420
Магистрлик диссертацияси
замонавий илм, техника, техналогия, ва
иқтисодиѐтнинг бугунги ривожланиш даражасига жавоб бера олиши лозим.
У малакавий иш бўлиб, унинг назарий аҳамияти, мавзусининг
долзарблиги ва
олинган натижаларнинг амалий аҳамиятигагина эмас, балки талабаларнинг
умумий услубий тайѐргарлик даражаси ва расмийлаштирилиш даражаси ҳам
баҳоланади.
Магистр - лотинча “mogister” сўзидан олинган бўлиб, ”ўқитувчи”,
”раҳбар” деган маънони билдиради.
Магистрлик дастурининг бажарилиши
Давлат малака аттестацияси
томонидан «магистр” академик даражасига берилиши билан якунланади.
Магистирлик диссертациясини мавзулари қуйидагича берилиши
мумкин:
1. Дискли ажраткичларнинг таъмирбоплигини
оширишга оид илмий
тавсиялар ишлаб чиқиш.
2. Сут сепараторлари ѐки ТСН-160 русумли гўнг тозалаш қурилмаларининг
чидамлилигини оширишига оид илмий тавсиялар ишлаб чиқиш.
3.Фермер хўжаликларида мева ва сабзавот маҳсулотларини қайта
ишлаш
қурилмасини
такомиллаштириш
ва
техник
сервис
ишларини
ташкиллаштиришга оид илмий тавсиялар ишлаб чиқиш.
4. Ейилган деталларни плазма ѐй усулида эритиб қоплаш технологиясини
такомиллаштиришга оид илмий тавсиялар ишлаб чиқиш.
5.Роторли роликли насоснинг ейилган деталларини тиклашнинг мақбул
усулини танлашга оид илмий тавсиялар ишлаб чиқиш;
6. Ейилган деталларни юқори дисперсли совитувчи –ҳимояловчи
майда
томчилар муҳитида эритиб қоплаш техналогиясини ишлаб чиқиш.
7. Ейилган деталларни буғ муҳитида эритиб қоплаш техналогиясини ишлаб
чиқиш;
8. Берилган ҳудудий фирмавий техник сервиснинг вилоят тизимини
ташкиллаштиришга оид илмий тавсиялар ишлаб чиқиш.
9. Инъектор курилмасининг техник ресурсини оширишга оид илмий
тавсиялар ишлаб чиқиш.
Магистрлик диссертациясининг умумий ҳажми компютерда 12-ширифтда
1,5 интервалдан ѐзилган 60-80 бетдан иборат бўлиши керак.
Магистрлик диссертациясининг таркибий тузилиши 1-расмда тақдим
этилган.
Курс
лойиҳасини
ва
БМИни
бажаришда
электрон-
ҳисоблаш
техникаларидан кенг фойдаланиш тавсия этилади. Уларнинг мавзулари бугунги
кунда ўз ечимини кутаѐтган энг долзарб ва истиқболли вазифаларни ечишга
қаратилиши зарур.
Курс лойиҳаси ва БМИда қабул қилинган техник ечимлар ва ҳар хил
ҳисоблаш натижаларининг ҳаққонийлик даражасига лойиҳа ѐки иш
муаллифи
(талаба) жавоб беради.
Курс лойиҳаси мавзулари фан мазмунига жавоб бериш ва у таъмирлаш –
техник ишлаб чиқариш олдида қўйилган аниқ техник масалаларни ечиш билан
чамбарчас боғлиқ бўлиши лозим.
421
Талабага берилаѐтган топшириқда мавзунинг номи аниқ ифодаланиши
зарур, унда керакли дастлабки
маълумотлар келтирилади, ҳисоблаш-матн
қисмининг структураси ва чизма- график ишлар мазмуни, ҳамда бўлимларни ва
бутун лойиҳани бажариш муддатлари кўрсатилиши лозим.
Магистратура йўналишида “Машиналар ишончлилиги ва техник сервиси”
фани бўйича бажарилаѐтган курс лойиҳасининг структураси 2-расмда
кўрсатилган.
Зарварақ. Топшириқ. Аннатация (реферат.мундарижа). Кириш.
Бошланғич
маълумотларни
асослаш
(таъмирлаш
корхонасининг қисқача тавсифи, асосий ишлаб чиқиш
кўрсаткичлари таҳлили).
Таъмирлаш устахонаси (цехи)ни лойиҳалаштириш устахонаси
(цех) нинг юкланиш графиги; участкалар таркиби ва ѐрдамчи
хоналар, меҳнат сарфини участкалар бўйича тақсимлаш;
асосий ишлаб чиқарувчи ва ѐрдамчи ишчилар; ИТХ,
хизматчилар, техналогик ускуналар сонини ҳисоблаш;
устахона (цех)нинг ишлаб
чиқариш
корпусини
компоновкалаш ва жиҳозларни жойлаштириш.
Деталларни
тиклаш
техналогик
жараѐнларни
лойиҳалаштириш ва мослама конструкциясини ишлаб чиқиш
ва меҳнат хавфсизлиги тадбирларини ишлаб чиқиш.
Устахона (цех)ни техник-иқтисодий баҳолаш. Хулосалар.
Фойдаланган адабиѐтлар рўйхати.
Иловалар.
Do'stlaringiz bilan baham: