190
терговни ѐхуд суриштирувни амалга ошираѐтган шахс тузган
ҳамда ички ишлар органларнинг бошлиғи ѐки унинг ўринбосари
тасдиқлаган жиноий-процессуал ушлаб туриш тўғрисидаги баѐннома;
амалдаги қонунларда назарда тутилган қамоққа олиш ҳақидаги
бошқа ҳужжатлар.
Вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига қабул қилиш учун асос бўлган
ҳужжат тегишли мансабдор шахс томонидан имзоланган ва қонунда
назарда тутилган ҳолларда гербли муҳр билан тасдиқланган бўлиши
шарт. Бошқа ҳеч бир ҳужжат,
шунингдек, телефонда ва оғзаки
берилган кўрсатмалар шахсни вақтинча сақлаш ҳибсхонасига
жойлаштиришга асос бўла олмайди.
Ички ишлар органларида махсус қабул қилиш масканлари
бўлмаган тақдирда, қонунда белгиланган тартибда вақтинча сақлаш
ҳибсхоналарида маъмурий қамоққа олинган шахслар ҳам сақланиши
мумкин.
Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ички ишлар органлари
тизимидаги бошқа махсус муассасаларга қараганда,
бажарадиган
вазифалари кўламининг кенглиги ва муҳим ўрин тутишини инобатга
олиб, ушбу дарсликнинг кейинги параграфида ушбу муассасаларнинг
фаолияти хусусида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Иш ва яшаш жойи ноаниқ бўлган шахсларни реабилитация этиш
маркази
ички ишлар органлари тизимидаги махсус муассасалардан
бири бўлиб, унинг
асосий мақсади
– иш ва яшаш жойи ноаниқ бўлган
шахсларга тиббий, касбий ва ижтимоий жиҳатдан тикланишда
кўмаклашишдан иборатдир.
Иш ва яшаш жойи ноаниқ бўлган шахсларни реабилитация этиш
марказлари қуйидаги йўналишларда ўз фаолиятини олиб боради:
иш ва яшаш жойи ноаниқ бўлган шахсларнинг шахсини аниқлаш;
маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш,
соғлиқни сақлаш идоралари билан ҳамкорликда
ижтимоий фойдали
меҳнат билан шуғулланмаѐтган ва меҳнатга лаѐқатли соғлом
фуқароларни иш билан таъминлаш;
191
доимий яшаш жойлари бўлмаган ва қаровсиз қолган қарияларни
саховат уйларига, ногиронларни мурувват уйларига, касалларни
даволаш муассасаларига жойлаштирилгунга қадар вақтинча
яшашга
қабул қилиш ҳамда уларга ижтимоий-ҳуқуқий ѐрдам кўрсатиш.
Вақтинча яшашга қабул қилинган (ўз хоҳиши билан
келган)ларнинг реабилитация марказларида
яшаш муддати 90 кун
дан
ошмаслиги лозим.
Реабилитация марказлари ҳудудий ички ишлар органларининг
таклифларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон
Республикасининг
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (1993 йил 2 сентябрь)
қонунига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари асосида
ташкил этилади ҳамда улардаги штат бирликлари белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, қонуности
ҳужжатлари, шунингдек, ички ишлар
органларининг фаолиятини
белгиловчи бошқа меъѐрий ҳужжатларига асосан фаолият юритади.
Реабилитация
марказлари
бевосита
Қорақалпоғистон
Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари,
вилоятлар ИИБларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини
сақлаш бошқармаларига, тезкор жиҳатдан эса ушбу муассаса ташкил
этилган ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқларига бўйсунади.
Реабилитация марказини сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар
маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: