Оила аъзоларига тегишли бўлган даромадлари икки хил тури мавжуд
бўлади.
Биринчидан,
даромаднинг мавжудлиги маълум турдаги хўжаликка
асосланган бўлади ва микродаражадаги даромадни ташкил этади. Буларга
ёлланма ишчиларнинг меҳнат натижаларидан тушадиган даромадлари,
тадбиркорлик фаолиятидан тушган фойда, мулкчилик муносабатларининг
ҳосиласи сифатида тушадиган мулкий даромад (рента)дан иборат бўлади.
Иккинчидан,
даромадлар макродаражага хос бўлган кўринишга ҳам эга
бўлади ва трансферт кўринишидаги турларга ажралади. Булар қарилик
нафақаси, ёш болаларга бериладиган нафақалар, ногиронлиги бўлган
шахслар нафақаси, ёрдам пули ва бошқа даромадлардан ташкил топади.
Микродаражадаги даромадлар эса иқтисодий фаолият юритувчи
маълум субъектнинг пировард натижасини ифодалайди.
Даромадларнинг оилаларга тегишлилиги нуқтаи назаридан ташкил
топган турлари даромаднинг ҳажмига, сарфий мўлжалига қараб
қуйидагиларга бўлинади:
-
номинал даромад - бу фаолият натижасидан олинган маблағларнинг
жорий нархлардаги умумий йиғиндиси;
-
ихтиёрдаги ёки хусусий даромад, яъни солиқлар тўлангандан кейин
қолган даромад;
-
реал даромад - бу истеъмол неъматлари нархига мос келадиган
даромадлардир.
Бозор иқтисодиёти оиладаги даромад топувчиларнинг турли омиллар
таъсирида табақаланишини юзага чиқаради ва бу жиҳат оила
даромадларининг ҳам туркумланишига олиб келади. Бундай туркумланиш
бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил ёндошувлар орқали, яъни
мавжуд иқтисодий ресурсларни қай даражада самарали ишлатилишига
нисбатан пировард натижанинг ҳам фарқланишига олиб келади. Демак, бозор
66
муносабатларининг субъектлар фаолиятига таъсири оила аъзоларининг
олаётган даромадлар даражаси, манбаи, миқдори ва турларининг ҳам ҳар хил
бўлишига олиб келади.
Оила соҳибларининг даромад шакллари - пул даромадлари, натурал
даромадлар ва хизматлар шаклидаги даромадларга ажралади. Бундай
даромад турлари келиб тушуши жиҳатидан бир-биридан фарқ қилганлигидан
даромадларнинг туркумланиш хусусиятларига алоҳида эътибор қаратиш
зарурлигини тақозо қилади. Шунинг учун, даромадлар шаклланиши ва унинг
турлари бозор ва нобозор даромадларнинг ҳосиласи бўлишига боғлиқ
бўлади.
Аҳоли даромадларининг турлари унинг ички тузилиши, турли
шаклдаги даромадларнинг нисбати, уларнинг жами даромаддаги ҳиссасини
билдиради ва бу аҳоли даромад турлари шакли ва манбаи жиҳатидан
қаралади. Оила даромадлари шакли жиҳатидан пул ва натурал даромадларга
ажралади. Пул даромадлари ўз навбатида иш ҳақи, пенсия, нафақа, фойда,
дивидент, фоиз пули, рента пули кабилардан иборат бўлади, уларнинг
нисбати даромадлар таркибини келтириб чиқаради. Даромад турлари таркиби
ўзгарувчан бўлади, у мамлакатнинг иқтисодий ривожланганлик даражасига,
иқтисодни кўп укладли бўлишига қараб фарқланади. Ривожланган
мамлакатларда даромад турлари таркибида иш ҳақи унинг 2/3 қисмини
ташкил этади. Агар мамлакатда индивидуал хусусий мулк устувор бўлса,
рента, аҳоли пул жамғармаси кўп бўлса, банк тўлайдиган фоиз пули
салмоқли бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар таркиби
даромад манбасига, яъни уни қаердан келишига қараб ҳам шаклланади. Шу
жиҳатдан меҳнат натижасидан келган, тадбиркорликдан келган, мулкдан
келган даромад ва трансферт (ночорларга бюджетдан бериладиган нафақа ва
ёрдам пули) каби даромадлар маълум нисбатда бўлади. Ўзбекистондаги
даромад турлари таркиби анъанавий (эскидан қолган) даромадлар билан
бозор тизимига хос янги даромадлар ўзвий боғлиқликда мавжуд бўлиши
кўзатилади.
67
Бозор
тизимидаги
даромадларни
табиати
ва
шаклланиш
хусусиятларига кўра иккига ажратиш мумкин. Бозор тизимида даромадлар
ҳам бозор, ҳам нобозор шаклга эга бўлади. Чунки, бозор иқтисодиётида
фақат бозор муносабатлари амал қилади деб бўлмайди. Ҳозирги жамиятда
бозор муносабатлари устуворликка эга бўлишини эътироф этган ҳолда
нобозор муносабатларнинг мавжудлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Бозор
ва нобозор муносабатларининг синтезланиши нобозор даромадларнинг
мавжудлигини келтириб чиқаради. Миллий ҳисоблар тизимида ҳам бозор ва
нобозор ишлаб чиқаришига алоҳида эътибор берилган.
51
Бозор ва нобозор
ишлаб чиқариши мавжуд экан, унинг натижаларини ҳам бозор ва нобозор
даромадлари деб аташга асос бор. Демак, бозор тизимидаги даромадлар
бозор ва нобозор турларга ажралади.
Бозор даромадларида бозор қоидаси амал қилса, нобозор
даромадларида ўзгалар ҳимоясига муҳтожлик қоидаси ҳам амал қилади.
Шунинг учун аҳоли даромадлари туркумланишида бозор ва нобозор
даромадларини алоҳида қараб, бевосита ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ
бўлади.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирги даврда бозор ва нобозор
даромадлари оилаларнинг иқтисодий табақаланишига асос сифатида таъсир
қилмоқда. Бозор даромадларининг иқтисодий мавқеи унинг таъсир
доирасини кенгайиши билан характерланади. Бозор даромадлари дастлаб
даромад топиш йўлида ресурсларнинг самарали тақсимланишида иштирок
этса, кейинчалик ресурслар сарфига нисбатан максимум наф олиш
борасидаги манфаатда юзага чиқади.
Нобозор даромадлари бозор учун ишлаш қоидасига тўғридан-тўғри
мос келмайди ва бу жамиятдаги ижтимоий муносабатлар доирасида зарурий
фаолиятлар мажмуидан ташкил топиши билан бирга, ўзгалар ҳимоясига
муҳтожликнинг амал қилинишини ҳам ўз ичига олади.
51
Б.Махмудов. Миллий ҳисобчилик асослари. Тошкент: "Академия", 2003 йил. 28-30-бетлар.
68
Даромадлар ва ҳаражатлар ўртасида тафовутнинг мавжуд бўлиши
реал воқийлик сифатида даромадлар турларига таъсир қилади. Бунда
даромад турлари дастлаб даромадларнинг келиб тушушига нисбатан
фарқланиб борса, даромадларнинг ишлатилиши ҳам кейинги босқич
сифатида даромаднинг турларига нисбатан туркумланишига асос бўлиб
хизмат қилади.
Аҳоли даромадларнинг миқдори иқтисодиёт даражасига боғлиқ бўлса,
унинг манбалари ва таркиби ишлаб чиқаришнинг тузилишига ва
кишиларнинг мулкий мақомига боғлиқ бўлади. Ўтиш даврида даромаднинг
янгича манбалари пайдо бўладики, улар тадбиркорлик фаолияти ва ўз
мулкини муқобил реализация этиш билан боғлиқдир. Иш ҳақи, пенсия,
нафақа ва стипендия каби даромад шаклларидан ташқари дивидент,
тадбиркор фойдаси, ижара пули ва фоиз каби янгича даромадлар юзага
келади, аммо уларнинг ҳиссаси дастлаб кичик бўлади ва уни ортиб бориши
бозор муносабатларининг чуқурлашиб боришига, хусусан, молиявий
демократлашув миқёсига боғлиқ бўлиб қолади.
Тақсимотнинг бозор усулига кўра, ҳар бир кишининг даромади унинг
товарлар ва хизматлар яратишга қўшган ҳиссасига тенг бўлади. Бундай
даромад
бозор
даромади
деб
юритилади.
Аммо
тақсимотдаги
инсонпарварлик тамойилидан келиб чиқадиган нобозор даромади ҳам
мавжуд бўлиб, у ишлаб топилмай, балки ёрдам шаклида муҳтожларга
берилади. Бу тамойил, биринчидан, иқтисодий имкониятларни, иккинчидан,
ночор аҳолининг муҳтожлигини ҳисобга олади. Муҳтожлар ишламаса ёки
ишласалар ҳам, давлат, жамоат ташкилотлари ва фирмалар томонидан
берилган нафақага эга бўладилар.
Оилаларнинг иқтисодий фаоллик даражаси даромад турларининг ҳар
хил бўлишини белгилаб беради. Улар манбаи жиҳатидан қуйидаги турларга
бўлинади:
а) меҳнатдан келган даромад;
б) тадбиркорликдан келган даромад;
69
в) мулкдан келган даромад;
г) шахсий томорқа хўжаликларидан олинган дараомад;
д) ижтимоий трансфертлар;
е) қариндошлардан олинган моддий ёрдам;
ж)кредитлар, ссудалар;
з)бошқа пул даромадлар.
Меҳнатдан келган даромад - бу ёлланиб ишловчи кишиларнинг
даромади бўлиб, иш ҳақи ва турли фойдадан ажратиладиган мукофотлардан
иборат бўлади. Даромадлар таркиби қуйидагилардан иборат:
Иш ҳақи - бу кўпчилик аҳолининг асосий даромади. Ривожланган
мамлакатларда жами даромадларнинг 60-70 фоизини иш ҳақи ташкил этади.
Иш ҳақи - ёлланиб ишловчиларнинг ишлаб топган даромади, тирикчилик
воситаларини (маҳсулот ва хизматларни) ҳарид этиш ва пул жамғармасини
ҳосил этиш учун ишлатилади. Иш ҳақи уч қисмдан: асосий иш ҳақи, мукофот
тарзидаги (бонус) иш ҳақи ва белгиланган иш вақтидан ортиқча ишлаганлик
учун бериладиган пул тўловидан ташкил топади. Ишловчининг қўлига
тегишига қараб номинал иш ҳақи ва реал иш ҳақи бўлади. Номинал иш
ҳақини ялпи, ишловчи ҳисобига ёзилган иш ҳақи деса ҳам бўлади. Реал иш
ҳақи ялпи иш ҳақидан ҳар хил тўловлар (солиқлар, бадал пули ва х.к.)
чегириб ташлангандан сўнг қоладиган иш ҳақи, яъни ишловчининг ҳамёнига
келиб тушадиган иш ҳақидир.
Иш ҳақининг миқдори ўзгарувчан бўлиб, бу ўзгариш асосан уч омил
таъсирида юз беради:
а) Иш кучига талаб ва унинг таклифи. Меҳнатга талаб ошганда иш ҳақи
кўпаяди, меҳнат таклифи ошганда эса иш ҳақи камаяди. Меҳнат бозоридаги
талаб ва таклиф тенглашган тақдирда иш ҳақи бир меъёрда сақланади.
б) Меҳнат унумдорлиги. Иш билан бандлик шароитида иш ҳақи меҳнат
унумдорлиги ошса кўпаяди, у пасайса, аксинча, камаяди.
в) Бозор учун ишлай билиш. Иш ҳақи умуман ишлаганлик учун эмас,
балки бозор талабига мос равишда бажарилган меҳнат учун берилади.
70
Товарлар бозорбоп бўлиб, яхши сотилса, иш ҳақи кўпаяди, улар бозорда
ўтмай қолса иш ҳақи камаяди ёки уни тўлаш имкони бўлмайди.
Тадбиркорлик
даромади
фойда
шаклига
киради.
Фойда
тадбиркорларнинг пул сарфлаб таваккалчилик асосида иш қилиб, хавф-
ҳатарни зиммасига олгани учун уларга тегадиган пул даромади ҳисобланади.
Табиатан фойда кафолатланмаган даромад бўлиб, тез-тез ўзгариб туради.
Аҳоли даромадлари таркибида фойданинг ҳиссаси катта бўлмайди, чунки
тадбиркорлик билан ғоят озчилик шуғулланади. Масалан, АҚШда фойданинг
аҳоли даромадларидаги ҳиссаси тахминан 15-18 фоизни ташкил этади.
Фойданинг асосий қисмини тадбиркорлар олади, лекин унинг бир қисми
фойдани ўзлаштиришдаги ишчи ва хизматчилар иштироки сифатида уларга
мукофот (бонус) тарзида берилади. Мукофотнинг миқдори фойдани
яратишда ходимларнинг иштирок этишига боғлиқ бўлади. Шу сабабли
менежерлар, айниқса олий тоифадаги менежерлар (топ менежерлар)
фойдадан катта мукофот оладилар.
Мукофот
уларнинг
маошига
қўшилиб
умумий
даромадини
шакллантиради.
Мулкдан келган даромад дивиденд, фоиз ва ижара ҳақидан иборат
бўлади. Дивиденд фойданинг тақсимланиши натижасида юзага келади. Бунда
ҳиссадорлик жамиятида фойданинг бир қисми акция эгаларига дивиденд
сифатида берилади ва улар даромадига айланади.
Фоизнинг ялпи миқдори, биринчидан, унинг даражасига, иккинчидан,
қарзга берилган пул миқдорига боғлиқ. Фоизнинг даромадлардаги ҳиссаси
ортиб боради, чунки аҳоли пулининг бир қисми харажатлардан ортиб қолиб,
даромад кўриш учун банкка қўйилади. XX аср мобайнида АҚШда фоизнинг
аҳоли ялпи даромадидаги ҳиссаси 2 марта ошганлиги маълум.
Кўчмас мулк эгаларининг ўз мулкини муқобил ишлатишдан олган
даромади ижара ҳақи ҳисобланади. Ер, иморат, машина, квартира, уй ва
бошқалар ижарага берилиб, ундан даромад кўрилади. Улар муқобил
ишлатилганда ортиқча даромад топилади. Масалан, уйни ижарага бериб, ҳар
71
ойда 500000 сўм даромад кўрилади. Уйга талабгорлар кўпайганда уни
янгидан 600000 сўмга ижарага берилади. Олдинги ва кейинги пул тушуми
орасидаги фарқ 10000 сўм (600000-500000=100000) бўлади. Кўчмас мулк
эгалари кўпайган сари ижара ҳақи суммаси ҳам ортиб боради.
Ижара ҳақи даромад сифатида 2 қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисми
мулк эгаси уни сақлаш ва сифатини ошириш учун (масалан, ерга сув
чиқариш, унинг захини қочириш, уйни таъмирлаш ва суғурталаш учун)
қилинган сарфни қоплайди. Қолган қисми эса мулк эгасига соф даромад
бўлиб тегади.
Нафақа даромаднинг махсус тури бўлиб, уни қарилик ёки ногиронлик
туфайли ишга ярамай қолганларга давлат ва фирма ёки нодавлат ташкилот
томонидан тўланади. Қарилик нафақаси ишлаб топилган, лекин берилиши
кечиктирилган даромадга киради. Ҳар бир киши ишлаган кезларида топган
пулининг бир қисмини нафақа жамғармасига ўтказиб боради, бу пул ходим
нафақага чиққач унга тўпланган маълум бир қисми қайтарилиб берилади,
кейин эса ойма-ой нафақалар тўлаб борилади. Ногиронлик нафақаси ишлаб
топилган пул бўлмай, ўзини-ўзи боқа олмайдиган кишиларни моддий
таъминлаб туриш учун ажратилган пулдир.
Нафақанинг даромадлардаги салмоғи аҳоли таркибидаги қарияларнинг
сонига боғлиқ, аҳоли таркибида қариялар сони қанчалик кўп бўлса,
нафақанинг даромадлардаги салмоғи шунчалик катта бўлади.
Бундан ташқари ижтимоий ёрдамга муҳтожларга, одатда, камбағаллар
-га бир йўла ёки муқим равишда давлат, фирмалар ёки ҳайрия
ташкилотлари берадиган нафақалар мавжуд. Нафақанинг миқдори моддий
имкониятларга боғлиқ, жамият қанчалик бой бўлса, шунчалик нафақа пули
ҳам кўп бўлади.
Стипендия даромад тури бўлиб, ундан талабалар фойдаланади, амалда
бу ёрдам пули бўлиб, уларнинг келажакда наф келтириши эътиборга олиб
берилади. Стипендияни давлат ёки фирмалар тўлайди. Барча даромад
турлари ялпи даромадни ҳосил қилади.
72
Мамлакатнинг ривожланиши даромадларнинг тенгсизлиги, уларнинг
фарқланиши хосдир. Даромадлардаги тенгсизлик кишилар ишлаб топган пул
миқдорида катта фарқлар бўлишини билдиради. Тенгсизликни асосан тўрт
омил юзага чиқаради:
1) Кишиларнинг туғма қобилиятлари, куч-куввати, ақл-идроки, салоҳият
ва заковати, хуллас, иш қобилияти бир хил эмас. Шу сабабли улар ҳар хил
даромад кўрадилар. Масалан, АҚШда Голливуднинг кино юлдузи бир йилда
30-40 миллион доллар топса, малакали шифокор 80-100 минг доллар,
ўқитувчи 35-40 минг доллар, қишлоқдаги мавсумий ва келгинди ишчи эса 15
минг доллар даромад топади.
2) Даромаддаги тенгсизлик ишлаб пул топиш имкониятларига боғлиқ.
Билим олиш, касб эгаллаш, малакани ошириш имкониятлари бўлган ва иш
топиладиган жойда даромад кўп бўлса, бундай шароитлар йўқ жойда
даромад оз бўлади. Ишлаб турган киши билан ишсизнинг, гарчи қобилияти
бир хил бўлсада, даромади турлича бўлади. Масалан, АҚШда ишлайдиган
ишчи бир ойда ўтача 3200 доллар иш ҳақи олса, ишсизга 600 доллар
ишсизлик нафақаси берилади.
3) Тенгсизликни оила таркибининг ҳар хил бўлиши ҳам юзага
келтиради. Агар оила таркибида пултопарлар кўп бўлиб, боқимандалар оз
бўлса, унинг жами даромади кўп бўлади. Аксинча бўлса даромад оз бўлади.
4) Даромадлардаги фарқни иқтисодий вазият ҳам юзага келтиради.
Бозорда кутилмаганда тадбиркорлар томонидан яратилган маҳсулотларни
нархи ошиб кетса, омад кулиб боқиб, катта даромад келади. Борди-ю, нарх
тасодифан пасайиб кетса, кўзланган даромад ҳам олинмайди. Демак,
даромадлардаги фарқни бозор ҳолатидаги ўзгаришлар ҳам юзага келтиради.
Бозор қонунларига мос равишда жамият қабул қилган ва конуний рухсат
берилган усуллар билан топилган даромадлардаги фарқлар адолатли
тенгсизлик ҳисобланади, ғайриқонуний, яъни ман этилган усуллар билан
топилган даромадлардаги фарқлар эса адолатсиз тенгсизликни вужудга
келтиради. Адолатсиз тенгсизлик яширин (ман этилган) иқтисодий фаолият
73
бор жойда юзага келади. Масалан, фрибгарлик, товламачилик, ўз масабини
суистеъмол қилиш, рекет ёки наркобизнесдан мўмай пул топиш
даромадларни кескин фарқлантиради.
Даромадлардаги адолатли тенгсизлик табиий бир ҳол бўлиб, даромади
озларни яхши ишлаб пул топишга ундайди. Даромадлардаги фарқлар аҳоли
жон бошига тўғри келадиган даромад суммасига қараб аниқланади. Бунинг
учун оила кўрган ялпи даромадни унинг аъзолари сонига бўлинади.
Даромаддаги тафовутлар даражаси таҳлил этилганда 10 фоиз бой оиланинг
даромади билан 10 фоиз камбағал оилалар даромади таққосланади. Натижада
бойлар ва камбағаллар даромади неча карра фарқланиши аниқланади.
Оилада иқтисодий барқарорликни номинал даромад эмас, балки реал
даромад акс эттиради. У оила аъзоларининг қўлига теккан даромадлари ва
пул бирлигининг ҳарид қобилиятига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Унинг даражаси
даромадлар индексининг нархлар индексига нисбати орқали аниқланади.
Реал даромад нафақат аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларининг қондирилиши,
шунингдек, турмуш даражасини белгиловчи кўрсаткич ҳисобланади.
Оиларларнинг турмуш даражаси квинтелларга биноан фарқланади. Бу
фарқлар оила аъзоларининг пул топиш қобилияти ҳар хил бўлиши,
умумий ишловчиларга тўғри келадиган боқимандалар сони, оиланинг
жамғармалари миқдори билан белгиланади.
Оила хўжалиги миллий иқтисодиётда даромад олувчи ва харажат
қилувчи гуруҳ сифатида чиқади.
Умуман даромадларнинг тақсимланиши икки даражада амалга ошади:
1. Даромаднинг умумий ижтимоий тақсимоти. Бу жамиятнинг пул
даромадлари иш ҳақи, фойда, фоизлар, оилавий тадбиркорлик ва шахсий
томорқа хўжалигидан олинадиган даромадлар, ижтимоий трансфертлар ва
бошқа шу кабилардан таркиб топишида кўринади.
2. Шахсий тақсимот, яъни бунда жамиятнинг ялпи даромади алоҳида
хонадон хўжаликлари ҳисобига тақсимланади.
74
Оиланинг иқтисодий барқарорлигини йўлга қўйишда иқтисодий
билимларни пухта эгаллаш ва режали ҳисоб-китоб юритишда
тадбиркорлик заковатига эга бўлиш оиланинг нафақат иқтисодий, балки,
ижтимоий асосларини ҳам мустаҳкамлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |