Тошкент давлат аграр университети



Download 8,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/310
Sana24.03.2022
Hajmi8,95 Mb.
#508018
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   310
Bog'liq
Pripoylar

Шестерняларда 
қўйидаги нуқсонлар учрайди: тишлар қалинлиги ва 
бўйнига ейилади (доимий тишлашмаган шестерняларда), қўшиш вилкалари 


227 
билан туташтириладиган айлана пазларининг деворлари ѐрилади ва 
уваланади. 
Шестернянинг тишлари қалинлиги бўйича бир томонлама ейилганда 
уларнинг ДТ-75 тракторида 0,25-0,35 мм, кўпи билан эса 0,70-1,0 мм; К-700 
тракторида мос равишда 0,4-0,5 мм ва 1,3-1,5 мм ейилишига йўл қўйилади. 
Агар иш вақтида жуфт шестерняларнинг тишлари узунлиги бўйича тўлиқ 
тишлашмаган бўлса, бундай шестернялардан кейинчалик яна фойдаланиш 
учун тишларида ҳосил бўлган нотекисликни чарх тош билан текислаш зарур. 
Тишлар бир томонлама йўл қўйилгандан ортиқ ейилган бўлса, симметрик 
шестернялар ағдариб қўйилиши ѐки тракторнинг бир томонидан олиб, 
иккинчи томонига ўрнатилиши мумкин. Баъзи шестерняларни ейилмаган 
томони билан қайта ишлатиш учун уларнинг гупчагининг бир қисми қирқиб 
ташланади, худди шундай қалинликдаги халқа эса гупчакнинг тескари 
томонига пайвандланади. Агар алмашлаб қўшиладиган шестернялар ағдариб 
қўйиладиган бўлса, уларнинг нормал ишлашини таъминлаш учун 
тишларнинг чеккаларини электрокимѐвий ишлов бериб юмалоқлаш зарур. 
Шестерня тишларининг ейилган ѐки сиртларини тиклашнинг энг мақбул 
усули кукундан ясалган лентани флюс қатлами остида автоматик 
суюқлантириб қоплашдан иборат. 
Шестерняларнинг тишлари қўшиладиган томонидаги чеккасидан ейилган 
бўлса, ҳамма тишлар узунлиги бир хил бўлгунча чеккалар жилвирланади. 
Тишларнинг узунлиги бўйича 8-10% қисқаришига йўл қўйилади. 
Тишларнинг чеккалари шундан ортиқ ейилганда улар флюс қатлами остида 
автоматик эритиб қоплаш усулида нормал узунликка етказиб тикланади. 
Кетма-кет жойлашмаган кўпи билан учта тиш узунлигининг 1/3 қисмигача 
синган ва иш сиртининг цементитланган қатлами кўпи билан 10% гача дарз 
кетган, уваланган бўлса, бундай шестернядан фойдаланиш мумкин. 
Тракторлардаги 
шестерняларнинг 
қўшиш 
вилкаси 
билан 
туташтириладиган айлана пазалари деворларининг 1,0-1,2 мм тирқиш ҳосил 
бўлгунга қадар ейилишига йўл қўйилади. Шестерняларни фақат 
ихтисослаштирилган таъмирлаш корхоналаридагина тиклаш мумкин, чунки 
бу ишлар мураккаб ускуналарни ва технологик жараѐнни синчиклаб ишлаб 
чиқишни талаб қилади. 
Куч узатманинг валларида қўйидаги нуқсонлар учрайди: шлицаларнинг ѐн 
сиртлари ейилган, юмаланиш подшипниклари ўтказиладиган сиртлар 
ейилган, эгилишлар, буралишлар ва бошқалар. Базавий деталларнинг асосий 
нуқсонлари: корпуснинг дарз кетиши, синиши ва тешилиши, подшипниклар 
ўрнатиладиган жойларнинг, тешиклар резбасининг шикастланиши ва 
ейилиши мумкин. Рамаларнинг асосий нуқсонларига бўйлама балкалар, 
кронштейнлар ва тешиклар оралиғидаги дарзлар, деталларнинг эгилиши, 
парчин михларнинг бўшаши, болтли бирикмаларда тешикларнинг ейилиши 
киради. 
Камерасиз шиналар анча ишончли бўлиб – унга бирданига бирқанча 
миқлар санчилган ҳолда ҳам камерали сингари ҳавони тез чиқариб 
юбормайди. 


228 
Лекин ҳавони аста-секин чиқариб юборишдек афзаллигига қарамасдан 
барибир уни қўлда таъмирлашга тўғри келади. Металлокорд қатламига 
кирган сув уни жадал тарзда занглайди ва уни емирилишига олиб келади. 
Бу каби нуқсонни демонтаж қилинмасдан ҳам таъмирлаш мумкин. 
Қуйида АҚШ фирмаларида шиналарни таъмирлаш технологияси 
келтирилган. Усул анча оддий ва қулайдир. Энг асосийси – тезкорлиги барча 
ишлар учун атиги 10 минут керак бўлади халос. Аслида жгут ѐрдамида 
диаметри 3мм гача бўлган тешикларгина ямалиши мумкин. ТЕСН жгути 
ажойиб хусусиятларга эга. 
3-расмда камерасиз шиналарни ТЕСН жгут билан таъмирлашга керак 
бўладиган анжом турлари кўрсатилган. 4 – расмда эса камерасиз шиналарни 
тиклаш босқичлари тақдим этилган. 

Download 8,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish