1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

хавфсизлик чораларини қўллаш
ваколати берилган. 
Ушланган ва қамоққа олинганларнинг ВСҲ ходимларига (конвой 
ходимларига) бўйсунишдан бош тортишлари, жисмоний қаршилик 
кўрсатишлари ѐки қонунда чеклаб қўйилган бошқа жисмоний 
ҳаракатларнинг содир этилиши, шунингдек, конвой ходимларига ѐки 


225 
бошқа атрофдагиларга етказилиши мумкин бўлган зарар ѐки 
талафотнинг олдини олиш мақсадида, уларга нисбатан қўл 
кишанларини қўллашга рухсат этилади. Қўл кишанлари, шунингдек, 
ўта хавфли жиноятчиларни ѐхуд ВСҲдан ҳамда конвой ходимларидан 
қочишга уринган шахсларни конвой қилишда ҳам қўлланилади 
(ушланган ва қамоққа олинганларни самолѐтларда (вертолѐтларда) ва 
енгил автотранспорт воситаларида конвой қилишда, шунингдек, ўта 
хавфли ва ўта оғир турдаги жиноятларни содир этганлиги учун узоқ 
муддатга қамоқ жазоси қўлланилиши тўғрисидаги суд ҳукми 
ўқилаѐтганда, жиноятчиларга нисбатан қўл кишанларини қўллаш 
шарт). Айрим ҳолларда қўл кишанлари ўрнида қонунчиликда 
белгиланган тартибда хавфсизлик чораларини кўришнинг бошқа (қўлни 
боғлаш, самбо) усулларини ҳам қўллаш мумкин. 
Қўл кишанларини қўллаш ва қўлни боғлаш, ички ишлар органи 
ходимлари томонидан қўйилган қонуний талабларга бўйсунмаѐтган, 
жисмоний қаршилик кўрсатаѐтган шахсларга нисбатан ѐки конвой 
тадбирлари 
амалга 
оширилаѐтган 
вақт 
оралиғида 
конвой 
қилинаѐтганларга нисбатан конвой бўлинмаси (наряди) сардорининг, 
ВСҲ навбатчиси, бошлиғи ва хизмат бўйича бевосита бошлиқ 
ҳисобланган ходимнинг кўрсатмасига асосан амалга оширилади. 
Ушланган ва қамоққа олинганларга нисбатан қўл кишанларини 
қўллаш ѐки боғлаш уларнинг қўллари орқада бўлган ҳолда, амалга 
оширилади, ушланган ва қамоққа олинганларни самолѐтларда 
(вертолѐтларда) ва енгил автотранспорт воситаларида конвой қилиш 
ҳоллари бундан мустасно.Қўл кишанлари ҳар икки соат мобайнида 
ечиб қўйилади ва беш-ўн дақиқадан кейин қайтиб тақилади. 
Ушланган ва қамоққа олинганларни пиѐда ѐки усти очиқ бўлган юк 
автотранспортларида конвой қилиш жараѐнида ҳаво ҳарорати 0°C дан 
паст бўлса, қўл кишанлари ва қўлни боғлаш воситалари 
қўлланилмайди. Бундай ҳолатда қарорни конвой бўлинмаси (наряди) 
сардори хавфсизлик чораларини эътиборга олган ҳолда қабул қилади. 
Қўлни боғлаш баданга шикаст етказмайдиган воситалардан 
фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. ВСҲ биносида ушланган ва 


226 
қамоққа олинганларнинг қўлини боғлаш ВСҲ навбатчисининг 
хонасида ѐки бошқа бирон бўш камерада амалга оширилади. 
Ушланган ва қамоққа олинган шахс қўли боғлиқ ҳолда икки соатдан 
кўп турмаслиги керак. Қўли боғланган шахс доимий назорат остида 
бўлиши лозим. 
Ушланган ва қамоққа олинганлардан қўл кишанлари суд мажлиси 
жараѐнида, овқатланиш, ҳожат чиқариш, ухлаш, санитар-назорат ва 
тиббиѐт кўригидан ўтказиш, қамоққа олинган шахснинг қўққисдан 
соғлиги ѐмонлашганда, конвой қилинаѐтганларни охирги манзилга 
топшириш, ушланган ва қамоққа олинганларнинг ҳаѐти ва соғлиги 
хавф остида қолган вақтларда (ѐнғин, сув тошқини ва бошқа табиий 
офатлар рўй берганда) қўл кишанларини қўллаш тўғрисида кўрсатма 
берган масъул ходим ѐки тегишли бошлиқларнинг кўрсатмалари 
билан ечилади. 
Ушланган ва қамоққа олинган шахсга нисбатан самбо усулини 
қўллаѐтган конвой ходими аниқ вазиятни ва ҳуқуқбузарлик ҳолатини, 
хавф даражаси ва ушланган ҳамда қамоққа олинган шахснинг 
тажовузкорлигини инобатга олган ҳолда иш тутиши лозим. Конвой 
ходими тўполон қилаѐтган ва қонуний талабга бўйсунмаѐтган 
ушланган ва қамоққа олинган шахсга нисбатан самбо усулини бундай 
хатти-ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида берган огоҳлантириши 
самара бермаганидан сўнг қўллайди. 
Самбо усулларини вояга етмаган шахслар ва аѐлларга (агарда 
улар томонидан қуролли ҳужум қилинмаѐтган бўлса), шунингдек, 
ногиронлиги яққол кўриниб турган шахсларга нисбатан қўллаш 
тақиқланади. 
Ушланган ва қамоққа олинганга нисбатан самбо усулини қўллаб, 
тан жароҳати етказган ички ишлар органининг ходими шахсга зудлик 
билан биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиши ва тиббий ѐрдам 
ходимларини чақириш юзасидан чора-тадбирларни кўриши керак. 
Ушланган ва қамоққа олинганга қўл кишани, боғлаш ва самбо 
усули қўлланилганида ВСҲ (конвой қисми, ички ишлар органи) 
навбатчиси бундай усуллар қўлланилган шахслар (шахс) тўғрисида, 


227 
усулни қўллаш жойи, вақти, сабаби, оқибатлари, қўл кишани 
тақилгани ѐки қўл боғланганлигига қанча вақт бўлганлиги, самбо 
усулини қўллаш натижасида етказилган тан жароҳати ва 
жабрланувчига кўрсатилган биринчи тиббий ѐрдам билан боғлиқ 
барча ҳолатлар зудлик билан батафсил қайд қилинган ҳолда баѐннома 
тузади. Ушбу баѐннома асосида ВСҲ бошлиғига (қисм сардорига, 
ички ишлар органи бошлиғига) ахборот берилиб, сўнгра баѐннома 
ушланган ва қамоққа олинган шахснинг шахсий йиғмажилдига 
тикилади. 
Хизмат қуролини қўллаш
охирги чора сифатида Ўзбекистон 
Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунининг 
24-моддасига мувофиқ амалга оширилади. 
Хизмат қуроли қуйидаги ҳолларда қўлланиши мумкин: 
ВСҲга ва 
ВСҲ шахсий таркибига, конвой ходимларига ѐки бошқа шахсларга 
қуролли ѐки транспорт воситаларидан (жанговар техника, 
автотранспорт, учиш аппаратлари, денгиз ва дарѐ кемаларидан) 
фойдаланиб ҳужум бўлганда, қачонки уларнинг ҳаѐти ва соғлиғи 
яққол хавф остида қолган бўлса ѐки ушбу ҳужумни қайтаришда 
бошқа чоралар қўллашнинг имкони бўлмаса; қуролланган ушланган 
ва қамоққа олинган шахс қочганда; тезюрар транспорт воситаларидан 
фойдаланиб ѐки ҳаракатланаѐтган йўловчилар поездидан қочганларга 
нисбатан
 
огоҳлантирилмасдан қўлланилади. 
Хизмат қуроли кўчаларда, жамоат ва аҳоли яшаш жойларида, 
транспорт воситасида, шунингдек, ѐнғинга хавфли ѐки портловчи 
моддалар сақланадиган омборхоналар жойлашган ҳудудларда, агарда 
қурол қўллаѐтган ходимнинг бошқа бир бегуноҳ шахсга ѐки юқорида 
санаб ўтилган объектларга зарар етказмаслигига тўлиқ ишонч ҳосил 
қилингандан кейин қўлланиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси давлат чегаралари ҳудудида қурол 
қўллашнинг зарурати туғилганида, қурол қўллаѐтган шахснинг ўқи 
давлат чегараси доирасидан ўтмаслиги ва чегарани қўриқлаѐтган 
нарядларга, чегара белгиларига зарар етмаслик чораларини кўриши 
керак. 


228 
Қурол қўллаган ходим уни қўллаш натижасида жароҳат олган 
шахсга биринчи тиббий ѐрдам кўрсатади, тиббий ѐрдам ходимларини 
чақириш чораларини кўради ва содир бўлган ҳолат тафсилотини 
(ВСҲ, конвой қисми ѐки ички ишлар органлари бўйича) навбатчига 
маълум қилади. Бундай ҳолат ўлим билан тугалланганда, воқеа 
жойига прокуратура ва тегишли идора ходимлари етиб келгунга 
қадар, ушбу жойни қўриқлаб, бошқа шахслар томонидан жамоат 
тартиби бузилиши ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг 
олдини олиш чора-тадбирлари кўрди. 
ВСҲга (конвой қисмига, ички ишлар органига) қайтиб келиши 
билан содир бўлган воқеа тўғрисида зудлик билан батафсил билдирги 
ѐзиб, навбатчига ахборот беради. 
Қурол қўлланилганлиги ҳолати тўғрисида маълумотга эга бўлган 
навбатчи қуйидагиларни амалга оширади: 
зудлик билан ўзининг бевосита бошлиғига (конвой қисми 
сардорига, ички ишлар органи бошлиғига) маълум қилади ва 
прокурорга хабар беради; 
жамоат тартибини сақлаш ва содир этилиши мумкин бўлган 
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш зарурати туғилганда, конвой 
нарядини воқеа жойига юборади; 
қурол қўлланилганлиги юзасидан баѐннома тузади ва баѐнномани 
ВСҲ бошлиғига (конвой қисми сардорига, ички ишлар органи 
бошлиғига) беради. Баѐнномада, шунингдек, сарф қилинган ўқ-дори 
сони ҳам кўрсатилади. 
Қурол 
қўлланилганлиги 
тўғрисидаги 
тўлиқ 
маълумот 
белгиланган тартибда ҳудудий ИИВ, ИИББ ва ИИБларга юборилади. 


229 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish