Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Чронопай
компаниясининг Р&Д-бўлими бошлиғи 
Дмитрий Артимович
қуйидаги 
фикрни билдиради: “
Биткоин уни доллар ёки бошқа турдаги валютага 
алмаштириш мумкин бўлмагани қадар мавжуд бўлади. Ҳеч қандай мамлакат 
ўз молиявий тизимини қандайдир тушунарсиз валюта ихтиёрига бериб 
қўймайди. Чунки биткоиннинг ривожланиши бир қанча саволларни юзага 
келтиради: Ким бу ишни молияласжтирган? Ким биринчи марта 
криптовалюта 
алмаштириш 
пунктларини 
ташкил 
қилган? 
Криптовалюталар кўпроқ кимнинг қизиқиш ва интилишларига мос келади? 
Криптовалюталар кимларнинг мақсадларини амалга ошириш учун ҳизмат 
қилади? ва хаказолар. Бошқа томондан қараганда, жаҳондаги кўпчилик 
молиявий оқимларни маҳсус ҳизматлар назорат қилишга интиладилар. 
Шунинг учун ҳам криптовалюталар тизими ўз-ўзидан пайдо бўлган деган 
фикрга ишониш бироз қийин. Балки уни ғарб маҳсус ҳизматлари ташкил 
қилиб, уни қандайдир усулда назорат қилиш ва бошқариш механизмини ҳам 
ишлаб чиққан бўлсалар ажаб эмас
”. Лекин 
CйберФунд
блокчейн 
платформасини ишлаб чиққан дастурчи Валерий Литвин бу борада бошқача 
фикрни билдиради: “
Бинкоинни маҳсус ҳизматлар ишлаб чиққан ва уни 
бекдоор (тизимни издан чиқариш имконияти) билан таъминлаганлар деган 
фикр дунё миқёсидаги фитна назарияси каби асосга эга эмас, чунки блокчейн 
лойиҳаларнинг бача кодлари очиқ ва уларни исталган инсон (ёки ташкилот) 


340 
исталган пайтда текшириб аудит қилиши мумкин. Ундан ташқари, худди 
биткоин сингари бошқа турдаги криптовалюталар ҳам пайдо бўлаяпти ва 
улар ҳам блокчейн технологияси асосида яратилган. Улар биткоинга 
нибатан анча катта бўлган анонимлилик даражасига эга бўлишлари 
мумкин
”. Аммо дунёдаги йирик ва кўзга кўринган молиячиларнинг 
криптовалюталар бўйича турли-туман мунозараларига қарамай, рақамли 
криптовалюталар борган сари кўпроқ жаҳон иқтисодиётига таъсир 
қилаяптилар ва уларга бўлган инвестициялар миқдори кун сайин ортмоқда. 
Нима учун криптовалюталар курси жуда тез ўзгаради ва унга эгалик қилишда 
таваккалчилик миқдори жуда ҳам катта миқдорда деган саволга қуйидагича 
жавоб 
бериш 
мумкин. 
Молиявий 
экспертларнинг 
фикрича, 
криптовалюталарнинг ортида реал иқтисодиёт, товар ва ҳизматлар ҳаракати, 
капитал ҳаракати, тўлов қобилияти паритети кабилар турмайди, худди шу 
туфайли ҳам криптовалюталар уларни бошқариш бўйича янгиликлар ва шу 
каби бошқача стресс факторларга жуда ҳам сезгирдирлар. Шу туфайли турли 
мамлакатларда криптовалюталарга турлича ёндошув мавжуд: Баъзи 
мамлакатларда улар умуман назорат қилинмайдилар, бошқаларида эса 
криптовалюталар аллақачон тўлов воситаси сифатида ишлатиладилар. Бу 
йўналишда умумжаҳон қонунлари пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Криптовалюталар бозорининг келажакдаги холатига назар солсак, бу бозорда 
таваккалчилик хали-ҳануз анча юқори бўлади. Шунинг учун ҳам узоқ ва 
қисқа муддатли перспективаларда кўтарилиш ва пасайишга тайёр бўлган 
инвесторларгагина бу бозорда ўйнаш тавсия этилади. Қуйида нима сабабли, 
криптовалюталар курси тез-тез ва шиддатли тарзда ўзгаришининг яна бошқа 
бир қанча сабаблари келтирилади:Буларнинг биринчисига худди оддий 
пуллар ва қимматли қоғозлар бозорида бўлгани каби “
руҳий
” факторларни 
киритишимиз мумкин. Масалан, инвесторларни кутиш, талабнинг 
вақтинчалик кўпайиб кетиши, талаб ўсишининг секинлашуви, жуда тез 
ўсишдан сўнг чарчоқлик холати кабилар. Криптовалюталар бозорининг 
бошқа турдаги активлар бозоридан асосий фарқи - унинг иқтисодиёт билан 


341 
узвий боғлиқ эмаслигидир. Мамлакатлар иқтисодий ҳаётига биткоинлар 
курсининг ўсиши ёки камайиши хозирча таъсир қилмайди. Аксинча, доллар 
курси тебраниши ёки нефт нархи ўзгариши иқтисодиётга катта таъсир 
кўрсатади. Иккинчи сабаб, криптовалюталарнинг янги рақамли валута турига 
мансублигидир. Кўпчилик унинг нималигини жуда яхши тушунмаганлиги 
сабабли информацион ўйинлар воситасида криптовалюталар курсини 
кўтариш ёки тушириб юбориш мумкин. Бунда оммавий ахборот воситалари 
ва ижтимоий тармоқлар катта аҳамиятга эга. Интернетдаги қандайдир 
янгилик унинг курсини туширса, бошқаси курсни кўтариб юборади. Бу 
борадаги кўпчилик маълумотларни текширишнинг ўзи ҳам катта муаммодир. 
Учичи сабаб сифатида криптовалюта дастур кодининг янгиланишини 
(
ҳардфорк
) келтириш мумкин. Курс маълум максимал даражага етгандан 
сўнг, олди-сотти вақтинча тўхтатилиши мумкин, аммо бу умумий холатга 
катта таъсир кўрсатади. Биткоиннинг курси жуда ҳам ўзгарувчан 
(
волатил)
бўлгани учун йирик инвесторларнинг савдога аралашуви курсни 
анчагина ўзгаришига олиб келади. Бу эса биткоин пуффаги хали бир неча бор 
катталашиши ва кичиклашиши мумкинлигини англатади. Биткоин курси 
қачон стабиллашишини хозирча ҳеч ким башорат қила олмайди, шунинг 
учун биткоин эгаларига сабр қилиш тавсий этилади.
Қайси криптовалютани сотиб олиш керак ва қайсисини сотиш керак 
деган саволга жавоб бериш ҳам жуда мураккаб масала. Аммо ҳозирги 
шароитларни ҳисобга олган холда биткоиндан воз кечиш ҳам унчалик тўғри 
бўлмас. Негаки хозирги пайтда инвесторлар унга жуда қаттиқ ишонадилар. 
Биткоинга бўлган ишонч 
битcоин cаш
ва 
биткоин голд
га бўлган ишончга 
нисбатан анча катта миқдорда. Ундан ташқари, биткоиннинг бошқа 
коинларга нисбатан ишонч заҳираси анчагина катталигини пайқаш мумкин. 
Агарда энг оммабоп рақамли валюта – биткоинга алътернатува қидирилса, у 
холда бир қанча вариантларни таклиф этиш мумкин. Масалан, биткоин 
даромад даражаси бўйича бир қанча криптотокенлардан қуйироқда юради. 
Мисол учун, 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish