1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматларининг



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 
3-§. Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматларининг 
куч ва воситалари 
Ички ишлар органлари патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш 
хизматлари фаолиятини бошқариш тизимининг асосий вазифаси 
бевосита улар таркибида мавжуд бўлган куч ва воситалардан оқилона 
фойдаланишни ташкил этишдир. Тегишли маъмурий ҳудудларда 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашда иштирок 


142 
этувчи кучлар асосий (ушбу хизмат таркибидаги) ва қўшимча (бошқа 
соҳавий хизматлардан берилган) кучларга бўлинади. Барча бўғиндаги 
бошқарув субъектлари мамлакатда ва унинг маъмурий ҳудудларида 
криминоген вазият таҳлиллари ҳамда ўтказиладиган оммавий ва 
бошқа турдаги тадбирларнинг ҳажми ва миқдори келиб чиққан ҳолда 
асосий ва қўшимча куч-воситаларни жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини 
таъминлаш 
фаолиятига 
жалб 
этилишини 
таъминлайди. 
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш хизмати 
кучларига Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон 
Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, 
вилоятлар ИИБлари, туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари 
фаолиятини 
мувофиқлаштириш 
бошқармалари, 
ички 
ишлар 
бошқармалари (бўлимлари) патруль-пост хизмати ва жамоат 
тартибини сақлаш бўлинмалари аппаратининг раҳбар ва инспектор-
лар таркиби, шунингдек, патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг 
бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби киради. 
Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматларининг 
ихтиѐрига берилган кучларга: ички ишлар органлари бошқа таркибий 
тузилмалари ва соҳавий хизматларнинг шахсий таркиби, Ўзбекистон 
Республикаси ИИВ таълим муассасаларининг тингловчи ва 
курсантлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва 
фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ҳамда фуқаролар 
киради. Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматларининг 
ихтиѐрига берилган кучлар, уларнинг ўз кучларидан фарқли равишда 
ҳуқуқ-тартиботни сақлаш бўйича алоҳида, махсус вазифаларни 
бажариш ѐхуд оператив вазият мураккаблашган ҳолларда уни 
таъминлаш учун жалб этилади. 
Ички ишлар органлари патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш 
хизмат фаолиятини марказий, ҳудудий ва маҳаллий бошқариш 
тизимининг бугунги кундаги энг долзарб вазифаси жамоат тартиби ва 
хавфсизлигини таъминлашда замонавий техник воситалардан 
оқилона фойдаланишни ташкил этиш ҳисобланади. Жамоат 


143 
тартибини сақлашда фойдаланиладиган техник воситалар патруль-
пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматлари нарядларининг 
ҳаракатчанлиги, бошқарувчанлиги ва ҳужумкорлигини оширишга 
имкон беради, тегишли вазифаларни бажариш самарадорлигини 
ошириб, уларни ҳал қилиш жараѐнида наряд ва бўлинмаларнинг 
тезкор (оператив) бошқарилишини таъминлайди. 
Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматларининг 
воситаларига қуйидагилар киради: 
1) транспорт воситалари (патруль автомашиналари, мотоцикллар, 
махсус автомобиллар, катерлар, вертолѐтлар, велосипедлар ва бошқ.); 
2) радио, телевидение, симли ва уяли алоқа, сигнализация, видео 
кузатув воситалари (радио тўлқинларини узатиш ва овоз кучайтириш 
қурилмалари, телекамералар ва телемониторлар, телефонлар, мобиль 
видеокамера (видеорегистратор), турли вазифаларда ишлатиладиган 
сигнализация ва ҳ.к.); 
3) табель қуроли, ўқ-дорилар, махсус воситалар ва аппаратлар 
(ўқотар қурол, шахсий ҳимоя, кузатиш воситалари ва ҳ.к.)га 
бўлинади; 
4) хизмат отлари ва хизмат итлари. 
Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматларининг 
воситалари илм-фан ва техниканинг ривожланиб бориши, қолаверса 
илғор хорижий давлатларнинг жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига доир илғор хорижий 
тажрибаларини инобатга олган ҳолда замон билан ҳамоҳанг тарзда 
ривожланиб бориши, такомиллашиши ва янгиланиб бориши мумкин. 
Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматлари нарядлари 
фаолиятининг самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган 
воситаларнинг алоҳида гуруҳлари – 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish