1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


VII боб. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ МИГРАЦИЯ ВА



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

VII боб. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ МИГРАЦИЯ ВА 
ФУҚАРОЛИКНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ХИЗМАТИ 
ФАОЛИЯТИ 
 
1-§. Ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни 
расмийлаштириш хизматининг ҳуқуқий мақоми, 
тизими ва асосий вазифалари 
Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши кураш, жамоат 
тартибини сақлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг 
асосий йўналишларидан бири – паспорт тизими қоидаларига риоя 
этилишини назорат қилиш, фуқароликка оид ҳужжатларнинг 
ижросини таъминлаш ва ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар профилак-
тикасидир. 
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати мамлакатда 
паспорт тизими қоидаларига риоя этилишини, шунингдек, 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини расмийлаштиришни ва 
миграция жараѐнлари мониторингини таъминловчи ички ишлар 
органларининг таркибий тузилмаларидир. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар орган-
ларининг миграция жараѐнлари ва фуқароликни расмийлаштириш 
соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги (2017 йил 11 июль) ПҚ-3126-сон қарори билан 
миграция 
жараѐнлари 
ва 
фуқароликни 
расмийлаштириш 
самарадорлигини оширишнинг қуйидаги асосий йўналишларини 
амалга ошириш Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг энг 
муҳим вазифаси этиб белгиланди: 
биринчидан
– миграция ва фуқароликни расмийлаштириш 
республика, ўрта ва қуйи бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг 
сифат жиҳатидан янги тартибини ўрнатиш, бунда уларнинг асосий 
вазифалари ва функциялари аниқ белгиланиши ва тақсимланиши, 
раҳбарлар ва ходимларнинг зиммаларига юкланган мажбуриятларни 


230 
лозим даражада бажариши учун шахсий жавобгарлигини назарда 
тутиш; 
иккинчидан
– аҳолини паспортлаштириш, Ўзбекистон Республи-
касидан чиқиш, кириш ва унда бўлиш, фуқароликни қабул қилиш, 
йўқотиш ва фуқароликдан чиқиш, сиѐсий бошпана бериш 
жараѐнларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва прогноз қилишнинг 
таъсирчан, соҳа фаолиятини самарали режалаштириш ҳамда ташкил 
этишни таъминловчи механизмларини жорий этиш; 
учинчидан
– миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлин-
малари ходимлари ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш, 
аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш жараѐнида, шу жумладан 
айрим ҳолатларда навбатлар таъсири остида вужудга келадиган 
коррупция ва ваколатни суиистеъмол қилишга барҳам бериш; 
тўртинчидан
– паспорт тизими қоидаларини бузиш, ноқонуний 
миграция фактларига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни 
комплекс ўрганиш асосида уларнинг олдини олиш ва аниқлаш ҳамда 
барҳам бериш тизимини такомиллаштириш; 
бешинчидан
– паспорт тизими қоидаларига риоя этилишини 
таъминлаш, миграция жараѐнлари ва фуқароликни расмийлаштириш, 
мазкур соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги халқаро келишувларни амалга 
ошириш масалаларида вазирлик ва идоралар билан узвий фаолияти 
йўлга қўйиш; 
олтинчидан
– хорижий, аввало Ўзбекистон Республикаси фуқаро-
лари тез-тез бўладиган давлатларда миграция соҳасидаги қонунчи-
ликни тизимли равишда ўрганиш, ташқи миграция ҳолатини доимий 
таҳлил қилиш, мамлакат фуқароларига қулай шароитлар яратишга 
қаратилган халқаро шартномаларни тузиш бўйича таклифлар 
тайѐрлаш; 
еттинчидан
– давлат хизматлари кўрсатишнинг шаффофлигини 
таъминлаш ва тартиб-таомилларини соддалаштиришга қаратилган 
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ўз фаолиятида 
кенг қўллаш, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинма-
ларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. 


231 
Юқорида келтирилган вазифаларнинг аксарият қисми ички 
ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш 
бўлинмалари зиммасига юклатилган. Мазкур ҳужжат асосида 
Вазирликнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинма-
лари фаолиятига давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда паспорт тизими 
масалалари бўйича фуқаролар қабулини тартибга солишнинг 
«бевосита алоқа қилинмайдиган мулоқот шаклини таъминловчи» 
электрон тизими жорий этилди. 
Шунингдек, хизматнинг марказий аппаратида янги тузилма – 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish