1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

ҳуқуқларга
эга: 
адвокатлар, қариндошлар ва бошқа шахсларнинг маъмурий 
қамоққа олинган шахслар билан учрашиш ҳуқуқини берувчи 
ҳужжатларини текшириш; 
махсус қабулхонада кириш-чиқиш режимини ва объектнинг ички 
режимини таъминлаш чораларини кўриш, назорат ва текширувнинг 
техник воситаларини қўллаш, махсус қабулхона ҳудудига кириб 
келаѐтган ва ундан чиқиб кетаѐтган транспорт воситаларини кўздан 
кечириш; 


195 
маъмурий қамоққа олинган шахсларни шахсий кўрикдан ўтказиш, 
уларнинг бармоқ изларини рўйхатга олиш ва ушбу шахсларни 
фотосуратга тушириш, уларда мавжуд бўлган ҳужжатлар, пул маблағ-
лари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашѐларни кўздан 
кечириш;
маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан олинадиган ва 
жўнатиладиган почта жўнатмалари ҳамда йўқловларни кўздан 
кечириш; 
маъмурий қамоққа олинган шахслардан: сақлаш, тарқатиш, 
истеъмол қилиш ва фойдаланиш тақиқланган ҳужжатларни, пул 
маблағларини, қимматбаҳо буюмларни, нарсаларни ҳамда бошқа 
ашѐларни олиб қўйиш; 
маъмурий қамоққа олинган шахслардан ва махсус қабулхона 
ҳудудида турган бошқа шахслардан махсус қабулхона маъмурияти ва 
ходимлари томонидан хизмат мажбуриятлари бажарилишига 
тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни дарҳол тўхтатишни талаб қилиш, 
ушбу ҳаракатларга барҳам бериш, уларни бартараф этиш ва 
айбдорларни қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш юзасидан 
зарур чоралар кўриш; 
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ѐзма розилиги билан 
уларни ҳақ тўланадиган меҳнатга, шунингдек, махсус қабулхона 
хоналарида санитария-гигиена, маиший шароитларни яхшилаш, ички 
ишлар органи ѐки махсус қабулхона ҳудудини ободонлаштириш билан 
боғлиқ бўлган ҳамда ҳақ тўланмайдиган жисмоний ишларга жалб этиш; 
маъмурий қамоққа олинган шахсларга нисбатан қонун 
ҳужжатларига мувофиқ жисмоний куч ишлатиш ва махсус воситалар 
ҳамда рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш.
Қонун ҳужжатларида махсус қабулхона маъмурияти ва 
ходимларига қуйидаги 
мажбуриятлар
юклатилган: 
маъмурий қамоққа олинган шахслардан ва махсус қабулхона 
ҳудудида турган бошқа шахслардан қонун талабларига ва ички 
тартиб қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш ҳамда қарорнинг 
ижро этилишини ташкил этиш;


196 
маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага 
жойлаштирилган пайтдан бошлаб, унга у махсус қабулхонага 
жойлаштирилганлиги тўғрисида адвокатга, қариндошларига ѐхуд 
бошқа шахсларга телефон орқали хабар қилиш ҳуқуқини бериш; 
маъмурий қамоққа олинган шахсларга адвокат, қариндошлари 
ѐки бошқа шахслар билан учрашувлар белгилаш; 
маъмурий қамоққа олинган шахслардан олиб қўйилган, шахсий 
кўрикдан ўтказиш ва ашѐларни кўздан кечириш баѐнномаларида 
кўрсатилган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, 
нарсалар ва бошқа ашѐларнинг сақланиши ҳамда уларни озод этиш 
пайтида уларнинг қайтариб берилишини таъминлаш ѐки қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ашѐларга нисбатан бошқа 
чоралар кўриш; 
маъмурий қамоққа олинган шахсларга маъмурий қамоқни ўташ 
тартиби ва шартлари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғриси-
даги ахборотни тақдим этиш, мазкур шахсларни назорат ва текши-
рувнинг техник воситалари қўлланиши тўғрисида хабардор қилиш; 
маъмурий 
қамоққа 
олинган 
шахслар 
моддий-маиший 
шароитларининг белгиланган нормалари ва қоидаларини, уларнинг 
шахсий хавфсизлиги ва соғлиғи сақланиши ҳамда таъминлайдиган 
шароитларда сақланишини, уларнинг бошқа ҳуқуқларига риоя 
этилишини таъминлаш; 
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг қонун ҳужжатларида ва 
ички тартиб қоидаларида белгиланган мажбуриятларни бажариши 
учун шароитлар яратиш; 
маъмурий қамоққа олинган шахслар маъмурий қамоқни ўташ 
тартибига риоя этиши устидан назоратни амалга ошириш; 
махсус қабулхонага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажли-
сининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг монеликсиз 
киришини ва унинг хавфсизлигини таъминлаш;
маъмурий қамоққа олинган шахсларда тан жароҳатлари аниқлан-
ганлиги ҳақида, шунингдек, жисмоний куч ишлатиш ѐки махсус 
воситаларни қўллаш натижасида маъмурий қамоққа олинган 


197 
шахсларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг ҳаѐти ва соғлиғига зарар 
етказилган ҳар бир ҳолат тўғрисида прокурорга дарҳол хабар қилиш;
махсус қабулхона ҳудудига келган ѐки махсус қабулхона 
ҳудудида турган шахслар томонидан кириш-чиқиш режимига ва 
объектнинг ички режимига риоя этилиши устидан назоратни амалга 
ошириш. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish