Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   210
Мушукка озор берган бола
(Ҳикоя)
ир бола уйига келганда у ерда ухлаб ётган мушукни 
кўриб эшикни беркитди. Шунчаки ўз кўнглини хуш-
лаш ва эрмак учун мушукнинг орқасидан қувиб қўлидаги кал-
так билан уни ура бошлади. Мушук эса бир жойдан бошқа 
жойга сакрар, жонини қутқариш учун ҳар тарафга қочарди. 
Натижада у хонадаги чинни идишлардан бирини ерга туши-
риб, уни синдирди. Бундан бола бадтар ғазабланиб, мушукни 
беаёв ура бошлади. Мушукнинг жони оғриб, бутун кучини 


– 98 –
тўплаб, боланинг ўзига чанг солди ва унинг юзини юмдалаб 
олди. Буни кутмаган бола эшикка қараб қочди ва ёрдам сўраб 
бақира бошлади. Мушук эса фурсатни бой бермай уйдан 
қочиб кетди. Шу билан боланинг юзи бир умр тиртиқ бўлиб 
қолди.
Навоий бобомиз ибрати
(Ибратли ҳикоя)
авоий бобомизнинг ҳар кунги одатлари шу эдики, аср 
намозини адо этгандан кейин намозда бўлмаганларни 
сўраб-суриштирар, бетоб бўлганлар ёки ҳожатмандлар 
бўлса, улардан ҳол-аҳвол сўрар, уларга беҳад меҳрибонликлар 
кўрсатарди.
Бир куни бу одатига хилоф равишда намоздан кейин тез-
лик билан ўз боғлари томонга қараб кетди ва бирор жойда 
тўхтамади. Одамлар бундан ҳайрон бўлдилар.
Ҳазрат Навоий бу ҳолни шундай изоҳлади:
– Мен масжидга келаётганимда, фалон жойда таҳорат 
олган эдим. Намозда турганимда елкамда бир чумоли 
ўрмалаётганини кўрдим. Билдимки, таҳорат олган жойимда у 
менга илашган экан. Мабодо у менинг елкамдан тушиб, озор 
топса ва инига йўл тополмаса, шу сабабдан уволига қоларман, 
деб қўрқдим. Шунинг учун намоздан кейин тезлик билан 
таҳорат олган жойга бориб, уни ини олдига қўйдим, озор ет-
казиш ташвишидан қутулдим. Ҳазратнинг хизматидагилар 
бу ҳикояни эшитгандан кейин қай даражада жонзотларга 
раҳмдил эканидан ҳайратландилар ва дуога қўл очдилар (Хон-
дамир, “Макоримул ахлоқ”).
Ёдда сақланг:
Алишер Навоий – ўзбек мумтоз адабиё-
тининг асосчиси, адабий тилимизни камолига етказган улуғ 
шоир ва мутафаккир.


– 99 –
Меҳрибон Ҳасан 
(Ибратли ҳикоя)
иш кунларидан бирида Ҳасан нон сотиб олиш учун 
нонвойхонага борди. Уйига қайтиб келаётганида 
йўлда озғин бир итни кўрди. Гўё унинг қўлидаги нондан бир 
бўлак беришини ўтиниб сўраётгандек туюлди. Бу бечора ит 
ҳолига ачинган Ҳасан ўзига-ўзи: “Агар бу итга нонлардан би-
рини берсам, онам қаттиқ уришади”, деди. Аммо Ҳасан ўйлаб 
ўтирмасдан итга ёрдам беришга қарор қилди. Саватини қорга 
қўйди-да, бир бўлак нонни олиб майдалаб ит олдига ташла-
ди. Нонвойхонадан чиқиб бу ердан ўтиб кетаётган бир киши 
Ҳасаннинг гапини эшитиб қолди. Ўзидаги бир бўлак нонни 
секин, билдирмасдан Ҳасаннинг саватига солиб қўйди. Ҳасан 
уйига келганида саватидаги нон камаймаганини кўриб ҳайрон 
бўлди. Агар Ҳасан мана бу ҳадисни билганида, бу воқеанинг 
моҳиятини яхшилаб тушуниб олган бўлар эди: “Кишининг 
молу дунёси қилинган садақадан камаймайди”.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish