1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Ушланган ва қамоққа олинганларни қуйидаги ҳолларда пиѐда 
конвой қилишга рухсат этилиши мумкин: 
темир йўл бекатларида ва аэропортларда – махсус жиҳозланган 
автотранспорт воситаларидан (алмаштирув тадбирлари амалга 
ошириладиган жойлардан) вагонлар, самолѐтларга (вертолѐтларга) ва 
аксинча, қачонки уларга транспорт воситаси билан яқин боришнинг 
имконияти бўлмаса; 
махсус жиҳозланган автотранспорт воситалардан – суд биноларида 
ва сайѐр ўтказиладиган суд жараѐнлари учун махсус ажратилган 
вақтинча сақлаш хоналарига, кучайтирилган тартибдаги тергов 


216 
ҳибсхоналарига, тергов ҳаракатларини олиб бориш учун воқеа содир 
этилган жойга олиб чиқилганда, тиббиѐт муассасаларига, санитар-
назорат кўригидан ўтказиладиган жойларга (ҳаммомларга) олиб 
боришда ва қайтишда; 
ВСҲ ѐки конвой ходимидан қочиб кетган шахсни ушланган 
жойдан яқин орада жойлашган ички ишлар органларининг ВСҲга 
олиб бориш учун транспорт воситасидан фойдаланишнинг имконияти 
бўлмаса. 
Ушланган ва қамоққа олинганларни аҳоли гавжум бўладиган 
кўчалар бўйлаб, поезд вагонларидан фуқароларнинг тушиш ѐки 
чиқиш вақтларида, пассажир платформаларида, йўловчилар кўп 
бўлган вокзал ва бошқа бинолар ичидан пиѐда конвой тадбирларини 
амалга ошириш тақиқланади. 
Ушланган ва қамоққа олинганлар билан аҳоли яшаш жойларида 
пиѐда конвой тадбирларини амалга ошириш фақат, бундай жойлардан 
транспорт воситаларидан фойдаланишнинг имконияти бўлмаган 
ҳоллардагина рухсат этилади. 
Ушланган ва қамоққа олинганлар билан конвой тадбирларини 
амалга ошириш учун конвой бўлинмаси (наряди) бошлиғи ва ходим 
конвойлар тайинланади. Конвой 
оддий ва кучайтирилган тартибда
бўлиши мумкин. Бундай наряднинг таркиби, тузилиши ва сони қисм 
сардори (ички ишлар органи бошлиғи) томонидан белгиланади. 
Оддий тартибдаги конвой қуйидагича тайинланади: 
1) бир-икки нафар конвой қилинувчига – икки нафар конвой 
ходими; 
2) уч-тўрт нафар конвой қилинувчига – тўрт нафар конвой 
ходими; 
3) беш-олти нафар конвой қилинувчига – олти нафар конвой 
ходими; 
4) етти-саккиз нафар конвой қилинувчига – саккиз нафар конвой 
ходими; 
5) тўққиз-ўн нафар конвой қилинувчига – ўн нафар конвой 
ходими; 


217 
6) навбатдаги ҳар беш нафар конвой қилинувчига бир нафар 
қўшимча конвой ходими ажратилади. 
Агар конвой бўлинмаси (наряди) таркибида беш ва ундан ортиқ 
нафар конвой ходимларининг штат бирликлари мавжуд бўлса, конвой 
бўлинмаси (наряди) бошлиғининг ѐрдамчиси тайинланади. 
Кучайтирилган конвой тадбирлари конвой қилинаѐтган ушланган 
ва қамоққа олинганлар орасида қочиш нияти борлигини очиқ-ойдин 
намойиш этаѐтган, махфий манбалардан олинган ахборотларга 
асосланган ҳолда, ўз жонига ва атрофдагилар жонига қасд қилиш, 
конвой ходимига ҳужум қилиш эҳтимоли бўлган, қасддан ўта оғир 
турдаги жиноятларни содир этганликда айбланган, табиий, географик 
ва об-ҳаво шароити ўта оғир бўлган ҳудуд орқали узоқ масофали 
конвой қилиниши кутилаѐтганда амалга оширилади. Кучайтирилган 
тартибдаги конвой тадбирлари амалга оширилаѐтган вақтда конвой 
бошлиғи этиб ўрта бошлиқлар таркибидан ходим тайинланади, 
конвой ходимларининг сони кўпайтирилади. 
Тадбирлар амалга оширилаѐтган жараѐнда хавфсизликни таъмин-
лаш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида конвой 
таркибига кинолог ходим хизмат ити билан киритилиши мумкин. 
Суд жараѐни тугаганидан сўнг эҳтиѐт чораси ўзгартирилиб, 
қамоққа олинганлиги туфайли ѐки алмаштирув жойларида топшириш 
имкониятининг йўқлиги сабабли, ВСҲларга қайтишда қамоққа 
олинганларнинг сони кўпайиб кетганлиги муносабати билан конвой 
бўлинмаси (наряди) бошлиғи (сардори) яқин атрофдаги ички ишлар 
органи бошлиғига қўшимча конвой ходимлар ажратилиши юзасидан 
ѐрдам сўраб мурожаат қилади, ўз навбатида ички ишлар органи 
бошлиғи ушбу масалани ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли чора-
тадбирларни кўради. Мабодо ички ишлар органида қўшимча конвой 
ходимлари ажратишнинг имконияти бўлмаса, конвой бўлинмаси 
(наряди) бошлиғи (сардори) конвой қилинаѐтганларнинг бир қисмини 
шу идора бошлиғи тасарруфида бўлган ВСҲда қолдиради. 
Конвой хизматларининг тезкорлигини ошириш, йўл ҳаракати 
хавфсизлигини таъминлаш ва ушланган ҳамда қамоққа олинганларни 


218 
мустаҳкам қўриқлаш мақсадида махсус транспорт воситалари, кабина 
билан кузов ўртасида алоқа ўрнатиш воситалари билан жиҳозланади. 
Шунингдек, ушланган ва қамоққа олинганларни транспорт 
воситаларига чиқариш ва ундан туширишда хавфсизликни 
таъминлаш учун металл панжаралар билан тўсилган (ўралган) 
йўлаклар, судланувчиларни ажратиб туриш ҳамда суд жараѐнида 
судланувчиларни ушлаб туриш ва уларнинг хавфсизлигини 
таъминлаш мақсадида ҳимояловчи тўсиқлар (темир панжаралар) 
билан ўралган хона (қафаслар), сайѐр ўтказилаѐтган суд 
жараѐнларида кўчма темир қафаслар ташкил этилади. 
Конвой билан махсус радиоалоқа ва симли (телефон, телеграф) 
алоқа ѐрдамида боғланиб турилади. 
Ушланган ва қамоққа олинганларни тергов ҳаракатлари ва суд 
жараѐнларига конвой қилиш тадбирларини амалга ошириш учун 
терговчи, суриштирувчи, суд, ВСҲ ва тергов ҳибсхоналари 
бошлиқлари берган ѐзма

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish