СоғЛИҚни сақлаш вазирлиги


 ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЁТДА



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/96
Sana23.03.2022
Hajmi1,54 Mb.
#506808
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
Bog'liq
farmatsevtika ishini tashkil kilish

 
11.5. ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЁТДА 
ИШЛАТИЛАДИГАН БУЮМЛАРНИ САҚЛАНИШИ ТАШКИЛ 
ҚИЛИШ 
 
Товарларни сақлаш товар харакатининг барча бўғинларида, яъни тайѐр 
махсулотни ишлаб чикаришдан бошлаб уни истеъмол килиш мобайнида 
амалга оширилади. 
Товарларни сақлаш – бу товарнинг сифати ва микдорини 
ўзгартирмаслик мақсадида омбор хоналарига жойлаштириш ва сақлаш 
жараѐнидир. Сақлашдан асосий мақсад – товарларнинг бошланғич 
хоссаларини баркарорлигини таъминлаш демакдир. Тегишли сақлаш 


173 
хоналарининг мавжудлиги, зарур сақлаш тартибларини яратилиши, сақлаш 
давомида товарларни тўғри жойлаштиришни ташкил қилиш – товарларни 
сақлаш шарт-шароитларининг асосини ташкил қилади. 
Омборхоналарда ва моддий хоналарда сақлаш учун фармацевтик 
маҳсулотларнинг хусусиятларига боғлиқ муайян шароитлар асосида амалга 
оширилади. Сақлаш шароитларининг (хаво ҳарорати ва намлиги) асосий 
кўрсаткичларини назоратини олиб бориш учун ҳар бир хонада термометр ва 
гигрометр бўлиб, улар сақлаш учун хоналарнинг ички деворларида иситкич 
приборлардан ердан 1,5-1,7 метр баландликда, эшикдан эса 3 метр масофада 
жойлашган бўлади. Хаво ҳарорати ва намлиги бир кунда камида 1 марта 
текширилади, приборларнинг кўрсаткичлари ҳар бир бўлимда бўлиши керак 
маҳсус ҳисоб дафтарида белгиланади.
Сақлаш хоналарида хаво тозалигига риоя килиш учун тортиб кетадиган 
вентиляция қурилмалари бўлиши керак. Дорихона ассортиментидаги 
маҳсулотлар сифатига турли ташқи омиллар айниқса физик-кимѐвий 
хусусиятларга таъсир кўрсатади. Шу сабабли уларни сақлашда юқоридаги 
омиллар таъсирини ҳисобга олиш лозим. 
Ёруқликдан сақланиш лозим бўлган дори воситалари-қоронғи, салқин 
хоналарда ѐки эшиклари зич ѐпиладиган, ички томони қора рангли бўѐқ 
билан бўялган шкафларда ѐки қопқоқлари зич ѐпиладиган қутиларида 
сақланиши талаб этилади. 
Атмосферадаги сув бўғлари ѐки намликга сезгир бўлган дори 
воситалари салқин жойларда, герметик ѐпилган, сув бўғлари ѐки намликни 
ўтказмайдиган матодан ясалган, шиша, металл, алюмин, пластмасса 
идишларда сақланиши лозим: 
- қуйдирилган гипс яхши ѐпиладиган идишларда сақланади (масалан, 
махкам ѐпиладиган ичига ѐпиладиган полиэтилен плѐнка солинган ѐғоч 
қути ѐки ѐғоч бочкаларда); 
- хантал кўкини ичи лакланган темир банкаларда сақланади; 
- хантал махкам беркитилган идишларга солинган полиэтилен плѐнка 
ѐки пергамент қоғозга ўралган ҳолда сақланади. 
Учувчан дори воситалари салқин жойларда герметик беркитиладиган 
учувчан моддаларни ўтказмайдиган материалларда тайѐрланган идишларда 
сақланади. 
Кристалгидратлар хавонинг нисбий намлиги 50-65% бўлган салқин 
жойларда герметик ѐпиладиган шиша, металл ѐки қалин пластмассадан 
ишланган идишларда сақланади. 
Хаво хароратининг юқори ѐки пастлиги таъсир этувчи дори 
воситаларни сақлашда, уларни ѐрлиғи ва ишлатиш учун қўлланмасида 
кўрсатилган харорати режимига эътибор берилади. 
Органопрепаратларни қуруқ, шароитда, ѐруғликдан сақланган ҳолда 1є 
+ 15єС гача бўлган хароратда сақланади (бошқа кўрсатма берилмаган 
бўлса). 
Тиббий ѐғлар одатда + 4є + 12єС гача сақланади. 


174 
Газлар таъсиридан сақланиши шарт бўлган дори воситалари герметик 
ѐпиладиган газларни ўтказмайдиган материаллардан, ишланган идишларда 
иложи борича тўлатилган ҳолда сақланади. 
Турли фармакотерапевтик гуруҳга мансуб бўлган дори воситаларини 
сақлашда ҳидли ва бўѐвчи дори воситалари гуруҳи ҳам ажратилади. 
Ҳидли дори воситалари гуруҳига учувчан ҳамда учувчан бўлмаган 
лекин ўта ҳидли дори воситалари киради. Уларни герметик ѐпиқ идишларда 
бир биридан алохида ҳолда номи бўйича сақланади. 
Бўѐвчи хусусиятли дори воситаларига – идишларда, жиҳозларда ва 
рангли из қолдирувчи оддий санитар-гигиеник ишловда ювилмайдиган дори 
воситалари киради (бриллиант яшили, метилен кўки, индигокармин ва ҳ.к.). 
Бўѐвчи дори моддалари алоҳида маҳсус зич ѐпилувчи шкафларда 
сақланади (номи бўйича). Бўѐвчи моддаларни ишлатишда уларнинг ҳар 
бири учун алоҳида торозлар, ховончалар, шпателлар ва бошқа инвентарлар 
ажратилади.
Доривор ўсимликлар хом ашѐси ва йиғмаларни сақлашда қуйидагилар 
талаб этилади: 
а) яхши ѐпиладиган идиш; 
б) қуруқ яхши вентилацияланувчи хаво алмашуви таъминланган хона. 
Таранинг тури хом ашѐни сақлаш жойига боғлиқ. 
Омборхонада доривор ўсимликлар хом ашѐси сўкчакларда сақланади 
бунинг учун ѐпиқ яшиклар, қоплар (кесилган хом ашѐ), икки қаватли қоплар, 
картон ўрамлари (порошоклар) бўлиши керак. 
Ўз таркибида эфир мойларини сақловчи (масалан: шалфей ўти), айрим 
гигроскопик ўтлар, барглар, мевалар (масалан: ангишвонагул барги, далачой 
ва бошқалар) алоҳида яхши ѐпиладиган идишда сақланади. 
Заҳарли ва гиѐхванд моддалар сақловчи дори воситалар алоҳида 
хоналарда, махсус қулфланадиган темир шкафларда сақланади.
Қуритилган ширадор меваларни омбор ҳашоратларидан химоялаш учун 
флаконга хлороформ солиб, буғлари чиқиб турувчи трубкаси бўлган пробка 
билан ѐпилади ва мевалар сақлайдиган яшик ичига солиб қўйилади.
Таркибида юрак гликозидлари сақловчи доривор ўсимликлар хом 
ашѐсига (масалан: ангишвонагул барги, марваридгул меваси ва бошқалар) 
алохида эътибор бериш керак. Давлат Фармакопеясида улар учун қатъий 
сақлаш муддатлари ва биологик фаоллигини қайта текшириш учун талаблар 
белгиланган.
Барча доривор ўсимликлар хом ашѐси вақти-вақти билан Давлат 
Фармакопеяси назоратидан ўтиб туриши шарт. Стандартга жавоб бермаган 
хом ашѐни яроқсиз деб топилади ѐки қайтадан ишлаб чиқилган ва ижобий 
назоратдан сўнг ишлатилади. 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish