1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

шахсий тинтув
қилинадилар, уларнинг ѐнларида бўлган 
буюмлар эса кўздан кечирилади. Шахсий тинтувни ўтказиш гумон 
қилинувчи ва айбланувчиларнинг бадани, кийими ва пойабзалини 
синчиклаб кўздан кечиришдан иборат. Тинтувни фақат тинтилаѐтган 
шахс билан бир жинсда бўлган шахс ўша жинсдаги холислар 
иштирокида ўтказиши мумкин. Пул, бойликлар ҳамда ВСҲда 
сақланиши тақиқланган бошқа нарса ва буюмлар белгиланган 
тартибда эгасининг иштирокида олиб қўйилади. ВСҲга жойлашти-
риладиган шахсларнинг бармоқлари изларидан кўчирмалар олинади. 
Гумон қилинувчи ва айбланувчиларни шахсий тинтув қилиш 
тўлиқ
ва 
нотўлиқ
бўлиши мумкин. 
Тўлиқ шахсий тинтув
гумон 
қилинувчи ва айбланувчиларни шахсий тинтув қилиш ҳамда 
уларнинг ѐнида бўлган буюмларни кўздан кечиришдан иборат. Тўлиқ 
шахсий тинтув ВСҲга жойлаштириш чоғида, қочишга гумондорлиги 
аниқланган ҳолатларда ва бошқа фавқулодда ҳолатларда, уни 
ВСҲдан ташқарига олиб чиқиш ва ВСҲга қайтариш чоғида, якка 
тартибда сақланадиган камерага киритиш, ВСҲдан озод қилиш 
вақтида, шунингдек, ички ишлар органи (ѐки ВСҲ)нинг бошлиғи, 
навбатчи ѐки текширувчининг кўрсатмасига мувофиқ ўтказилади.
Тинтилаѐтган шахсга уст кўйлаги, пойабзалини ечиш таклиф 
этилади (ички кийим ечилмайди), шундан сўнг қўл ва оѐқ 
панжаларининг ораси, қўл кафтлари иккала томонидан, тери қатлами, 
қулоқ супралари, қўлтиқлар, оғиз бўшлиғи, жарроҳлик тиртиқлари, 


204 
шунингдек, протезлар кўздан кечирилади, бир неча марта ўтириб 
туриш сўралади. Сочлар таралади. Малҳамли, гипсли ва бошқа 
боғламлар фақат тиббиѐт ходимининг рухсати билан ечилади. 
Гумон қилинувчи ѐки айбланувчининг кийими синчиклаб 
текширилади, чоклари, ямоқлари ва бошқа қаттиқ жойлари бигиз 
билан тешиб текширилади. Кийим ичига тикилган нарса ва хатлар 
топилганида, матонинг бу жойлари сўкилади. Кийим чўнтаклари, 
енглари, шим, пайпоқлар тескарисига ўгириб текширилади. Ички ва 
ташқи томонидан кўздан кечирилади, пошналарнинг бирикиш 
жойлари алоҳида текширилади. Камерада сақланишига рухсат 
этилган, шунингдек, ВСҲ бўйича навбатчига сақлаш учун 
топшириладиган нарса ва буюмлар батафсил кўздан кечирилади 
(чамадонлар, портфеллар, буюмлар солинадиган қопларнинг икки 
қаватли остки қисми ѐки яширин чўнтаклари бор-йўқлиги 
текширилиши зарур).
Шахс тўлиқ тинтилганида
 
қурол, пичоқ, устара, билакузук, 
тамаки маҳсулотлари, гугуртлар, зажигалкалар, портсигарлар, 
илматугмалар, узуклар, зираклар, соат, орден, медаль ҳамда бошқа 
металл буюм ва бойликлар; шиша идиш, спиртли ичимлик, ўйин 
карталари; камарлар, резина боғламлар, бўйинбоғ, боғичлар, 
шарфлар, наркотик ва доривор моддалар ҳамда тиббиѐт ходими 
истеъмол қилиши ва камерада сақлаши рухсат этилмаган тиббий 
нарсалар; қалампир, туз ва белгиланган меъѐрдан ортиқ бўлган озиқ-
овқат маҳсулотлари; камерада сақланиши рухсат этилмаган 
ҳужжатлар ва хатлар олиб қўйилади. 
Гумон қилинувчи ва айбланувчилардан камераларда сақланиши 
тақиқланган буюм, нарса ва бойликлар олингач, бу ҳақда 
далолатнома тузилади. Далолатнома терговчи ѐки суриштирув 
ўтказаѐтган шахсга жиноят иши ҳужжатларига қўшиб қўйиш учун 
берилади. 
Гумон қилинувчи ва айбланувчиларни 
нотўлиқ шахсий тинтув 
қилиш
улар суриштирувчи, терговчи, прокурор, тиббиѐт ходими 
ҳузурига чақиртирилганида, ҳимоячи, қариндошлари ѐки бошқа 


205 
шахслар билан учрашишларидан олдин ва кейин, ВСҲ хоналарини 
тозалашга, сайрга олиб чиқишда, камераларни эрталабки ва 
кечқурунги текшириш вақтида амалга оширилади.
Тўлиқ шахсий тинтув пайтида холислар чақирилмайди, гумон 
қилинувчи ва айбланувчилар ечинтирилмайди, уларнинг кийими 
синчиклаб кўздан кечирилади ва пайпаслаб текширилади.
Текширувчиларнинг кўрсатмаси бўйича, шунингдек, қочишга 
тайѐргарлик кўрилаѐтгани ҳақида маълумотлар бўлганида гумон 
қилинувчи ва айбланувчилар кучли назорат тариқасида тўлиқ шахсий 
тинтув қилинадилар. 
Соғлиги борасида шикоят қилган ѐки касаллиги яққол намоѐн 
бўлган шахсни ВСҲда ушлаб туриш имкони бор ѐки йўқлиги 
тўғрисидаги хулосани олиш учун навбатчи зудликда ВСҲ тиббий 
ходими (фельдшери)ни ѐки ИИВ, ИИББ, ИИБ тиббий хизмати 
ходими ѐхуд яқин орадаги соғлиқни сақлаш идораларининг даволаш 
муассасаси шифокорини ВСҲга чақиртириши шарт. 
Агар тиббий ходимнинг хулосасига кўра гумонланувчи, 
айбланувчи ва қамоққа олинган шахслар ВСҲда ушлаб турилиши 
мумкин бўлмаса, улар соғлиқни сақлаш муассасаларига даволаниш 
учун юборилиб, махсус жиҳозланган хоналарда белгиланган тартибда 
ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўриқланади. 
Йўқлов (передача) орқали қабул қилинган ѐки посилкада келиб 
тушган истисносиз барча озиқ-овқат маҳсулотлари олувчига 
топширилгунига қадар кўздан кечирилади ва текширилади. Нон 
маҳсулотлари икки-уч қисмга кесилади, суюқ маҳсулотлар ВСҲ 
идишига қуйиб олинади, консервалар очилади ва бошқа идишга 
солинади, сельдь, колбаса маҳсулотлари бир неча бўлакларга 
кесилади; сочиладиган нарсалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари (тамаки, 
шакар кабилар) бошқа идишга тўкиб текширилади; конфетлар, вафли, 
печенье кабилар фақат очиқ ҳолда ўрамсиз қабул қилинади. 
ВСҲ самарали ишлашига имкон берувчи муҳим восита – жиноят 
содир этишда гумон қилинувчи ва айбланувчини 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish