биринчидан,
тизимли таҳлил талабига риоя
этиш,
иккинчидан,
оила иқтисодини шакллантиришдаги бозор ва нобозор
усулларини биргаликда ўрганиш,
учинчидан,
оила иқтисодини табақаланиш
даражасини ўрганиш,
туртинчидан,
оила иқтисоди ҳосил бўлишининг
глобаллашувини эътироф этиш,
бешинчидан,
сифатли меҳнат ресурсларини
етиштириш оила иқтисодига бевосита боғлиқ деб қараш ўринлидир.
5.2. Оилалар иқтисодий барқарорлигини таъминлашда ўзини-ўзи
бошқариш органларининг ролини ошириш
Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитида оилаларнинг
иқтисодий барқарорлиги ва ижтимоий муҳофазасини таъминлашда ўзини-ўзи
бошқариш органи ҳисобланган маҳалларнинг ўрни катта. Шу билан бирга,
мустақиллик
йиллари
республикада
маҳалла
институтини
янада
ривожлантириш, унинг мақомини ошириш, оилаларни манзилли ижтимоий
муҳофаза қилишни амалга оширишда фаол иштирок этувчи иқтисодий
субъект сифатидаги нуфузини кўтаришга жиддий эътибор қаратилди. Бундан
ташқари, маҳалларнинг жамиятдаги анъанавий ўрнини эътиборга олган
ҳолда, уларга давлат органлари томонидан бажарадиган қуйидаги ижтимоий
функциялар топширилди:
–кам таъминланган оилаларга давлат ёрдами ажратиш;
– кўп болали, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга
ижтимоий нафақалар ажратиш;
– коммунал тўловларга, тегишли хизматларга ёрдам кўрсатиш;
– турар-жойлар атрофидаги ҳудудлар санитар ҳолати ва ушлаб туриш
учун шу соҳадаги шаҳар хизмати билан ҳамкорлик қилиш ва ҳоказо.
217
Фикримизча, ўзига хос ижтимоий институт ҳисобланган маҳалланинг
оилаларининг
иқтисодий
барқарорлигини
таъминлаш
борасидаги
имкониятларидан ҳам самарали фойдаланиш лозим. Таъкидлаш жоизки,
оиланинг иқтисодий барқарорлиги, унинг аъзоларининг иш билан
таъминланганлигига, даромадлари миқдорига бевосита боғлиқдир. Шунинг
учун маҳалла ҳудудидаги оилаларда иш билан банд бўлмаган шахсларга иш
топишда ва уларни ишга жойлаштиришда маҳаллалар иштирокини алоҳида
эътиборга олиш лозим. Бизнингча, ушбу масалага айниқса вилоятнинг
қишлоқ жойларида алоҳида аҳамият бериш мақсадга мувофиқдир. Чунки,
меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш, ишсизлик масалалари
вилоятнинг қишлоқ жойларида ўта долзарб бўлиб ҳисобланади. Бундай
тадбирларни амалга оширишда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда Меҳнат
ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасининг шаҳар ва туман
бўлимлари, шунингдек ижтимоий таъминот идоралари ишларини ўзаро
мувофиқлаштириш ҳам яхши самара беради. Бундан ташқари, меҳнат
бўлимлари бўш иш жойлари тўғрисидаги маълумотларни маҳалла фаоллари
йиғинларига ахборот тариқасида бериб турса, иш изловчилар нафақат ўз
маҳалласида, балки бошқа маҳаллалар ҳудудидаги бўш иш жойлари ҳақида
ҳам маълумотга эга бўлади.Бунинг натижасида, биринчидан, аҳолининг иш
билан таъминлаш самарадорлигини ошади, ишсизлик даражаси камаяди,
иккинчидан, оилаларнинг иқтисодий фаровонлиги ортади.
Андижон,
Фаргона,
Наманган
вилоятларида
тадбиркорликни
ривожлантиришда маҳаллаларнинг ўрни катта. Шунинг учун маҳаллаларда
тадбиркорликка кўмаклашиш бўлимларини ташкил этиш ва улар орқали
маҳаллаларда фаолият юргизадиган тадбиркорларга ҳар томонлама ёрдам
кўрсатиш лозим. Бу эса, бир томондан, вилоят ва республикада
тадбиркорликни ривожлантириш учун шароит яратса, иккинчи томондан,
аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш имконини беради. Бунинг
натижасида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг
218
маблағларидан шу маҳалланинг ёрдамга муҳтож оилаларини ижтимоий
муҳофаза қилиш имкониятлари ҳам юзага келади.
Тадқиқотда маҳалланинг нуфузи, унинг оилаларнинг иқтисодий
барқарорлигини, ижтимоий муҳофазасини таъминлашдаги ўрнини ўрганиш
мақсадида Андижон, Наманган Фаргона вилоятларининг Пахтаобод
туманидаги 10 та, Норин туманидаги 6 та, Қува туманидаги 8 та ҳамда Асака
туманидаги 5 та маҳаллада социологик сўров ўтказилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тадқиқот натижалари республикада
бозор муносабатларининг чуқурлашиб бораётганлиги оилалар ўз турмуш
фаровонлигини ошириш манбаларига бўлган қарашларида кам ўзгаришларга
олиб келаётганлигини кўрсатди (5.2.1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |