274
йўл-патруль хизмати нарядларининг улар билан ўзаро ҳамкорлигини
таъминлади.
Бу борадаги ишларни тизимли ва изчил давом эттириш
мақсадида, қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президен-
тининг «Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги (2001 йил 27 март) фармонининг йўл
ҳаракати хавфсизлиги хизматлари фаолиятини ҳам ислоҳ
этишга
замин яратди. Мазкур Фармонда белгиланган асосий йўналишлардан
бири давр талабларини ҳисобга олган ҳолда Давлат йўл ҳаракати
хавфсизлиги хизмати тизимидаги йўл-патруль хизмати ходим ва
экипажларини замонавий техника жиҳозлари билан таъминлашдан
иборат эди.
Фармоннинг мазкур талаблари ижросини таъминлаш мақсадида,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисида»ги (2001 йил 18 май)
қарори қабул қилинди. Мазкур Қарор асосида Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Давлат автомобиль назорати тизимлари негизида
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкил этилди ҳамда
мавжуд штатлар сони доирасида давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги
хизматларининг тизими яратилди,
уларнинг асосий вазифалари
белгиланди ҳамда намунавий ташкилий-штат таркиби тасдиқланди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар
ИИБлари Давлат автомобил назорати роталари, взводлари,
бўлинмалари, гуруҳлари
базасида вилоятлар марказлари, йирик
шаҳарларда йўл-патруль хизмати батальонлари, алоҳида отрядлари
ҳамда туман, шаҳар ички ишлар бўлимларида йўл ҳаракати
хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) тузилди.
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги
тўғрисида»ги (2013 йил 10 апрель) қонуни
асосида республикамизда
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги
давлат
бошқаруви тизими шаклланди. Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли давлат органлари
томонидан амалга оширилиши йўлга қўйилди.
275
Мазкур қонун талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш
соҳасида қуйидаги ваколатларни амалга оширади:
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат
дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилиши устидан
назорат олиб боради;
Йўл ҳаракати қоидаларини ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини
таъминлаш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш масалаларига доир бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлайди;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати
хавфсизлигини таъминлаш,
шунингдек, экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш соҳасидаги
фаолиятини мувофиқлаштиради;
транспорт воситалари ва йўлларнинг техник ҳолатига, йўлларда
ва темир йўлларни кесиб ўтиш жойларида йўл ҳаракати
хавфсизлигига доир ягона талабларни белгилайди;
транспорт
воситаларининг
ҳайдовчиларини
тайѐрлашга,
шунингдек, аҳолига йўлларда юриш-туриш хавфсизлиги қоидаларини
ўзлаштириш доир умумий талабларни белгилайди;
ҳайдовчилар, транспорт воситалари, йўл ҳаракати қоидаларининг
бузилиши ҳамда, йўл-транспорт ҳодисалари ва бошқа кўрсаткич-
ларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини тасдиқлайди.
Мамлакат миқѐсида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш
муаммоларини ҳал қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 2 июлдаги Қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг ҳузурида Йўлларда ҳаракатланиш
хавфсизлигини таъминлаш комиссияси ташкил этилган. Ушбу
комиссия умумреспублика миқѐсидаги орган ҳисобланади ва ўз
фаолияти ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Комиссиянинг асосий вазифаси йўлларда ҳаракатланиш хавфсиз-
лигини таъминлаш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, давлат
қўмиталари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча уюшмалар,
концернлар, корхона ва ташкилотлар,
муассасалар фаолиятини
276
мувофиқлаштириш, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг
олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш
ҳисобланади.
Мазкур Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари
ҳузурида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш
комиссиялари фаолияти йўлга қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: