3-расм. Янги тадбирларни жорий этиш режасидаги асосий тадбирлар
тури.
Янги техника ва прогрессив технологияларни жорий этишдан олинадиган
иқтисодий самара тасдиқланган методика билан аниқланади.
Йиллик самарани аниқлаш асосида эски (базавий) ва янги техника
ишлатилгандаги келтирилган харажатларни таққослаш ѐтади. Уни қуйидаги
формула билан ҳисоблаш мумкин:
я
я
я
э
э
й
А
ЕК
С
ЕК
C
Э
)]
(
)
[(
,
(1)
бу ерда Э
й
– йиллик иқтисодий самара, сўм;
С
э
– маҳсулот ѐки таъмирлаш иш бирлигининг эски техника
ишлатишдаги таннарх, сўм;
С
я
– янги техника жорий этилгандан кейинги маҳсулот ѐки иш
бирлигидаги меҳнат таннархи, сўм;
К
э
– нисбий капитал (захира) харажатлари эски техника ишлатилгандаги
асосий ва айланма ишлаб чиқариш харажатлари, сўм;
К
я
– янги техника жорий этилгандан кейинги нисбий капитал
харажатлар, сўм;
А
я
– янги техника жорий этилгандан кейинги чиқарилган натурал
бирликдаги маҳсулот дастури, дона (таъмирлаш корхоналари учун);
Е – капитал харажатлар иқтисодий самарадорлигини солиштиргандаги
меъѐрий коэффициенти (Е=0,15).
Янги техникани жорий этишда, баъзан янги шакллантирилаѐтган технологик
линияларда илгари фойдаланилаѐтган технологик ускуна, дастгоҳ ва бошқа
жиҳозлар, улардан ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлмаслиги туфайли чиқитга
чиқарилиши ҳам мумкин. Чиқитга чиқарилган ускуна қолдиқ нархига эга бўлади,
316
унинг қиймати йиллик иқтисодий самарадорлик кўрсаткичини аниқлашда ҳисобга
олиниши керак.
Маълумки, (1) формуладаги С+ЕК нархни моделировкаловчи келтирилган
харажатларни ифодалайди. Янги техникани жорий этишгача ва жорий этилгандан
кейинги ҳосил бўлган келтирилган харажатлар фарқ кўп бўлган сари, йиллик
иқтисодий самара миқдори ҳам шунча баланд бўлади.
Келтирилган харажатлар қиймати қанчалик минимумга интилган сари,
жорий этилаѐтган объектнинг иқтисодий самарадорлиги шунчалик баланд
ҳисобланади, яъни
С+Е
н
К
я
min
Таъмирлаш корхоналарини реконструкциялаштиришда тракторларни ѐки
бошқа қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаш ишларини тўхтатиш билан
боғлиқ пайтдаги иқтисодий самарадорлик реконструкциялаштирилган объектни
ишга тушириш жадаллиги натижасида содир бўлади. Бу ҳолда самарадорлик
қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Э
ми
= Е
н
К (Т
н
- Т
х
),
(2)
бу ерда К – муддатидан илгари ишга қўшишдан ҳисобланаѐтган асосий ишлаб
чиқариш фондлари, сўм;
Т
н
– таъмирлаш корхонасини реконструкциялашнинг меъѐрий муддати,
техникавий ҳужжатлар ва реконструкция режаси асосида аниқланади,
йил (ой, квартал);
Т
х
– реконструкцияни якунлашнинг ҳақиқий муддати, йил (ой, квартал).
Агар реконструкция ишларини жадаллаштириш мақсадида қўшимча
сармоялар сарфланган бўлса, улар йиллик иқтисодий самарадорликни аниқлашда
ҳисобга олиниши лозим.
Янги техникани жорий этиш – муҳим ҳалқ хўжалик аҳамиятига эга бўлган
масала
бўлиб,
ишлаб
чиқаришни
техникавий
такомиллаштиришда
меҳнаткашларнинг, инженер-техник мутахассисларнинг ижодий инициативасини
кенг ривожлантириш, рационализация, фойдали модел ва ихтиро ишларини
яхшилаш, якунланган рационализаторлик ва ихтирочилик ишларини жорий этиш
кўзда тутилган. Янги техникаларга оид режаларни бажариш корхоналар
фаолиятини баҳолашда асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Янги
техникаларни жорий этишда моддий рағбатлантириш мўлжалланган.
Рағбатлантириш учун жорий қилинган объект иқтисодий самара бериши
лозим.
Рағбатлантиришга қуйидаги ишлар тавсия этилишида, албатта улар маълум
иқтисодий самара берган ҳолда (4-расм) юқори унумдор технологик жараѐнлари
ва ишлаб чиқариш ишларини прогрессив методларда бажариш, ишлаб чиқаришни
комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштириш, ҳаракатдаги ускуналарни,
оқимли жараѐнларни, таъмирланадиган машиналарни йиғиш ва монтаж ишлари,
транспорт воситаларини, машиналар ресурсини оширишга оид ишларни, меҳнатни
илмий ташкиллаштириш ва бошқариш ишларини модернизациялаш ишлари
эътиборга олиниши лозим.
317
Моддий рағбатлантиришга молик
бўлган асосий ишлаб чиқариш
объектлари
юқори унумдорли технологик жараѐнлар ва методлар;
ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаштириш ва
автоматлаштириш;
ҳаракатдаги ускуналарни, оқимли жараѐнларни, таъмирланадиган
машиналарни йиғиш ва монтаж ишлари, технологик ускуналарни
модернизациялаш;
технологик ускуналар, тарнспорт воситаларидан техник
фойдаланишнинг прогрессив методлари;
машиналар ресурсини оширишга оид ишлар;
меҳнатни илмий ташкиллаштириш ва бошқариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |