1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш махсус 
қабулхонаси (маъмурий қамоқхона)
да маъмурий ҳуқуқбузарлик содир 
этган, суд томонидан жазо чораси сифатида маъмурий қамоқ 
қўлланилган шахслар сақланади. 
Маъмурий қамоқхоналарнинг 
асосий вазифаси
– шахсни 
қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, 
шунингдек, ҳуқуқбузарнинг ўзи ҳамда бошқа шахслар томонидан 
янги ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишдир. 
Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби 
тўғрисида»ги (2016 йил 24 ноябрь) қонунининг 3-моддасида 


192 
белгиланганидек, 
махсус қабулхона
– ички ишлар органлари тизимига 
кирадиган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва 
сақлаш учун мўлжалланган махсус муассаса, 
маъмурий қамоққа олиш
 

маъмурий жазо тури бўлиб, у шахсни жамиятдан вақтинча ажратиб 
қўйиш шароитларида сақлашдан иборат ва уч суткадан ўн беш 
суткагача бўлган муддатга, фавқулодда ҳолат режими шароитларида 
эса жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун ўттиз суткагача 
муддатга қўлланилади. 
Маъмурий қамоқни ўташ учун
асос
– туман (шаҳар) суди 
маъмурий ишлар бўйича судьясининг қарори, фавқулодда ҳолат 
режими шароитларида эса ҳарбий комендантнинг ѐки ички ишлар 
органлари бошлиғининг қарори ҳисобланади. 
Махсус қабулхоналар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва 
тугатилади. Улар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар 
вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош 
бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузурида 
ташкил этилади.
Махсус қабулхоналар юридик шахс бўлиб, Ўзбекистон 
Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи 
ѐзилган муҳрга эга бўлади. 
Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага ҳудудий 
ички ишлар органлари ходимлари томонидан келтирилади. 
Махсус қабулхонага қабул қилиш чоғида маъмурий қамоққа 
олинган шахсга нисбатан шахсий кўрикдан ўтказиш, унинг бармоқ 
изларини ҳисобга ҳамда фотосуратга олиш, ундаги мавжуд ашѐларни 
кўздан кечириш, шунингдек, тиббий кўрик амалга оширилади. 
Махсус қабулхона маъмурияти маъмурий қамоққа олинган шахс 
махсус қабулхонага жойлаштирилган пайтдан бошлаб, унга махсус 
қабулхонага жойлаштирилганлиги тўғрисида адвокатга, қариндош-
ларига ѐхуд бошқа шахсларга телефон орқали қўнғироқ қилиш ѐки 
хабар бериш ҳуқуқига эгалиги етказилади. Агар махсус қабулхонага 
жойлаштирилган шахс чет эл фуқароси бўлса, унинг махсус 


193 
қабулхонага жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ѐзма билдирги 
йигирма тўрт соатдан кечиктирилмай Ўзбекистон Республикаси 
Ташқи ишлар вазирлигига юборилиши керак. 
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонага қабул 
қилиш кечаю-кундуз амалга оширилади. 
Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага келтирил-
ганда шахсий кўрикдан ўтказилади. Маъмурий қамоққа олинган 
шахсда мавжуд бўлган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо 
буюмлар, нарсалар ва бошқа ашѐлар ҳам кўздан кечирилиши шарт. 
Маъмурий қамоққа олинган шахсдан ҳужжатлар, пул маблағлари, 
қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашѐлар олиб қўйилади, 
бундан маъмурий қамоққа олинган шахслар ички тартиб қоидаларига 
мувофиқ ўзида олиб қолиши ва фойдаланиши мумкин бўлган озиқ-
овқат маҳсулотлари, энг зарур нарсалар, кийим-бош, пойабзал, ўзга 
нарсалар ва бошқа ашѐлар мустасно. Олиб қўйилган ҳужжатлар, пул 
маблағлари, қимматбаҳо буюмлар, нарсалар ва бошқа ашѐлар шахсий 
кўрикдан ўтказиш ҳамда ашѐларни кўздан кечириш баѐнномасида 
уларнинг тавсифлари ва идентификация рақамлари санаб ўтилган 
ҳолда кўрсатилади. 
Дори воситалари рўйхат бўйича тиббиѐт пунктига топширилиб, 
алоҳида сақланади ва маъмурий қамоққа олинган шахсга унинг 
имзоси олинган ҳолда, махсус қабулхона тиббиѐт ходимининг 
кўрсатмаси бўйича қайтарилади. 
Маъмурий қамоққа олинган шахсдан топилган, сақланиши, 
тарқатилиши, истеъмол қилиниши ва фойдаланилиши тақиқланган 
нарсалар ва бошқа ашѐлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
олиб қўйилади. Яъни маъмурий қамоққа олинган шахсда мавжуд 
бўлган, ички тартиб қоидаларига кўра сақланиши ва фойдаланилиши 
тақиқланган нарсалар ва бошқа ашѐлар ушбу шахснинг махсус 
қабулхонада бўлиши даврида олиб қўйилади ҳамда у озод 
қилингунига қадар алоҳида жиҳозланган жойларда сақланади. 
Маъмурий қамоққа олинган шахсни санитария ишловидан ҳамда 
шахсий кўрикдан ўтказиш махсус қабулхонанинг маъмурий қамоққа 


194 
олинган шахс билан бир жинсда бўлган ходимлари томонидан амалга 
оширилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналарда 
сақлашда Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий қамоқни ўташ 
тартиби тўғрисида»ги қонунида белгиланган талабларига риоя 
этилган ҳолда умумий камераларга ѐки бир кишилик камераларга 
жойлаштирилади. 
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни камераларда алоҳида-
алоҳида жойлаштириш уларнинг шахси ва психологик жиҳатдан 
мослиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Чекувчилар, 
қоида тариқасида чекмайдиганлардан алоҳида жойлаштирилади. 
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни жойлаштириш чоғида 
эркакларнинг аѐллардан алоҳида жойлаштирилишини таъминлаш 
шарт. 
Қуйидагилар маъмурий қамоққа олинган бошқа шахслардан 
алоҳида жойлаштирилади: 
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар; 
юқумли касалликларга чалинган беморлар ѐки тиббий кузатувга 
муҳтож бўлган шахслар; 
собиқ судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ 
ходимлари, собиқ адвокатлар;
ҳаѐти ва соғлиғининг хавфсизлигини таъминлаш манфаатларидан 
келиб чиққан ҳолда айрим шахслар. 
Махсус қабулхона маъмурияти ва ходимлари ўз ваколатлари 
доирасида қуйидаги 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish