Университети кимё – технология факультети


ҚИЗИЛМИЯ ЎСИМЛИГИНИНГ ДОРИВОР ХУСУСИЯТИ



Download 56,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/291
Sana18.03.2022
Hajmi56,03 Mb.
#500503
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   291
Bog'liq
Сборник общий с титулом 2021 279-bet

ҚИЗИЛМИЯ ЎСИМЛИГИНИНГ ДОРИВОР ХУСУСИЯТИ
Намозов О.М, Ихтиярова Г.А. 


142
Тошкент давлат техника университети 
Қизилмия ўсимлигининг доривор хусусияти 5 минг йиллар олдин 
инсонларга маълум бўлган ва фармакологик жиҳатдан ҳали-ҳануз ўз 
долзарблигини йўқотмай келмоқда. Биринчилардан бўлиб хитойлик Шень-
Нун қизилмиянинг дориворлик хусусиятига таъриф берган. Ҳозиргача халқ 
табобатида женшень билан бир қаторда қизилмия қўлланилиб келинмоқда. 
Қадимги хитойлик шифокорлар танани ёшартириш ва тетиклаштиришида 
“қизилмия энг афзали” деб таърифлашган. Ўрта аср француз шифокори Одо 
из Мена йўтал, бронхит ва ўпка шамоллашида, гастрит ҳамда ошқозон-ичак 
тракти касалликларини даволашда қизилмия илдизидан фойдаланган. Абу 
Али ибн Сино ҳам шамоллашни даволашда қизилмия илдизини қўллаган ва 
тавсия этган [1]. Бундан ташқари у холестрин биосинтезини тўхтади, у билан 
реакцияга киришиб, эримайдиган модда ҳосил қилади [2]. Хитойнинг 
“Integrative Medicine” журнали томонидан вирусли касалликларни олдини 
олиш ва самарали даволашга тавсия этилган доривор ўсимликлар қаторидан 
қизилмия ўсимлиги ҳам ўрин олган. XXI аср бошида япон олимлари 
қизилмия ўсимлиги таркибида ОИТС вурусига қарши таъсир кўрсата 
оладиган модда мавжудлигини аниқладилар [3]. 
Қизилмия илдизи таркибида доривор хусусиятга эга бўлган кўплаб 
фаол моддалар мавжуд. Ана шундай фаол моддалардан бири глицирризин 
кислотасидир. Глицирризин кислота асосида кенг спектрга эга бўлган 
Эпиген, Глицирам, Фосфоглив ва Виусид каби кўпгина дори воситалари 
яратилган бўлиб, бу дори препаратлари ҳозирги вақтда чет эллардан 
келтирилади.
Глицирризин кислотасининг асосий табиий хом ашёси қизилмия 
ўсимлиги (аниқроғи, унинг илдизи) бўлиб, бу ўсимлик Ўзбекистонда 
айниқса, Сирдарё ва Амударё этакларида (Қорақалпоғистонда) катта 
майдонларда табиий муҳитда ўсади. Кўплаб мамлакатларда эса қизилмия 
илдизи учун етиштирилади. Ўсимликнинг ёшига қараб илдизи таркибидаги 
глицирризин кислота миқдори ўзгариб туради. Жумладан, илдизининг қуруқ 
массасига нисбатан 8 % дан 23 % гача бўлади ва илдиз тўқималарига калий, 
кальций, магний ионлари сўрилиши натижасида тузлар ҳосил қилади [4]. 
Глицирризин кислотасининг яллиғланишга қарши хусусиятга эгалиги: 
шамоллашни даволайди, буйрак усти бези фаолиятини яхшилашда, 
аллергияга қарши хоссага эгалигида, сурункали бронхитда кўрилади. Россия 
олимлари ўсимлик таркибидаги бу табиий бирикма, бундай вазифани 
бажаришда синтетик кортизон ва бутадиондан ҳам самаралироқ бўлишини 
тасдиқлаганлар [5].


143
Глицирризин кислотаси яллиғланишга қарши фаолликни намоён этган 
бўлса, унинг турли (супрамолекуляр) комплекс бирикмалари ва ҳосилалари 
организмда эндоген интерферон биосинтезини оширган ҳолда грипп ва 
гепатит вирусларига [6] ва онкологик ўсимталарга қарши жуда кенг 
фармакологик таъсирга эга бўлган биологик фаол модда [7] ҳисобланади.

Download 56,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   291




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish