6.
Прогнозлаш вақт бўйича ҳисобланаётган натижа кўрсаткичини вақт
омилига нисбатан монотон бўлишини назарда тутади. Акс ҳолда, бу олинган
натижа кўрсаткичининг келгусидаги реал ҳолатини кўрсатиб бера олмайди.
Агар функция монотон бўлмаса, у ҳолда вақтли функциянинг бошқа
кўринишларидан фойдаланилади, сўнгра прогноз қийматлари топилади.
7.
Олинган натижаларга кўра, 2031 йилга бориб Фарғона водийси
вилоятлари оила аъзолари жон бошига ҳисобланган пул даромадлари
прогнозларини ишончлилиги ва қийматларнинг мос келиш текширувлари
барча туман мисолида тадқиқ этилди.
258
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида Ўзбекистонда оиланинг
иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар
доирасида қуйидаги назарний хулосаларни келтирамиз:
1.
Оила физиологик-табиий, ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларни
қондиришнинг никоҳ, асосида тартибга солинадиган тизими бўлиб, бир-бири
билан ижтимоий-руҳий жиҳатдан қариндош-уруғчилик муносабатлари
асосида иқтисодий жиҳатдан мулкий муносабатлар уйғунлигида биргаликда
фаолият юритувчи кишилар бирикувидир.
2.
Оила иқтисодини ўрганишда бир қатор тамойилларга риоя этиш
керакки, булар оила иқтисодини мавжуд
ишлаб чиқариш ҳолатига боғлиқ
ўрганиш
, оила иқтисодида асосий
тушумлар кимга тегишли бўлишини
аниқлаш
, оилаларни
иқтисодий
ва
ноиқтисодий
омиллар таъсирига
учрашини тан олиш, оила иқтисодини
тақсимот муносабатлари якуни
деб
баҳолаш, уларнинг
табақалашувини объектив воқеа
деб қараш, уларнинг
ҳаракатини кўзатиш
ва ниҳоят оила иқтисодининг шаклланиши маълум
қонун-қоидаларга
биноан юз беришини эътироф этишдир.
3.
«Оиланинг иқтисодий барқарорлиги» тушунчасини ёритишдан олдин
«барқарорлик» тушунчасининг мазмун-моҳиятини очиб беришни мақсадга
мувофиқ, деб топдик. Барқарорлик инглиз тилидан олинган «Sustainable»
русчада
«стабилность»,
«утойчивости»,
ўзбекчада
«барқарорлик»,
«мустахкамлик» маъноси билан бирга, «доимий», «узулуксиз» «қўллаб-
кувватлаш» деган мазмунга ҳам эга. Тадқиқот давомида бу тушунча шаклан
турлича бўлсада, моҳиятан умумий хусусиятга эга эканлиги аниқланди.
Чунки, оиланинг иқтисодий барқарорлиги ижтимоий ҳаётда оилани
иқтисодий фаолиятлари натижалари, давлат ва нодавлат ташкилотлари
томонидан қўллаб-қувватлашлари асосида ташкил топмоқда.
4.
Оиланинг иқтисодий барқарорлигини ўрганишга бўлган назарий-
услубий ёндошувларни тадқиқ этиш асосида ҳар бир оиланинг барқарорлиги
энг аввало, жамиятдаги тенглик, фуқаролар ҳамжиҳатлиги, ишлаб
259
чиқаришнинг ривожланишига боғлиқлиги аниқланди. Муаллиф тадқиқот
олиб борилган даврдаги кузатишларни ҳамда илмий-назарий таҳлилларни
умумлаштириб, оиланинг иқтисодий барқарорлиги деганда давлат ва
нодавлат ташкилотлар фаолияти таъсирида, шунингдек уларнинг қўллаб-
қувватлашлари асосида оила институтида юз берадиган жараёнлар муажмуи
тушунишни таклиф этди.
5.
Хориж
мамлакатларида
оиланинг
иқтисодий
барқарорлигини
таъминлаш тажрибаларини ўрганиш шу мамлакатларда аҳолининг иш билан
бандлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш орқали
оиланинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш имкониятига эга
бўлганлигини кўрсатди. Хориж мамлакатларида оиланинг иқтисодий
барқарорлигини таъминлаш тажрибаларини ўрганиш шу мамлакатларда
аҳолининг иш билан бандлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантириш орқали оиланинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш
имкониятига эга бўлгани аниқланди. Диссертант томонидан хориж
тажрибасининг ижобий томонларидан Фарғона водийси вилоятларида
фойдаланиш имкониятлари ишлаб чиқилди.
6.
Оила даромадлари бозор ва нобозор манбага эга экан, унинг
натижаларини ҳам бозор ва ҳам нобозор даромадлардан ташкил топади.
Бозор даромадларида бозор қоидаси амал қилса, нобозор даромадларида
ўзгалар ҳимоясига муҳтожлик қоидаси ҳам амал қилади. Шунинг учун аҳоли
даромадлари туркумланишида бозор ва нобозор даромадларини алоҳида
қараб, бевосита ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бозор
даромадларининг иқтисодий мавқеи унинг таъсир доирасини кенгайиши
билан ресурслар сарфига нисбатан максимум наф олиш борасидаги
манфаатни юзага чиқаради. Нобозор даромадлари бозор учун ишлаш
қоидасига тўғридан-тўғри мос келмайди ва бу жамиятдаги ижтимоий
муносабатлар доирасида ўзгалар ҳимоясига муҳтожликнинг амал
қилинишини англатади.
260
7.
Оила даромадининг шаклланиши тақсимотнинг бозор қоидаси ҳамда
тақсимотдаги инсонпарварлик тамойилидан келиб чиқади. Бу тамойиллар,
Do'stlaringiz bilan baham: |