Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

2.2. Саналогия. Валеология. 
Тиббиётнинг асосий вазифаси инсон соғлигини сақлаш ва йўқотган 
соғлигини тиклашдан иборат. Соғлиқни сақлаш борасида ҳар бир инсоннинг, 
оиланинг ўз маслаҳатчиси бўлиши, бу албатта билимли, соғлом турмуш 
тарзига риоя қиладиган, илмий жиҳатдан асосланган ҳаёт меъёрларини 
тарғиб қиладиган тиббиёт мутахассислари бўлиши лозим. 
Охирги йилларда инсонлар соғлигини сақлашда икки атама пайдо 
бўлди. 


25 
Санология- касалликлар, шикастланиш ва бошқа сабаблар туфайли 
органларнинг бузилган фаолиятини тиклаш жараёни ўрганади. 
Валеология- саломатлик ҳақидаги таълимот бўлиб, бу атамани 1980 
йилда И.Н.Брехман тавсия қилган. Валеология соғлиқни сақлаш, 
мустаҳкамлаш, инсон ҳаётини узайтириш ва меҳнат қобилиятини сақлаш 
йўлларини ўргатади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи олий 
маълумотли ҳамшира саломатлик, шахсий ва жамият саломатлиги тўғрисида 
аниқ тушунчага эга бўлиши лозим. ЖССТи саломатликка қисқача таъриф 
беради. “Саломатлик касаллик ёки жисмоний нуқсоннинг йўқлиги эмас, 
балки инсоннинг жисмоний, руҳий ва ижтимоий жиҳатдан осойишталик 
ҳолатидир”. 
Жамият жисмоний саломатлигининг асосий кўрсаткичларидан бири 
бу узоқ умр кўришдир. 
Тиббиёт ходимларининг вазифаси нафақат инсон саломатлигини 
сақлаш ёки тиклаш яъни узоқ умр кўришга эришишдир. Инсоннинг соғлиги 
унинг субъектив кўрсаткичлари яъни шикоятларининг йўқлиги ва объектив 
кўрсаткичлари унинг юқори меҳнат қобилиятини сақлаши билан 
белгиланади. 
Тиббиёт ходимлари саломатликни тўлиқ ва сифатли баҳолаш учун 
тиббиёт амалиётида “соғлом” ва “деярли соғлом” тушунчаларини 
қўлладилар. Одамларни ҳар томонлама текширишда бирор касаллик ҳолати 
ёки аъзолари тузилишида авж олувчи ўзгаришлар бўлмаса “деярли соғлом” 
тушунчаси қўлланилади. Бундайлар ер шарида кўпчилиқни ташкил қилади. 
Бўлар сурункали касалликлар билан касал бўлиб тузалганлар ва соғлигига 
жиддий нуқсон етмаган одамлардир. 
Бузилган ҳолатнинг дастлабки ҳолатига қайтиши тўғрисида гап 
кетганда тиббиёт ходимлари “кўрсаткичлар меъёрлашди” деган ибора 
ишлатилади. 
Организмнинг қуйидаги ҳолатлари ажратилади: 
- қониқарли мослашув ҳолати; 


26 
- фаол таранглик ҳолати; 
- қониқарсиз мослашув ҳолати; 
- мослашувнинг бузилиши; 
Бу ҳолатлар саломатликдан касалликка ўтишда ўткинчи давр 
ҳисобланади. Бу ҳолатларга ташҳис қўйишда махсус замонавий текширувлар 
ўтказилади. Сўраб-суриштириш, объектив текширув ва бошқалар. 
“Жамият саломатлигини баҳолашда” тиббиёт ходимлари социал, 
табиий ва биологиқ омилларни инобатга олиши лозим. 
Тиббиёт ҳамшираси аҳоли саломатлигини таъминлаш учун 
профилактик ишларни олиб биришда 3 гуруҳ кўрсаткичлардан 
фойдаланишади. 
- демографик кўрсаткичлар; 
- аҳолининг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари; 
- касалланиш, шикастланиш, ногиронлик кўрсаткичлари. 
Тиббиёт ҳамшираси аҳоли орасида профилактик ишларни олиб 
боришда уларга саломатлик мезони ва йўналишини тушунтириши лозим. 
Инсон саломатлигини таъминлашда нафақат тиббиёт ходимлари, 
балки илм-фаннинг бошқа тармоқлари ва ҳукумат ҳам иштирок этиши лозим. 
Қўйилган тадбирга бирламчи профилактик тадбирлар орқали эришилади. 
Мақсадга эришиш учун қуйидагиларни бажариш лозим: 
1. Инсон онгини (болаликдан ўз соғлигига нисбатан тўғри тарбиялаш). 
2. Меҳнат ва дам олиш тартибини тўғри йўлга қўйиш (рационал 
овқатлантириш эътиборга олинади). 
3. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва касалликларнинг олдини 
олиш. 
Саломатликнинг диалектик маъноси инсоннинг турмуш тарзига 
боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилаётган тиббиёт ҳамшираси 
унинг тарихини ҳам билиши керак. 
Тартибли турмуш кечириш, соғлиқни мустаҳкамлашга йўналтирилган 
фаол ҳаёт соғлом турмуш тарзининг таркибий кисмидир. 


27 
Профилактик тадбирлар инсон саломатлигига таъсир қилувчи турмуш 
тарзининг замини ҳисобланади, уни ташкил килиш ҳукуматимиз ижтимоий 
сиёсатининг муҳим асосий вазифасидир. 
Эпидемиологик, социал гигиена ва бошқа замонавий тушунчалар 
ёрдамида шароит ва турмуш тарзининг инсон соғлигига бевосита таъсирини 
исботловчи ҳақиқатлар аниқланган. 
Гигиена, табобат, экология соҳасидаги билимсизлик, кун тартибига 
риоя қилмаслик, тўғри овқатланмаслик, меҳнат ва дам олишни тўғри йўлга 
қўймаслик, спиртли ичимликларни и стеъмол қилиш, чекиш, камҳаракатлик, 
руҳий-эмоционал зўриқишлар, бу0ларнинг ҳаммаси инсон саломатлигига 
таъсир кўрсатиб, бир томондан касалликлар сабаби, иккинчи томондан 
соғлигининг бузилиш омиллари ҳисобланади. Тиббиёт ҳамшираси аҳоли 
ўртасида олиб бориладиган соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлаш тўғрисидаги 
тарғибот ишларида бу сабабларнинг инсон соғлигига таъсирига тўхталиб 
ўтилиши лозим. 
Соғлом турмуш тарзи меъёрларига риоя қилиш ва уни ташкил 
килишда катта қийинчилиқлар юзага келади, аҳоли саломатлигини сақлаш ва 
яхшилашда бу нафақат амалий балки назарий аҳамиятга эгадир. Соғлом 
турмуш тарзини ташкил қилиш умумхалқ иши бўлиб, бунга риоя килишда 
соғлиқни сақлаш ходимлари намуна бўлишлари лозим. 
Соглом турмуш тарзи жамият ривожланишининг ҳозирги босқичида 
инсон ҳаёти учун зарур бўлиб, мамлакатда ўтказилаётган катта ижтимоий-
иқтисодий ўзгаришлар кафолати ҳисобланади. 
Соғлом турмуш тарзи инсоннинг ҳар томонлама етук ривожланишида 
маълум даражада таъсир кўрсатади. 
Мамлакатнинг келажаги ҳар томонлама соғлом, жисмоний жиҳатдан 
кучли бўлган ёшларгина ўзларига юклатилган вазифани бажара оладилар.
Шу сабабли тиббиёт ходимлари ёшлар орасида соғлом турмуш тарзининг 
шаклланишига кўпроқ эътибор беришлари лозим. 


28 
Сўнги йилларда айрим касалликлар “ёшармоқда”, масалан: юрак-кон 
томир касалликлари асосан ёши катта одамларда учрар эди, ҳозирда эса 
ёшлар орасида ҳам кенг тарқалган. 
Тиббиёт 
ҳамшираси 
ўз 
санитария-маориф 
тадбирларида 
касалликларнинг ривожланиш заминида инсон турмуш тарзи билан боғлиқ 
омилларни инобатга олиши лозим. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish