1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг тизими



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 
4-§. Патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг тизими, 
ташкилий тузилиши ва асосий вазифалари 
Маҳаллалар, кўчалар, майдонлар, маданият ва истироҳат боғлари, 
сайилгоҳлар, транспорт объектлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа 
жамоат жойларида, шунингдек, турли оммавий ва фуқароларни 
муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказишда жамоат тартиби ва 
хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қонунбузарликларга қарши 
курашишда ички ишлар органлари патруль-пост хизматининг махсус 
тайинланадиган нарядлари фаолияти муҳим роль ўйнайди. Шундай 
мақсадда хизмат олиб бориши йўлга қўйилган ички ишлар органлари 
патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг нарядлари давлат 
ҳокимияти вакили ҳисобланади ҳамда улар қонун ҳужжатларида 
белгиланган муайян ҳуқуқий мақомга эгадирлар.
Ички 
ишлар 
органлари 
патруль-пост 
хизмати 
саф 
бўлинмаларининг тизими қуйидагиларни ўз ичига олади: 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни 
таъминлаш бош бошқармасининг «Тошкент-Марказий» вокзали 
ҳамда Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида 
транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимлари жамоат тартибини 
сақлаш бўлинмалари патруль-пост хизмати саф отрядлари; 
Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ва жамоат 
тартибини сақлаш бошқармасининг патруль-пост хизмати бригадаси; 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент вилояти ИИББ ва 
вилоятлар ИИБлари патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини 
сақлаш бошқармаларининг патруль-пост хизмати батальонлари; 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ (ИИББ), 
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимларининг Жамоат 


165 
тартибини сақлаш бўлинмалари (гуруҳлари) ҳамда Патруль-пост 
хизмати гуруҳлари (бўлинмалари). 
Патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашдаги асосий вазифалари кўчалар 
ҳамда жамоат жойларида фуқаролар ва жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятлар ва бошқа 
ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, жиноят-
ларни очишда қатнашиш, хусусий мулкни ҳар хил тажовузлардан 
ҳимоя қилиш, экстремизм ва террорчилик-қўпорувчиликка қарши 
курашиш ҳисобланади.
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари фаолиятининг ҳуқуқий 
асосини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари 
ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг фармонлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси-
нинг қарорлари ва Ички ишлар вазирлигининг идоравий меъѐрий-
ҳуқуқий ҳужжатлари ташкил этади. 
Мазкур саф бўлинмалари фаолиятини қонунчилик, шахсни 
ҳурмат қилиш, ижтимоий адолат, халқпарварлик, байналмилалчилик, 
инсонпарварлик, меҳнат жамоалари ва аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик, 
жамоат фикрини доимий равишда ҳисобга олиш тамойилларига 
мувофиқ амалга оширади. 
Патруль-пост 
хизмати 
саф 
бўлинмалари 
Ўзбекистон 
Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўзининг 
тўлиқ номи ѐзилган бланк ва муҳрга, шунингдек, фаолиятининг ўзига 
хос хусусиятларини акс эттирадиган ва Ўзбекистон Республикаси ички 
ишлар вазири томонидан таъсис этилган ўз рамзига эга бўлиши 
мумкин. Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ҳуқуқ-тартиботни 
таъминлашнинг ҳақиқий зарурати фавқулодда бўлган шаҳарлар ва 
бошқа аҳоли яшаш пунктлари ҳамда транспорт объектларида 
белгиланган тартибда ташкил этилади ва жойлаштирилади. Уларнинг 
фаолияти Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруқлари билан 
белгиланган шаҳар ва туманларнинг кўчалари ва бошқа жамоат 
жойларида ташкил этилади. Ушбу жойларда жамоат тартибини сақлаш 


166 
ва хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш ва амалга ошириш туман 
(шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ҳамда ички ишлар 
органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларининг ички 
ишлар бўлимлари ва Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимлари 
бошлиқларига юклатилади. 
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси 
Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош 
бошқармасининг жамоат тартибини сақлаш бўлими, Қорақалпоғистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент 
вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар 
бошқармалари патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш 
бошқармалари саф бўлинмалари ҳисобланиб, хизмат кўрсатиладиган 
туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари ва улар 
ўринбосарларининг оператив бўйсунувида бўлади. 
Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган патруль-пост 
хизмати саф бўлинмалари штатлар сонининг энг юқори чегараси 
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. 
Уларнинг лавозимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири 
томонидан тасдиқланади. Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари 
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига мувофиқ ташкил 
этилади ва тугатилади. Шартномавий-ҳуқуқий асосдаги патруль-пост 
хизмати бўлинмалари эса бундан мустасно. 
Патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг ходимлари юқори 
ахлоқий, маънавий хусусиятларга, зарур касбий ва жанговар 
тайѐргарликка эга бўлиши, хизматда ўта интизомли, ҳушѐр ва 
виждонли бўлиши, хизмат вазифаларини бажариш вақтида қатъий, 
дадил ва ҳал қилувчи сифатида жасурона ҳаракат қилиши, хизмат 
билан боғлиқ барча қийинчиликларни мардонавор енгиши ва бурчини 
бажариш учун куч-қувватини аямаслиги керак. Улар фуқаролар билан 
мулоқотда эътиборли, хушмуомалали ҳамда касб маданияти 
талабларига риоя этиши шарт. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish