Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/210
Sana20.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#503119
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   210
Рухсат сўраш одоби
зиз болалар, бирон жойга боришдан олдин ота-она-
дан рухсат сўраш керак. Уларнинг рухсатисиз ёки 
айтмасдан кетиб қолиш дуруст эмас. Чунки ота-онамиз биз-
лардан хавотир олишади. Яна улар биз билмаган нарсаларни 
биладилар. Агар биз борадиган жой хатарли бўлса, у ерга бо-
ришдан қайтаришади. Шунинг учун ҳар доим уларнинг рух-
сати билан кўчага чиқиш керак. Ўз уйимиздан бошқа уйларга, 
ҳатто қўни- қўшни ёки қариндошлар уйига киришдан олдин 
ҳам албатта рухсат сўраш керак. Эшик тирқишидан мўралаш 
ёки чақирмасдан тўғри уйга бостириб бориш одобсизлик-
дир. Ташқарида чақиргач, олдига одам чиқишини кутиб тури-
лади. Агар рухсат берилса, ичкарига кирилади. Шунингдек, 
ота-онамиз ўз уйларида бўлган вақтларида ҳам олдиларига 
киришдан аввал “Ота ёки она, кирсам майлими”, деб рухсат 
сўраш керак. Рухсат олмасдан тўғридан-тўғри олдиларига 
кириб бориш одобли болага ярашмайди.
Бундан ташқари, оила даврасида катта ёшлилар суҳ-
батлашаётганларида бирон фикр айтмоқчи бўлсанг, олдин 


– 91 –
“Мен ҳам гапирсам бўладими?” деб рухсат сўраб, рухсат бўлса, 
гапириш керак. Аммо катталар сўзини бўлиш ё уларнинг 
суҳбатига изнсиз аралашиш асло тўғри эмас.
Болалар луғати
Рухсат сўраш
– изн сўраш, бирон ишни қилиш 
учун розилик олиш.
Мўралаш
– тўсиқ, тирқиш ёки тешик орқали 
ичкарига қараш.
Ожиз одамларга меҳрибонлик қилиш
й фарзанд, Аллоҳ куч-қувват ва тан-соғлик ато этган ёки 
мол-дунё ва шон-шуҳрат берган кишилар мана шу неъ-
матлар эвазига шукр бажо қилишлари учун ожиз ва заиф ки-
шиларга ёрдам бериш лозим. Шуни унутма:
1. Агар ота-онанг ёшлари улғайиб, сенга муҳтож бўлиб 
қолсалар, уларга меҳрибонлик кўрсат ва эҳтиёжларини 
қондирадиган даражада уларга пул бериб тур. Чунки улар ҳам 
сенинг бахтли бўлишинг учун ўзларини кўп ҳаёт лаззатлари-
дан маҳрум этганлар.
2. Агар одамлар кўп чиққан автобусда бўлсанг ва бирон 
кекса, касал, заиф кимса ёки бир аёл ўтиришга жой топа ол-
маса, сен ўтирган бўлсанг, дарҳол ўрнингдан туриб уларга 
жой бер.
3. Агар сенинг хизматкоринг бўлса, унга тоқатидан ортиқ 
иш юклама, ҳақоратлаб ва хорлаб унга озор берма, уни етарли 
овқат ейишидан маҳрум этма ва уни уриб азоблама.
4. Агар уйда уй ҳайвонлари бўлса, уларни қий нама, етарли 
таом ва сувини бер.


– 92 –

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish