1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

сақлаш режими
ҳисобланади. Сақлаш режими қуйидагилар билан таъминланади: 


206 
ВСҲга жойлаштирилган шахсларнинг ишончли равишда жамиятдан 
ажратилиши ва бир-биридан алоҳида сақланиши; уларнинг ички кун 
тартибини бажаришларини доимий равишда назорат қилиш; зарур 
хавфсизлик 
чораларини 
кўриш; 
ВСҲда 
сақланаѐтганларга 
рағбатлантириш ва жазо чораларини қўллаш. 
Бунда турли тоифалардаги шахсларга ҳар хил сақланиш тартиби 
белгиланишини назарда тутиш керак. Масалан, жиноят содир этишда 
гумон қилинувчи ва айбланувчиларнинг сақланиш шароити 
маъмурий қамоққа олинганлар сақланадиган тартибдан фарқ қилади. 
ВСҲга қабул қилинганлар қуйидаги тартибда жойлаштирилади: 
эркаклар аѐллардан алоҳида (ўзи билан бирга икки ѐшгача бўлган 
ѐш боласи бор аѐллар ВСҲга болалари билан қабул қилиниши 
мумкин. Болани онаси билан қабул қилишга туғилганлиги 
тўғрисидаги гувоҳнома ѐки боланинг аѐлга тегишлилиги тўғрисидаги 
бошқа ҳужжатлар, агарда бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, 
ушбу жиноят ишини олиб бораѐтган суриштирув ѐки тергов идораси 
томонидан тегишли қарор бўлган тақдирда қабул қилинади); 
вояга етмаганлар катталардан алоҳида (айрим ҳолларда 
прокурорнинг розилиги олиниб, суднинг ажрими билан камерада 
вояга етмаганлар катталар билан бирга сақланишига рухсат этилади); 
ўта хавфли рецидивистлар бошқа шахслардан алоҳида; 
суриштирувчи, терговчи ѐки прокурорнинг ѐзма кўрсатмасига 
асосан бир жиноятни содир этишда гумон қилиниб ушланган 
шахслар бир-биридан алоҳида; 
суриштирувчи, терговчи ѐки прокурорнинг ѐзма кўрсатмаси 
билан бошқа асослар бўйича ҳам алоҳида сақланиши мумкин. 
Қамоққа олинган шахсларни қуйидаги ҳолларда ҳам алоҳида 
камераларда сақлаш мумкин: 
жазони ижро этиш муассасасида 
сақланмаган шахслар муқаддам жазони ижро этиш муассасасида 
жазосини ўтаган шахслардан алоҳида; оғир жиноятлар содир 
этганликда гумон қилинаѐтган ѐки айбланаѐтган шахслар қамоққа 
олинган бошқа шахслардан алоҳида; ўта оғир, давлатга қарши 
жиноятлар содир этганликда гумонланаѐтган ѐки айбланаѐтган 


207 
шахслар қамоққа олинган бошқа шахслардан алоҳида; ҳукм қилинган 
шахслар қамоққа олинган бошқа шахслардан алоҳида ва суд ҳукми 
билан белгиланган тарбия колониясининг режим тури бўйича; чет эл 
фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қамоққа олинган бошқа 
шахслардан алоҳида; ушланган, қамоққа олинган ва ҳукм қилинган 
ҳомиладор ѐки ўзи билан ѐш боласи бор аѐллар бошқалардан алоҳида; 
ички ишлар органлари, давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, суд 
ва адлия органларининг собиқ ходимлари бошқа шахслардан алоҳида 
сақланади. 
Жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилаѐтган ѐки суриштирув 
ишлари олиб борилаѐтганлиги муносабати билан жазони ижро этиш 
муассасасидан олиб келинган ҳукм қилинган шахслар ВСҲга 
жойлаштирилади ва суд ҳукми билан белгиланган ахлоқ тузатиш – 
меҳнат колониясининг режим тури бўйича сақланади. 
Ушланган, қамоққа олинган ва ҳукм қилинганлар умумий 
камераларда сақланади. Алоҳида ҳолларда, агар жиноят ишини 
юритувчи шахс, ички ишлар органи ѐки ВСҲ бошлиғининг қарорига 
асосан прокурор розилиги билан, суднинг қарорига кўра бир кишилик 
камерада сақланиши мумкин. 
Турли тоифалардаги шахсларни ВСҲда алоҳида сақлаш ҳақидаги 
талабларга, яъни уларни ҳар қандай кўчиришлар, йўлак ва 
ҳудудларда олиб юриш, сайрга олиб чиқиш, санитария ишлови бериш 
(чўмилтириш) ва бошқа тадбирларда ҳам риоя этиш керак. 
Сақлаш тартиби тегишли мансабдор шахсларнинг ВСҲда тартиб 
ва хавфсизликни таъминлаш учун мажбурлов чораларини қўллаш 
ҳуқуқини назарда тутади. 
Мазкур тартиб билан ВСҲда сақланаѐтган шахсларнинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари, шунингдек, уларни моддий-маиший таъминлаш 
ҳамда уларга тиббий хизмат кўрсатиш тартиби белгиланади. 
Унга кўра жиноят содир этишда гумон қилинувчи ва 
айбланувчилар: ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ВСҲда сақланиш тартиби 
ҳақида ахборот олиш; шахсий хавфсизликка эга бўлиш; ҳимоячи, 
қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашиш; ўзларининг ВСҲда 


208 
сақланишлари қонуний ва асосли эканлиги масаласида таклифлар, 
аризалар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш; хат-хабар ѐзиш ва ѐзув 
қуролларидан фойдаланиш; ҳар куни сайрга чиқиш; ВСҲ хоналарида 
диний маросимлар ўтказиш; ойига 30 кг дан ортиқ бўлмаган йўқлов ва 
посилкалар олиш ҳуқуқларига эгадирлар. 
ВСҲда сақланаѐтган шахслар ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга 
риоя этиши, ВСҲ маъмуриятининг талабларини сўзсиз бажариши, 
ўзлари сақланаѐтган жойдаги инвентарга, бошқа мулкка эҳтиѐткорона 
муносабатда бўлиши, камерада навбатчилик қилиши шарт. 
Уларга қуйидагилар: тинчликни бузиш, бошқа камераларда 
сақланаѐтган шахслар билан овоз чиқариб, тақиллатиб ва ѐзишиб 
гаплашиш; ВСҲни қўриқлаѐтган наряд билан гап талашиш, унинг 
кўрсатмаларини бажаришни рад этиш ѐки бундан бўйин товлаш; 
деворларга ва фойдаланиш учун берилган буюмларга қандайдир 
ѐзувлар ѐзиш ва белгилар қўйиш; муайян нарса ва буюмларни ясаш, 
сотиб олиш ва сақлаш; буюмларни айирбошлаш, сотиш кабилар 
тақиқланади. 
Ички тартиб-қоидаларни бузиш қуйидаги жазо чораларидан бири 
қўлланилишига сабаб бўлади: 
огоҳлантириш ѐки ҳайфсан эълон қилиш; 
хонани тозалаш учун навбатдан ташқари навбатчиликка 
тайинлаш; 
посилка ѐки йўқлов олишни вақтинча тўхтатиш; 
ички тартиб-қоидаларни қасддан бузганларни ўн кун муддатгача, 
вояга етмаганларни эса беш кун муддатгача карцерга жойлаштириш. 
ВСҲ инвентари, жиҳозлари ва бошқа мулкларни қасддан 
бузганлик учун айбдорлар моддий жавобгарликка тортиладилар. 
Ички ишлар органлари ходимларига жисмоний қаршилик 
кўрсатадиган, 
тўполон 
қиладиган 
ѐки 
бошқа 
зўравонлик 
ҳаракатларини содир этадиган шахсларга нисбатан, улар ўзларига ѐки 
атрофдагиларга зиѐн етказишларининг олдини олиш учун қонунда 
белгиланган тартибда жисмоний куч ва махсус воситалар 
қўлланилиши мумкин. ВСҲда сақланаѐтган шахслар ВСҲ ходимлари 


209 
ѐхуд бошқа шахсларга ҳужум қилган ѐки уларнинг ҳаѐтига бевосита 
таҳдид солувчи бошқа ҳаракатлар содир этган, шунингдек, қамоқдан 
қочган ҳолларда уларга нисбатан охирги чора сифатида очиқ қурол 
қўллашга йўл қўйилади. 
ВСҲда сақланаѐтган шахсларга нисбатан қонунийликка қатъий 
риоя этилиши, уларни сақлаш ва қўриқлаш тартибининг 
таъминланиши учун шахсий жавобгарлик ички ишлар органининг 
бошлиғига юклатилган. Бу борада ички ишлар органи бошлиғига
 
ВСҲни қўриқлаѐтган нарядларни ҳар сутка жойлаштириш ҳақида 
қарор қабул қилиш ва уларнинг бошқарувини ташкил қилиш, 
шунингдек, нарядларга йўриқнома бериш ва хизмат ўташларини 
мунтазам назорат қилиш вазифаси юклатилган.
 
Ушланган ѐки қамалган шахслар ВСҲдан қочган тақдирда, ички 
ишлар органининг бошлиғи ўз ихтиѐридаги барча куч ва воситалар-
дан фойдаланиб, қочоқни таъқиб этиш ва ушлашни ташкил қилиши 
шарт. ВСҲдан қочиш рўй берган ҳар қандай ҳолат бўйича ички 
ишлар органининг бошлиғи зудлик билан хизмат текшируви 
тайинлайди.
Жиноят содир этишда гумон қилинувчи ва айбланувчиларнинг 
қўриқланишига бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг камераларда 
сақланиши тартибини таъминлаш билан ВСҲ бошлиғи шуғулланади. 
У нарядларни хизмат ўташга тайѐрлайди, ички ишлар органи 
бошлиғининг қарорига мувофиқ жойлаштиради, уларнинг хизматини 
назорат қилади, ҳар куни ВСҲ камералари ва бошқа хоналарини 
кўздан кечиради. ВСҲ бўйича навбатчи гумон қилинувчи ва 
айбланувчиларни қўриқлаш билан шуғулланувчи нарядларга 
оператив раҳбарлик қилади, уларнинг сақланиши учун белгиланган 
тартибнинг 
таъминланиши 
ва 
нарядлар 
ўз 
вазифаларини 
бажаришлари учун жавобгар бўлади.

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish