предмети
ҳисобланади;
ушбу соҳадаги фаолиятга оид таълимотлар ва уларнинг бугунги
ҳолати;
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ҳамда уларни
қўллаш амалиѐти;
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
фаолиятининг ташкилий-тактик асослари ва унга таъсир қилувчи
ички ҳамда ташқи омиллар;
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
фаолиятини бошқариш субъектлари тизими ва уларнинг ҳуқуқий
мақоми ҳамда объектлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари;
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш
фаолиятини ахборот билан таъминлаш ва мувофиқлаштириш
жараѐнлари.
Шунингдек, ички ишлар органларининг мамлакатда ва унинг
маъмурий-ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминловчи: патруль-пост ва жамоат тартибини
сақлаш хизмати, уларнинг таркибидаги саф, конвой ва назорат-
16
лицензия бўлинмалари ҳамда махсус муассасаларнинг, давлат йўл
ҳаракати хавфсизлиги хизматининг, йўл-патруль хизмати саф
бўлинмаларининг, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, миграция ва
фуқароликни
расмийлаштириш
хизматларининг,
транспортда
хавфсизликни таъминлаш бўлинмаларининг тузилиши, вазифалари ва
ваколатлари ҳамда уларни амалга ошириш масалалари ҳам фаннинг
предметига киради.
Бундан ташқари, ички ишлар органларининг оммавий
тадбирларни ўтказиш вақтида, шунингдек, алоҳида шароитларда,
жумладан, оммавий тартибсизликлар вақтида жамоат тартибини
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти ҳам ушбу фаннинг
предмети ҳисобланади.
Шуни ҳам алоҳида қайд этиш жоизки, мустақиллик йилларида
ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш фаолияти тизимида амалга оширилган
ислоҳотлар, уларнинг натижалари, бу соҳадаги муаммолар ва миллий
ҳамда хорижий тажрибаларни ҳам жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фанининг предмети қаторига
киритиш мумкин.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлашти-
риш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадида қабул
қилинаѐтган давлат бошқарувига, хусусан, ички ишлар органлари-
нинг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
фаолиятига оид бўлган қонун ҳужжатлари, жумладан, ИИВ Ҳайъати-
нинг ушбу масалаларга оид материаллари ҳам бевосита жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фанининг
предметидир. Масалан, ушбу фаннинг мақсади ва вазифаларидан
келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат
ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги
тўғрисида»ги (2014 йил 5 май), «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрисида»ги (2014 йил 14 май), «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги
(2014 йил 25 сентябрь), «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги (2015 йил
9 декабрь), «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги (2016 йил
17
16 сентябрь), «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида»ги (2017 йил 11 сентябрь) ва бошқа қонунлари
талабларини ўрганиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш фаолияти жараѐнида риоя этиш бўйича
назарий билимларни бойитиш, кенгайтириш, илғор миллий ва
хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш асосида амалиѐтда қўллашга
хизмат қиладиган услубий тавсиялар ишлаб чиқиш зарурияти
юқоридаги каби қонун ҳужжатларининг ҳам жамоат тартибини
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фанининг предмети
эканлигини яққол тасдиқлайди.
Ҳозирги глобаллашув шароитида мамлакатда ва унинг маъмурий-
ҳудудий бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш, хусусан, ички ишлар органларининг ушбу фаолиятига
таъсир қилувчи омилларнинг ранг-баранглиги, ўзгарувчанлиги ва
кўпайиб бораѐтганлиги бевосита жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фанининг предмети ҳам
кенгайиб боришини тақозо этмоқда.
Бундан ташқари, мамлакатда ва унинг маъмурий-ҳудудий
бирликларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлашда ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, уларнинг
ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа давлат органлари ҳамда жамоат
тузилмалари билан ҳамкорликдаги фаолияти ҳам жамоат тартибини
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фанининг предмети
сифатида тадқиқ этилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, хар бир ўқув фанида унинг мазмунига мос
келувчи асосий масалалар (мавзулар) изчил баѐн этилади ва мантиқий
кетма-кетликка эга бўлади. Ички ишлар органларининг жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фанининг
тузилиши жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
бўйича фаолияти, яъни назарий, ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳамда
ҳар бир соҳавий хизматнинг ушбу йўналишдаги фаолияти
масалаларини ҳам ўз ичига олган предмети билан боғлиқ бўлади.
18
Фан тизимида ҳам бугунги ҳолат ҳамда ушбу фаолият соҳасида
юзага келадиган муносабатларининг реал тизимига асосланади.
Шунга кўра, ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш фаолияти фани доирасида ўрганиладиган
мавзуларни қуйидаги бўлимларга ажратиш мумкин:
I. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
фаолиятининг назарий, ташкилий-ҳуқуқий асослари;
II. Ички ишлар органлари соҳавий хизматларнинг жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг
ҳуқуқий, ташкилий-тактик асослари;
III. Алоҳида
шароитларда жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг ҳуқуқий, ташкилий-тактик
асослари.
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш
фаолиятининг назарий, ташкилий-ҳуқуқий асослари бўлимида –
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти
фани, унинг мақсади, вазифалари, объекти ва предмети, унинг
тузилиши ҳамда бошқа фанлар билан алоқаси, шунингдек, жамоат
тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг моҳияти ва
мазмуни, уни ахборотлар билан таъминлаш, ушбу жараѐнга таъсир
этувчи қонуниятлар, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий омиллар ҳамда
уни мувофиқлаштириш ѐритилади.
Ички ишлар органлари соҳавий хизматларнинг жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг
ҳуқуқий, ташкилий-тактик асослари бўлимида –
патруль-пост хизмати
жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг фаолияти тизими, тузи-
лиши, вазифалари ва ваколатлари, патруль-пост хизмати саф бўлин-
маларининг, конвой бўлинмалари, махсус муассасалар ва назорат-
лицензия бўлинмаларининг, оммавий тадбирларни ўтказиш объект-
ларининг, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг, йўл-патруль
хизмати саф бўлинмаларининг, миграция ва фуқароликни расмийлаш-
тириш хизматларининг ҳамда ички ишлар органларининг транспортда
хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари фаолияти назарда тутилади;
19
Алоҳида шароитларда жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари бўлимида
–
оммавий тадбирлар ўтказиш ҳамда, фавқулодда вазиятларда жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти
масалалари ѐритилган. Ушбу фан Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси курсантлари ва тингловчиларини ўқитиш ўқитиладиган
бошқа махсус фанлар билан узвий боғлиқдир. Чунки бошқарувга оид
барча фанлар республикамизда жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизлигини таъминлаш фаолияти соҳасида кечадиган ва ўзаро
алоқадор бўлган ҳодиса ва жараѐнларни ўрганади. Шу боисдан Ички
ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини
таъминлаш фаолияти фани ички ишлар органларида махфийлик
тартиби, ахборот технологиялари, ички ишлар органларининг ахборот-
таҳлил фаолияти, ички ишлар органларининг профилактик фаолияти,
ички ишлар органлари тергов аппаратлари фаолияти, ички ишлар
органларининг тезкор-қидирув фаолияти каби фанлар билан узвий
равишда боғлиқдир. Ушбу фанларда ўрганиладиган асосий
тушунчалар, қоидалар ва барча билимлар Ўзбекистон Республикаси
ички ишлар органларининг асосий вазифа ва функцияларини самарали
бажаришга қаратилган ва айнан шу мақсад учун хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |