
кўрсатиш ҳақида шартнома тузилади, ушбу шартномада тўлов шакли ҳам 
келишилади (1), сотувчи товарларни жўнатагандан ёки хизматларни 
кўрсатгандан кейин (2) акцептли тўлов талабномани банкка тақдим этади (3), 
банкнинг масъул бухгалтери тўлов талабномалар белгиланган тартибга 
жавоб беришини назоратдан ўтказгандан кейин почта орқали сотиб 
олувчининг банкига жўнатади (4), сотувчининг банки тўлов талабномани 
акцептлаш учун сотиб олувчига жўнатади (5), сотиб олувчи ёзма равишда 
тўловни рад этмаса унинг ҳисобидан маблағни сотувчи ҳисобига ўтказиш 
ҳақидаги электрон тўлов талабномани республика банкига жўнатади (6).
Агробанкнинг Косон бўлими сотувчининг ҳисобварағидан маблағни 
кўчиргандан сўнг бу ҳақда унга хабар қилади (7), ўз навбатида республика 
Агробанки электрон тўлов талабнома билан Косон бўлимининг вакиллик 
ҳисобварағидан маблағни Оқтош бўлимига ўтказади (8), Агробанкнинг 
Оқтош бўлими маблағни сотувчининг ҳисобварағига ўтказади ва бу ҳақда 
сотувчига тегишли ҳужжатларни тақдим этади (9).


74 
Акцептли тўлов талабномалар билан ҳисоб – китобларни амалга 
оширганда тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмаганда тўлов ҳужжатлари 
банкнинг иккинчи картотекасига кирим қилинади.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish