172
ички
ишлар
органларининг
фавқулодда
ҳолатларда
ҳаракатланиши учун махсус режалар амалга киритилганда, ушбу
режалар асосида юклатилган вазифаларни ўз ваколатлари доирасида
бажариш.
г) ижтимоий-сиѐсий, маданий-оммавий ва бошқа тадбирларни
ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг юқори
мобиллиги ва самарадорлигини ошириш, ҳуқуқ-тартиботнинг
гуруҳлар томонидан бузилиши ҳамда оммавий тартибсизликларни
бартараф этиш бўйича:
оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш
ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартибот бузилишининг олдини
олиш ҳамда уни ўз вақтида бартараф этиш;
оммавий тадбирлар ўтказиш объектларида жамоат тартибини
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, ўта хавфли ва махсус юкларни
қўриқлаш бўйича шартномавий-ҳуқуқий асосда хизматлар кўрсатиш;
муҳандислик-техник воситалардан фойдаланган ҳолда
оммавий
тадбирлар ўтказиш объектларига бориш йўлларининг тўсилишини
ташкил этиш ва уларни ўраб олиш чегараларини ҳосил қилиш;
оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларга кириш жойларида
замонавий техник воситалар, шунингдек, психологик-визуал кузатув
усуллари ѐрдамида шахслар ҳамда автотранспортларни кўздан
кечиришни ташкил этиш;
оммавий тадбирларга тайѐргарлик кўриш ва уларни ўтказиш
чоғида ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни ушлаш чораларини
кўриш.
д) постлар ва патруллик йўналишларида ички ишлар органлари-
нинг бошқа бўлинмалари, давлат органлари ва ташкилотлари, ўзини
ўзи бошқариш органлари, профилактика инспекторининг жамоат
тартибини сақлаш бўйича ўринбосари, фуқаролик жамияти
институтлари ва аҳоли билан ҳамкорликни таъминлаш бўйича:
кўчалар ва бошқа жамоат жойларида,
оммавий тадбирларга
тайѐргарлик кўриш ва уларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга жалб этиладиган ички ишлар
173
органлари соҳавий хизматлари, бўлинмалари ва бошқа манфаатдор
идоралар билан ҳамкорликни ташкил этиш;
саф бўлинмалари фаолияти тўғрисида жамоатчилик фикрини
ўрганиш;
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, айниқса,
вояга етмаганлар ва ѐшлар ўртасида
жиноятчиликнинг олдини
олишда яқиндан ѐрдам берган ва ўрнак кўрсатган фуқароларни
рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиш;
ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари томонидан
тезкор-қидирув фаолияти ҳамда жиноятларнинг олдини олиш, уларни
фош этиш ва жиноятчиларни ушлаш, ҳуқуқбузарликлар профилак-
тикаси бўйича бошқа тадбирларнинг амалга оширилишида ўз
ваколатлари доирасида уларга кўмаклашиш;
ички ишлар органларининг бошқа бўлинмалари, давлат органлари,
фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ахборот алмашиш
ҳамда ҳамкорликдаги тадбирларда иштирок этиш назарда тутилади.
Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам
амалга
ошириши мумкин.
Ички ишлар органлари патрул-пост хизмати саф бўлинмалари
нарядларнинг турлари қуйидагилардан иборат:
Патруль
– икки ва ундан ортиқ ички ишлар органлари
ходимлари, Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларининг курсант
ва тингловчилари, ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчиларидан иборат
ҳаракатдаги наряд.
Патруль ўз зиммасига юклатилган
мажбуриятларни патруллик
йўналишларида пиѐда, автомобиль ва хизмат отида амалга оширади.
Қоида тариқасида, патруллик йўналишининг масофаси пиѐда патруль
учун 1-1,5 км, автопатруль учун 6-8 км, отлиқ патруль учун 2-3 км ни
ташкил этади. Зарур ҳолларда патруллик масофаси узайтирилиши ѐки
қисқартирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: