Университети кимё – технология факультети


ИБУПРОФЕН ДОРИ МОДДАСИНИНГ КИМЁВИЙ ВА ТЕХНОЛОГИК



Download 56,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/291
Sana18.03.2022
Hajmi56,03 Mb.
#500503
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   291
Bog'liq
Сборник общий с титулом 2021 279-bet

ИБУПРОФЕН ДОРИ МОДДАСИНИНГ КИМЁВИЙ ВА ТЕХНОЛОГИК 
ХОССАЛАРИНИ АНИҚЛАШ 
Рейпназаров Б. Д. 
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети 
Ишнинг мақсади: 
Касалликларнинг аксарият қисми яллиғланиш 
жараёни билан кечишини инобатга олган холда яллиғланишга қарши 
мўлжалланган препаратлардан тайёр дори воситаларини таркиби ва 
технологиясини таклиф қилиш мақсадга мувофиқдир. Республикамизда 
генерик препаратларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, яъни таркиби ва 
технологияси маълум бўлган тайёр дори воситаларини махаллий шароитга 
мослаштириш, уларни таркиби ва технологиясини соддалаштириш орқали, 
ўзимизда ишлаб чиқариш имкониятларини топиш бугунги кунда долзарб 
масала хисобланади. 
 
Усуллар:
Сочилувчанлик ва табиий оғиш бурчаги. 
Сочилувчанлик 
дори модданинг технологиясини ишлаб чиқишда аниқланадиган асосий 
кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Модданинг сочилувчанлигига қараб 
дозанинг аниқлиги, таблетка машинасининг ишлаш меъёри ва тайёр 
маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини олдиндан белгилаш мумкин. 
Сочилувчанлик кукун заррачаларининг шаклига, ўлчамига, сочилувчан 
зичлигига, қолдиқ намлигига, заррачаларнинг электрланиш хоссасига боғлиқ 
бўлади. Табиий оғиш бурчаги эса кукунларнинг сочилувчанлик хоссасини 
ифодалаб, заррачаларнинг ички ишқаланишини белгилайди. Массанинг 


395
табиий оғиш бурчаги қанчалик кичик бўлса, модданинг сочилувчанлиги ҳам 
яхши бўлади ва аксинча. 
Сочилувчанлик ва табиий оғиш бурчаги Мариуполь технологик 
ускуналар корхонасида ишлаб чиқарилган ВП 12 А асбобида аниқланилади. 
Бошланғич кукунсимон материалларнинг сочилувчанлиги аниқлаш учун 
улардан 100 г тортиб олинади ва тортма конус бурчаги 60
0
, чиқиш тешиги эса 
воронка конусининг учидан 3 мм масофада тўғри бурчак остида кесилган 
асбоб воронкасига солинади. Тортмани воронкага жойлашдан олдин унинг 
чиқиш тешиги ёпилиши, у жойлаштирилгач эса воронканинг қопқоғи 
ёпилиши керак. Сўнгра асбоб электр тармоғига уланади ва 20 сония 
давомида ушлаб турилади. Бунда вибрация ҳисобига кукун зичланади. Кейин 
асбоб электр тармоғидан ўчирилмаган ҳолда воронка тешиги очилиб, 
кукуннинг оқиб тушган вақти ҳисобланади. Кукунларнинг табиий оғиш 
бурчагини аниқлаш учун 100 г кукун тортиб олиниб, воронкага солинади. 
Кейин тортмани воронка тешигидан эркин ҳолда оқиб тушишига имкон 
берилади. Ҳосил бўлган тоғчанинг асоси ва баландилигига асосланиб, оғиш 
бурчаги транспортирда ўлчанади 
Натижалар: 
Субстанция игнасимон ёки таёқчасимон кўриншли бўлиб, 
эни 0,02, бўйи 0,11 мм, қалинлиги 0,01 мм ни, субстанциянинг асосий 
фрацияси 200-150 мкм ли заррачалардан ташкил топган бўлиб (31,1%), 1000-
500 мкм гача бўлган заррачалар 1,7%, 500-315 мкм гача бўлган заррачалар 
19,3%, 350-250 мкм ли заррачалар 22,1% ни, 250-200 мкм ли заррачалар 
25,7% ни ва нихоят 200-80 мкм ли заррачалар 0,1% ни ташкил этган. Бундай 
фракцион таркибни намоён этган субстанциядан таблетка ишлаб чиқаришда 
уни олдиндан қўшимча равишда майдалашни хожати йўқлигини кўрсатган. 
Шунингдек, бошқа технологик хоссаларидан сочилувчанлик 1,61 кг/с 10
-3

сочилувчан зичлик 225,54 кг/м
3
, прессланувчанлик 20 Н, зичланиш 
кўрсаткичи 6,7 К, қолдиқ намлик 10,6% ни ташкил қилган. Бундай 
технологик хоссаларни намоён этган субстанциядан тўғридан тўғри пресслаб 
таблетка олиш имконияти йўқ. 

Download 56,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   291




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish