Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари нарядлари зиммасидаги
вазифаларнинг муваффақиятли бажарилиши қуйидагилар орқали
таъминланади:
167
шахсий таркибни қасамѐдга содиқ, юқори даражада ҳушѐр,
зийрак, ўз хизмат бурчини виждонан адо этишга доимо тайѐр ва
фидойи, қонунбузарларга нисбатан муросасиз қилиб тарбиялаш;
жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш
борасида уларнинг касб маҳоратини доимий равишда ошириб бориш;
шахсий таркибнинг ўз хизмат вазифалари ҳамда патруллик
йўналишидаги оператив вазиятни яхши билиши;
нарядларни оқилона тақсимлаш ва тезкор вазиятдан келиб чиққан
ҳолда ўз вақтида хизмат ўташ жойларининг ўзгартириб борилишини
таъминлаш;
жиноятлар ва жамоат тартибининг бузилиши тўғрисидаги
хабарларга, уларнинг барвақт олдини олиш бўйича моҳирона фаол
ҳаракатлар билан тезкор муносабат билдириш;
саф бўлинмалари нарядларини хизмат жараѐнида ички ишлар
органларининг профилактика инспекторлари, йўл-патруль хизмати,
жиноят қидирув хизмати, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш
хизмати ва бошқа хизматлар ходимлари, шунингдек, фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоатчилик тузилмалари
вакиллари, жумладан, профилактика инспекторининг жамоат
тартибини сақлаш бўйича ўринбосари билан яқин ҳамкорликда
бўлишларини таъминлаш;
саф
бўлинмалари
командирларининг
ўз
бўйсунувидаги
ходимларни асраб-авайлаши, улар ҳақида доимо ғамхўрлик қилиши
ҳамда юқори даражада талабчан бўлиши, ходимларнинг хизмат
фаолияти устидан доимий назорат ўрнатиши.
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари муайян мақсадда хизмат
олиб бориш учун тегишли ички ишлар органларига жалб этилганда
уларнинг командирлари бригада ва батальон командирларига бевосита
бўйсунади, хизмат ҳудудидаги ички ишлар органлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бошқармаси ѐки ички ишлар боршқармаси
(бўлими) бошлиқларига эса тезкор жиҳатдан бўйсунадилар.
Патруль-пост
хизмати
саф
бўлинмалари
патруллик
йўналишларида содир этилган жиноятлар сони кескин ошиб
168
бораѐтган жойларда ѐки тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатаѐтган
айрим турдаги жиноятларнинг олдини олиш учун бригада, батальон
ва отрядлар таркибида вақтинчалик махсус гуруҳлар тузилиши
мумкин. Уларнинг фаолияти патруль-пост хизмати саф бўлинмаси
командирларининг кундалик назорати остида ва тезкор-қидирув
бўлинмалари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади. Бундай
гуруҳларнинг таркибий сони патруль-пост хизмати саф бўлинмасида
мавжуд бўлган шахсий таркиб сонининг 15 фоизидан ошмаслиги
лозим.
Оммавий тадбирларни ўтказишда, табиий офатлар ва бошқа
фавқулодда вазиятлар юзага келганда жамоат тартибини сақлаш ва
хавфсизликни таъминлаш ҳамда жамиятга қарши қаратилган салбий
ҳаракатларни тўхтатиш, оммавий тартиббузарликларни бартараф
этиш, ўта хавфли ва қуролланган жиноятчиларни ушлаш, террор-
чилик-қўпорувчилик ва фуқароларни гаровга олиш билан боғлиқ
жиноий ҳаракатларнинг олдини олиш тадбирларини ўтказишда саф
бўлинмалари ҳудудий ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати,
фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари ва ички қўшинларнинг
жанговар ҳаракатланувчи махсус батальон (отряд)лари билан
ҳамкорликда алоҳида режалар асосида ҳаракат қилишлари мумкин.
Профилактика инспекторлари ички ишлар органлари таянч
пунктига
бириктирилган
патруль-пост
хизмати
гуруҳларига
профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича
ўринбосари билан ҳамкорликда маъмурий ҳудудда жамоат
тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашда уларнинг
хизмат йўналишларини тезкор вазиятга қараб белгилаб беради,
хизмат ўташларини ташкил этади ҳамда назорат қилади. Патруллик
йўналишларида содир этилган жиноятлар иссиқ излар билан
очилганда патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимларини
рағбатлантириш юзасидан раҳбариятга тақдимномалар киритади.
Шаҳар ва туман ички ишлар органларининг бошлиқлари ўз
маъмурий ҳудудларига бириктирилган патруль-пост хизмати саф
бўлинмалари командирлари билан ҳамкорликда жамоат тартибини
169
сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашда бўлинма куч ва
воситаларидан унумли фойдаланишни ташкил қилишлари шарт
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |