Тошкент давлат аграр университети



Download 8,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/310
Sana24.03.2022
Hajmi8,95 Mb.
#508018
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   310
Bog'liq
Pripoylar

Тўғриоқимлилик
Ишлаб чиқариш жараѐнларини ташкил этишда ҳудуд 
бўйича ишчи жойларини, участкаларни, бўлимларнинг жойлашиш ҳолатини 
танлашда 
юк 
оқимларининг 
тўғри 
оқимли 
бўлиб 
таъмирланадиган 
машиналарнинг, уларнинг узеллари ва деталларининг ҳаракатланиш йўллари 
мумкин қадар энг қисқалигини таъминлаш лозим. 
Тўғри оқимлилик тамойилидан келиб чиққан ҳолда, масалан, таъмирлаш 
фонди майдони ташқи ювиш камераси яқинида жойлашади, охирги операция эса 
ўз навбатида машиналарни узел ва агрегатларга ажратиш олди линиясининг 
бошланиши ҳисобланади. Мавжуд технологиялардан келиб чиққан ҳолда ишчи 
жойларининг ва бўлим ѐки участкаларнинг жойлаштирилиши режалаштирилади. 
Таъмирлашдаги ишлаб чиқаришни кооперация бўйича эҳтиѐт қисмлари, 
материаллар, узеллар ва агрегатлар билан таъминловчи омборлар, тўғри 
оқимлилик тамойилини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилади. 
Тўғри оқимлилик тамойили мақбул юк оқими графигини танлашда (юк 
оқими графиги қисқача таҳлил қилинади), таъмирлаш устахоналарини, 
ихтисослашган таъмирлаш корхоналаридаги юк кўтариш ва транспорт воситалари 
билан жиҳозлашда асосий ҳисобланади. 
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш жараѐнининг самарадорлигини таъминлаш 
учун хусусий жараѐн ва технологик операциялар вақт ва кенгликлар бўйича ўзаро 
уйғунлашган бўлиши лозим. Ишлаб чиқариш жараѐнини ташкил этишга оид 
юқоридаги тамойиллар асосида ушбу уйғунлик ѐтишини алоҳида таъкидлаш 
зарур. 
Таянч тушунчалар: 
таъмирлаш-техник сервис корхоналари, техник 
иқтисодий ислоҳотлар, корхонадаги ишлаб чиқариш жараѐнлари, уларни ташкил 
этиш, қўйиладиган асосий талаблар, ишлаб чиқариш структураси, асосий 
кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш цикли, таъмирлаш мароми ва жабҳаси (фронти), 
операцияларни уйғунлаштириш принциплари. 
Мавзу бўйича такрорлашга оид синов саволлари: 
1. Ишлаб чиқаришни констрациялаштириш ва ихтисослаштиришнинг аҳамияти ва 
асосий белгиларини таҳлил этинг? 
2. Ишлаб чиқариш жараѐнини ташкиллаштиришга қўйиладиган асосий талаблар 
туркумини шарҳланг? 
3. Машина агрегатлар ва узеллари, улардаги деталларни ажратиб олиш схемаси 
бирор объект чизмаси мисолида таҳлил қилинг ? 
4. Ишлаб чиқариш жараѐнларида қандай юк оқимлари турларини биласиз, 
уларнинг қўлланиш соҳаларини тушунтириб беринг ? 
5. Ишлаб чиқариш жараѐнининг асосий параметрлари қандай ҳисобланади ?
6. Ишлаб чиқариш циклини ҳисоблаш тартибини ѐритинг
7. Операцияларни уйғунлаштириш принциплари қандай ?

Download 8,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish