1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Ҳалқали конвой 
тадбирларини амалга ошириш мавжуд бўлган куч 
ва транспорт воситасидан унумли фойдаланиш, объектлар орасидаги 
қатнов сонини камайтириш, қисқа масофали ҳаракат йўналишларида 
жадвал асосида ҳаракатланиш ва махсус автотранспортлар 
камераларининг белгиланган тўлдириш сиғими меъѐрида тўлиқ 
ташилиши имкониятини яратади. Бундай усулдаги конвой 
тадбирларини амалга оширишда темир йўл ва авто йўллардаги 
ҳаракатлар юзасидан қоровул қўшинлари ва жойлардаги тергов 
ҳибсхоналари раҳбарияти билан келишилади. 
Судланувчиларни туман, шаҳар ва вилоят судларига конвой 
қилиш ва суд жараѐнида хавфсизликни таъминлаш Ўзбекистон 
Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент 
шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБлари ва 
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси томонидан 
ҳақиқатан ҳам ушбу судларга хизмат кўрсатиш ваколатини олганлиги 
тўғрисидаги норматив ҳужжатлар мавжуд бўлганда ва бевосита 
раҳбариятнинг алоҳида кўрсатмаларига асосланиб амалга оширилади. 
Шундай кўрсатмани ѐки норматив ҳужжатни қабул қилган 
конвой бўлинмаси (наряди) суд идоралари вакиллари билан 
биргаликда 
идоралараро комиссия
ташкил этади. Ушбу комиссия 
талабнома тақдим этган суд биносининг шароити, ушланган ва 
қамоққа олинганлар билан ўтказиладиган суд-тергов жараѐнини 


214 
ўтказиш учун яратилган шарт-шароитлар, суд жараѐнида конвой 
тадбирларини амалга ошириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш учун 
зарур бўлган куч ва автотранспорт воситаларининг зарурий меъѐри, 
ВСҲ биносидан суд биносига қадар олиб борувчи асосий ва захира 
йўлларнинг ҳаракатланиш йўналишлари, фавқулодда ҳолат содир 
бўлганда маҳаллий ва бошқа ички ишлар органлари ҳамда суд 
маъмурияти билан ўрнатиладиган ҳамкорликни тўлиқ ўрганиб 
текшириб чиқади, зарурий чора-тадбирларни белгилайди. 
Судларга 
хизмат 
кўрсатиш 
идоралараро 
комиссиянинг 
далолатномаси 
билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатномада 
қуйидагилар акс эттирилади: 
хизмат кўрсатиладиган суд ва конвой бўлинмаси (наряди) (ички 
ишлар органи)нинг номи, уларнинг аниқ манзиллари; 
суд жараѐнлари ўтказиладиган, конвой ва судланувчиларни суд 
жараѐнлари бошлангунга қадар вақтинчалик сақлаш учун 
мўлжалланган хоналарнинг тўлиқ таснифи, ушбу хоналарнинг 
зарурий жиҳозлар (мебеллар), ички ишлар органи билан телефон 
алоқаси ва сигнализация ускуналари билан таъминланганлиги; 
суд мажлислар залининг (қайси қаватда жойлашганидан қатъи 
назар) деразаларига темир панжара ўрнатилганлиги, унинг 
мустаҳкамлиги; 
сайѐр ўтказиладиган суд-тергов жараѐнларида керак бўладиган 
анжомлар, конвой ходимлари ҳамда судланувчиларни вақтинча 
сақлаб туриш учун ажратилган биноларнинг талабга жавоб бериш 
даражаси; 
суд маъмурияти билан ҳамкорлик ўрнатиш тартиблари; 
суд хоналарини кўздан кечиришда аниқланган камчиликлар ва 
уларни бартараф этиш юзасидан белгиланган аниқ муддатлар, камчи-
ликларни бартараф этиш бўйича масъул ходимнинг исми, шарифи. 
Текшириш давомида аниқланган камчиликлар бартараф 
қилингунга қадар судга судланувчиларни конвой қилиш тақиқланади. 
Судья ва конвой бўлинмаси (наряди) ѐки ички ишлар органи 
бошлиғи томонидан тасдиқланган далолатноманинг бир нусхаси 


215 
ҳудудий ИИВ, ИИББ, ИИБ раҳбариятига тақдим этилади ва ўз 
навбатида суд жараѐнини таъминлаш ваколати олинганлиги 
тўғрисидаги ИИВ, ИИББ, ИИБ раҳбариятининг буйруғи чиқарилади. 
Сайѐр ўтказиладиган суд жараѐнлари судья томонидан 
белгиланади ва бундай жойларга хизмат кўрсатиш ваколатини олиш 
бўйича далолатнома тузилмайди. 
Ушланган ва қамоққа олинганларни махсус жиҳозланган 
автотранспорт воситаларидан ташқари, самолѐт (вертолѐт), пассажир 
поездларининг вагонларида ва пиѐда конвой қилишга рухсат этилади. 
Транспортда конвой тадбирлари амалга оширилганда конвой ходими 
ва конвой қилинадиганлар учун сарф бўладиган харажатлар 
Ўзбекистон Ҳаво йўллари, Ўзбекистон Темир йўллари ва бошқа 
вазирлик ҳамда идораларнинг ўзаро келишувлари асосида тўланади. 
Самолѐт (вертолѐт)да ушланган ва қамоққа олинганлар билан 
конвой тадбирларини амалга ошириш фақатгина Ўзбекистон 
Республикаси Ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси 
Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, 
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва вилоятлар 
ИИБлари бошлиқларининг рухсати билан, жойлардаги фуқаро 
авиацияси ташкилотларига олдиндан берилган талабномага асосан, 
агар бошқа турдаги транспорт воситалари билан конвой қилишнинг 
имконияти бўлмаса ѐки шахсни зудлик билан маълум бир манзилга 
етказиш зарурати туғилганда, амалга оширилади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish