1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
МАВЗУ: НЕФТНИ АЙРИМ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИНИ
АНИҚЛАШ. АДСОРБЕНТЛАР ЁРДАМИДА НЕФТ
МАХСУЛОТЛАРИНИ ТОЗАЛАШ ВА ФРАКЦИЯЛАРГА АЖРАТИШ
.
Умумий тушунча.
Табиий ва активланган тупроқлар, сунъий усулда тайёрланган
алюминатлар, алюмогель, цеолитлар, активланган алюминий оксиди, кўмир ва
шуларга ўхшашлар ўзларига бошқа
моддаларни адсорбциялаш, яъни шимиб
олиш
хоссасига
эгадирлар.
Буларни
адсорбентлар
дейилади.
Адсорбентларнинг бу хоссасидан саноатда кенг фойдаланилади. Масалан:
адсорбентлар махсулотларни турли углеводород группаларига ажратиш,
газларни намликдан тозалаш ва шу каби жараёнларга ишлатилади. Буларни
орасида цеолитлар алоҳида ахамиятга эгадир.
Масалан цеолитлар нефт
махсулотларининг таркибидаги тўғри занжирли парафинларни осонлик
билан шимиб оладилар. Цеолитларни бу хоссаси ёнилғи фракцияларини
сифатини оширишда фойдаланилади.
Цеолитлар нефт махсулотлари
таркибидаги углеводород молекулаларини катта-кичиклигига қараб бир-
биридан ажратиш қобилиятига эгадирлар.
Адсорбция вақтида биринчи навбатда катта диполь моментига эга
бўлган қутбли хусусиятли моддалар шимилади, сўнгра қутбли хусусиятга эга
бўлмаган моддалар шимилади. Шу хусусиятига кўра
нефт махсулотларини
таркибидаги углеводород компонентларини қуйидаги тизимда ёзсак бўлади:
смоласимон асфальтен моддалар
оғир ароматик углеводородлар
ўрта
молекулали ароматик углеводородлар
енгил ароматик углеводородлар
нафтен ва парафин углеводородлар.
Бу углеводород
группалари адсорбентга
навбатма-навбат шимилиш хусусиятига эга
бўлишлари билан бирга эритувчилар ёрдамида
десорбцияланганда, биринчи навбатда парафин
ва нафтен, улардан кейин бошқа
группалар
десорбцияга учрайди. Шу асосда нефт
махсулотларининг
таркибидаги
углеводородларнинг группалари бўйича бир-
биридан ажратиш ва уларнинг миқдорини
аниқлаш мумкин.
Ишни бажаришда фойдаланиладиган
қурилма,
ускуна ва тажриба ашёлари.
Адсорбер, шиша трубка, нихром сим,
совутгич, колбалар, газ соати, уч шохли кранлар,
автотрансформатор, термометр, термопара.
Лаборатория ишидан мақсад.
Юқорида айтилганидек, цеолитлар тўғри
занжирли парафин
углеводородларни осонлик
билан адсорбциялайдилар. Ушбу усул ёрдамида
тоза сифатли тўғри занжирли парафинларни
ажратиб олиш мумкин. Цеолитлар ёрдамида
газларни тозалаш ва уларни намликдан қуритиш
мумкин.
Бу лаборатория ишида цеолитлар ёрдамида
нефт махсулотларидан тўғри занжирли
углеводородларни ажратиб олинади.
Одатда, бу жараён хом ашёни суюқ холатида ёки уни буғга
айлантириб
амалга оширилади. Жараённинг иккинчи хили кўпроқ қўлланиши сабабли,
лаборатория иши хом ашёни буғга айлантирилган ҳолда бажарилади.
Тажрибага тайёрланиш ва уни бажариш тартиби.
Тажриба яхши натижа бериши энг аввало адсорбентни тўғри тайёрлашга
боғлиқдир. Адсорбентни заррачалари 1-2 мм га тенг бўлиши шарт.
Адсорбентни муфель печкасига жойлаб 450-500
0
С да 5 соат қиздириб кейин
эксикаторда совутилади. Совиган адсорбентни тезликда адсорберга
жойланади. Хом ашёни мерникга солиб насос ёрдамида аралаштирувчига