1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

биринчидан
, шахсни, унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамият ва 
давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсон 
хавфсизлигини жиноий тажовузлардан муҳофаза этиш; 
иккинчидан

жиноятларнинг олдини олиш; 
учинчидан
, фуқароларни Республика 
Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этиш руҳида тарбиялаш 
унинг асосий вазифалари қилиб белгиланган. Ички ишлар органлари 
патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари 
амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколат доирасида 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси мазкур вазифаларининг 
ижросини таъминлашда фаол иштирок этади. 


119 
Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 
Махсус қисми 
VI бўлимида жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши 
жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган. Жумладан, оммавий 
тартибсизликлар 
(244-модда); 
жамоат 
тартиби 
ва 
жамоат 
хавфсизлигига таҳдид соладиган материалларни тайѐрлаш ѐки 
тарқатиш 
(244
1
-модда); 
диний 
экстремистик, 
сепаратистик, 
фундаменталистик ѐки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, 
уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш (244
2
-модда); диний 
мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайѐрлаш, 
сақлаш, олиб кириш ѐки тарқатиш (244
3
-модда); ўқ-отар қурол, ўқ-
дорилар, портловчи моддалар ѐки портлаш қурилмаларини қонунга 
хилоф равишда эгаллаш (247-модда) ва бошқ. Патруль-пост хизмати 
ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари амалдаги қонун 
ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида жиноятларнинг 
содир этилишига йўл қўймасликка қаратилган чора-тадбирларнинг 
амалга оширилишини таъминлашда фаол иштирок этади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Жиноят-процессуал 
кодекси 
нормалари: 
биринчидан
, жиноят ишларини юритишнинг жиноят-
процессуал қонунларда белгиланган тартибда қонунийликни 
мустаҳкамлашга;
иккинчидан, 
жиноятларнинг олдини олишга;
 
учинчидан
, шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя этишга асос 
бўлиб хизмат қилади. Ички ишлар органлари, хусусан, патруль-пост 
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари амалдаги қонун 
ҳужжатларида 
белгиланган 
ваколат 
доирасида 
Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг юқорида кўрсатилган 
вазифаларининг ижросини таъминлашда иштирок этади. 
Жиноят ишларини юритишнинг жиноят-процессуал қонунларда 
белгиланган тартиби қонунийликни мустаҳкамлашга, жиноятларнинг 
олдини олишга, шунингдек, шахс, жамият ва давлат манфаатларини 
ҳимоя этишга ѐрдам қилмоғи лозим. 
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 221-моддасида шахсни ушлаб 
туриш асослари кўрсатилган бўлиб, унга кўра жиноятни содир 
этишда гумон қилинган шахс қуйидаги асослар мавжуд бўлганда 


120 
ушлаб турилиши мумкин: а) шахс жиноят устида ѐки бевосита уни 
содир этганидан кейин қўлга тушса; б) жиноят шоҳидлари, шу 
жумладан жабрланувчилар уни жиноят содир этган шахс тариқасида 
тўғридан-тўғри кўрсатсалар; в) унинг ўзида ѐки кийимида, ѐнида ѐки 
уйида содир этилган жиноятнинг яққол излари топилса; г) шахсни 
жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар 
мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ѐки доимий яшайдиган жойи йўқ 
ѐхуд шахси аниқланмаган бўлса. 
Кундалик одатий ҳолатда маъмурий ҳудудда жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат фаолиятини 
олиб бориш учун жалб этилган патруль-пост хизмати ва жамоат 
тартибини сақлаш бўлинмаларининг ходимлари Ўзбекистон 
Республикаси ЖПК 222-моддаси талаблари асосида ушбу Кодекснинг 
221-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, жиноят 
содир этишда гумон қилинган шахсни ушлаш ва яқин орадаги ички 
ишлар органлари ѐки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органларга 
олиб келишга ҳақлидир. Демак патруль-пост хизмати ва жамоат 
тартибини сақлаш бўлинмаларининг ходимлари Ўзбекистон 
Республикаси ЖПК 222-моддасида белгиланган ваколатни амалга 
ошириш орқали шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя 
қилишни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 331-модда (Жиноят ишини 
қўзғатиш тартиби) талаблари асосида жиноят ишини қўзғатган 
суриштирувчи ва терговчи ҳамда прокурор иш қўзғатилгандан кейин 
узоққа чўзилган жиноятларнинг олдини олиш ва жиноятлар 
такрорланишига йўл қўймаслик, шунингдек, иш учун яъни аҳамиятли 
эҳтимол бўлиши жиноят излари учун нарсалар ва ҳужжатларни 
мустаҳкамлаш ва қўриқлаш юзасидан дарҳол чоралар кўриш лозим. 
Ушбу чора-тадбирларнинг ижросини таъминлаш суриштирувчи, 
терговчи, прокурор томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКда 
белгиланган тартибда патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини 
сақлаш бўлинмаларининг ходимлари зиммасига қонун ҳужжатларида 
белгиланган ваколат доирасида юклатилиши мумкин. 


121 
Бундан ташқари, мазкур хизмат ва бўлинмаларнинг конвой 
хизмати амалдаги қонун ҳужжатларининг ваколати доирасида 
бевосита жиноят-процессуал қонунлари билан белгиланган тартибда 
ушланган шахсларни қўриқлашни амалга ошириш орқали шахс, 
жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 
кодексининг 2-моддасида: а) инсон ва жамият фаровонлиги йўлида 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, мулки, давлат ва жамоат 
тартиби ҳамда табиий муҳитни муҳофаза қилиш; б) ижтимоий адолат 
ва қонунийликни таъминлаш; в) маъмурий ҳуқуқбузарликлар 
тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва объектив кўриб чиқилиши; 
г) ҳуқуқбузарликларнинг 
профилактикаси; 
д) фуқароларни 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш 
руҳида тарбиялаш маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларининг асосий вазифалари сифатида белгилаб қўйилган. 
Ички ишлар органлари, хусусан, патруль-пост хизмати ва жамоат 
тартибини сақлаш бўлинмалари амалдаги қонун ҳужжатларида 
белгиланган ваколат доирасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 
кодекснинг юқорида кўрсатилган вазифаларининг ижросини 
таъминловчи асосий субъектлардан бири ҳисобланади. 
Мазкур кодексда жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузар-
ликлар учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи алоҳида (ХV) 
боб киритилган. Ушбу бобда кўрсатилган майда безорилик (183-м.), 
Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши (184
1
-
м.), диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда 
тайѐрлаш, сақлаш, олиб юриш ѐки тарқатиш (184
2
-м.), миллий, ирқий, 
этник ѐки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайѐрлаш, 
сақлаш ѐки тарқатиш (184
3
-м.), ўқотар қуроллардан белгиланган 
тартибни бузган ҳолда отиш (185-м.), пиротехника буюмларининг 
қонунга хилоф муомаласи (185
1
-м.), фуқароларнинг хонаки усулда 
ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсадида 
тайѐрлаши ѐки сотиши (186-м.), этил спирти, алкоголли ва тамаки 
маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ѐки 


122 
муомалага киритиш (186
1
-м.), жамоат жойларида алкоголь маҳсу-
лотини истеъмол қилиш (187-м.), вояга етмаган шахсни 
ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш (188-м.), вояга 
етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш 
(188
1
-м.), вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) 
жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш (188
2
-м.), порнографик 
маҳсулотни тайѐрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, 
намойиш этиш (189-м.), зўравонликни ѐки шафқатсизликни тарғиб 
қилувчи маҳсулотни тайѐрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама 
қилиш, намойиш этиш (189
1
-м.), фоҳишалик билан шуғулланиш (190-
м.), қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар (191-м.), 
маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш (192-м.) каби 
маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг аксарият қисми жамоат жойларида 
содир этилиши ички ишлар органлари, хусусан, маъмурий ҳудудда 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 
хизматга жалб этилган куч ва воситалардан қонун ҳужжатларида 
белгиланган ваколат доирасида ва тартибда уларнинг профилактика-
сини олиб бориш, аниқлаш ва жавобгарликни таъминлаш жараѐнида 
иштирок этишни талаб қилади. Патруль-пост хизмати ва жамоат 
тартибини сақлаш бўлинмалари нарядларининг кундалик хизмат 
фаолиятини олиб бориш жараѐнини бошқаришда Ўзбекистон 
Республикаси МЖТКнинг ХV бобда кўрсатилган жамоат тартибига 
тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш 
орқали маъмурий ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ҳамда 
хавфсизлигини таъминлайди. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят ишини 
юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги (2011 йил 29 сентябрь) 
Қонуни ҳам ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати ва 
жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг махсус муассасаларда 
жиноят содир этганликда гумон қилиниб, ушлаб турилган шахслар 
ҳамда ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиѐт чораси 
қўлланилган шахсларни қамоқда сақлашга оид фаолиятини 
бошқаришнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади. 


123 
Патруль-пост 
хизмати 
ва 
жамоат 
тартибини 
сақлаш 
бўлинмаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар 
доирасида ва тартибда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат 
санитария назорати тўғрисида»ги (1992 йил 3 июль), «Табиатни 
муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (1992 йил 9 декабрь), «Атмосфера 
ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (1996 йил 27 декабрь), 
«Гиѐҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 
(1999 йил 19 август), «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген 
хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 
(1999 йил 20 август), «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги (2000 йил 
26 май), 
«Радиациявий 
хавфсизлик 
тўғрисида»ги 
(2000 йил 
31 август), «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги (2000 йил 
15 декабрь), «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқ-
бузарликларнинг 
профилактикаси 
тўғрисида»ги 
(2010 йил 
29 сентябрь), «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти-
нинг очиқлиги тўғрисида»ги (2014 йил 5 май), «Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси тўғрисида»ги (2014 йил 14 май), «Ижтимоий 
шериклик тўғрисида»ги (2014 йил 25 сентябрь), «Аҳолининг 
санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги (2015 йил 
26 август), «Ёшларга оид давлат сиѐсати тўғрисида»ги (2016 йил 
14 сентябрь), «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги (2016 йил 
16 сентябрь), «Ҳайвонот дунѐсини муҳофаза қилиш ва ундан 
фойдаланиш тўғрисида»ги (2016 йил 19 сентябрь), «Ўсимлик 
дунѐсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 
(2016 йил 21 сентябрь), «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 
(2016 йил 22 сентябрь), «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги 
(2017 йил 3 январь), «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги 
(2017 йил 
9 январь), 
«Жисмоний 
ва 
юридик 
шахсларнинг 
мурожаатлари тўғрисида»ги (2017 йил 11 сентябрь), «Жазони ижро 
этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар 
устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги (2019 йил 2 апрель) ва 
бошқа қонунлар ижросини таъминлаш учун муайян даражада масъул 
ҳисобланади ва бу жараѐнда бевосита иштирок этади. Хулоса қилиб 


124 
айтиш жоизки, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар патруль-пост 
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятини 
бошқаришнинг ҳуқуқий асослари бўлиб хизмат қилади. 
Ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотлар, хусусан, ушбу 
жараѐнда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар патруль-пост 
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари бошқарув 
тизимида туб ўзгаришларни амалга ошириш имконини берди. 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
«Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни 
таъминлаш Концепцияси тўғрисида»ги (1999 йил 12 апрель) 170/40-
сон қарори ижроси натижасида Тошкент шаҳар ички ишлар Бош 
бошқармасининг таркиби қайта ташкил этилди. Натижада патруль-
пост хизмати мутлақо янги асосда тузилди ва фаолияти йўлга 
қўйилди. Тошкент шаҳрида ислоҳотларга қадар фаолият юритаѐтган 
учта патруль-пост хизмати полки ва пойтахт туманлари ички ишлар 
органларидаги патруль-пост хизмати роталари негизида Тошкент 
шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати бригадаси 
ва унга қарашли олтита батальон ташкил этилди. Бу Тошкент 
шаҳрида патруль-пост хизмати саф бўлинмалари устидан оператив 
раҳбарликни ташкил этиш, содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга 
жавоб қайтаришда уларнинг оперативлиги ва ҳаракатчанлигини 
ошириш имконини берди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар орган-
лари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
(2001 йил 27 март) фармонида Концепцияга биноан Тошкент 
шаҳрида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш борасида 
амалга оширилган ишлар натижасида криминоген вазиятнинг 
барқарорлашгани қайд этилиб, тизимдаги ислоҳотлар кўламини 
мамлакат миқѐсига олиб чиқиш мақсадида, ички ишлар органларини 
такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Ушбу 
йўналишлардан бири – давр талабларини ҳисобга олган ҳолда ички 
ишлар органларининг яхши жиҳозланган ва тайѐрланган патруль-
пост хизматлари тизимини ташкил этиш эди. 


125 
Фармоннинг мазкур талаблари ижросини таъминлаш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон 
Республикасида патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш 
фаолиятини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги (2001 йил 
31 май) 243/40-сон қарори қабул қилинди. 
Қарор асосида мавжуд штатлар сонига кўра патруль-пост ва 
жамоат тартибини сақлаш хизматларининг тизими яратилди, 
уларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди ҳамда намунавий 
ташкилий-штат таркиби тасдиқланди. Шунингдек, Қорақалпоғистон 
Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБлари патруль-пост хизматлари 
жамоат тартибини сақлаш роталари, гуруҳлари, бўлинмалари, 
гуруҳлари базасида вилоятлар марказлари, йирик шаҳарларда 
патруль-пост хизматлари батальонлари ҳамда туман, шаҳар ички 
ишлар (бошқармалари) бўлимларида жамоат тартибини сақлаш 
бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) тузилди. 
Патруль-пост хизматларининг саф бўлинмалари ўз ичига 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент 
вилояти 
ИИББлари, 
вилоятлар 
ИИБлари 
ва 
Транспортда 
хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасидаги бригада ва 
батальонларни ўз ичига олади ҳамда Қарорда белгиланганидек, улар 
бириктирилган маъмурий ҳудудда бевосита ҳуқуқбузарликларнинг 
олдини олиш, жамоат тартибини ва фуқароларнинг хавфсизлигини 
таъминлаш учун масъулдирлар. 
Бундан ташқари, ушбу Қарор тизимни бошқаришга оид қуйидаги 
ўзгаришларга ҳам асос бўлди: 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоат тартибини сақлаш 
хизмати таркибидаги жанговар қўллаш отрядлари ҳамда ҳудудий 
ички ишлар органларининг тиббий ҳушѐрхоналари ва санитария ички 
ишлар органлари тугатилди ҳамда тиббий ҳушѐрхоналар ва ички 
ишлар органларининг санитария назорати функцияси Ўзбекистон 
Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилди; 
майда безорилик учун маъмурий қамоққа олинган шахслар 
сақланадиган махсус қабул қилиш жойлари – маъмурий тартибда 


126 
қамоққа олинган шахслар сақланадиган махсус қабул қилиш 
жойлари, дайдилик ѐки тиламчилик учун ушланган шахслар 
сақланадиган қабул қилиш-тақсимлаш жойлари – иш ва яшаш жойи 
ноаниқ бўлган шахсларни реабилитация этиш маркази, деб қайта 
номланди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Респуб-
ликаси ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2004 йил 19 июль) фармонида 
таъкидланганидек, мамлакатимизда ички ишлар органлари фаолия-
тини такомиллаштириш, уларнинг функционал-ташкилий тузили-
шини яхшилаш борасида кўрилаѐтган чора-тадбирлар мамлакатда 
оператив хизмат фаолияти, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни 
таъминлаш борасидаги профилактик ишлар самарадорлигини 
оширишга имкон берди. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
«Ўзбекистон 
Республикаси ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф 
бўлинмаларининг фаолият самарадорлиги ва хизмат масъулиятини 
ошириш чоралари тўғрисида»ги (2012 йил 21 июнь) қарори патруль-
пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятини 
бошқаришни ҳуқуқий таъминловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан 
бири бўлиб, унда ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф 
бўлинмалари 
моддий-техник 
таъминотини 
босқичма-босқич 
такомиллаштириб бориш, хусусан, уларни замонавий техника 
воситалари ва хизмат қуроллари билан таъминлаш, ушбу 
бўлинмаларда хизмат қилувчи ходимларни ижтимоий ҳимоялашни 
янада кучайтириш вазифалари белгилаб берилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар 
органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат 
тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг 
масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил 
10 апрель) 5005-сон фармонида жамиятда барқарорлик, тинчлик ва 
осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига 


127 
сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий 
жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, 
ҳуқуқий демократик давлат қуриш бўйича амалга оширилаѐтган кенг 
кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим 
шарти этиб белгиланди. 
Ушбу муҳим шартлар сифатида патруль-пост хизмати ва жамоат 
тартибини сақлаш бўлинмаларининг вазифалари, функциялари ва 
жавобгарлигини аниқ чегаралаш, такрорланувчи ва долзарблигини 
йўқотган ваколатларни чиқариб ташлаш, бўлинмаларнинг тезкорлиги 
ва самарадорлигини таъминловчи моддий-техник жиҳозланиши 
даражасини мустаҳкамлаш, замонавий илмий-техник воситалар ва 
ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан давлат 
хизматлари сифатини яхшилаш назарда тутилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар 
органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат 
тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг 
масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил 
10 апрель) 
фармонига мувофиқ қабул қилинган Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари фаолиятини 
янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғриси-
да»ги (2017 йил 12 апрель) 2883-сон қарори билан Ўзбекистон 
Республикаси ИИВ таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг 
тузилиши, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 
ҳамда Вазирлик фаолиятини ташкил этиш тартибини ўз ичига олган 
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисида низом» 
тасдиқланди. Мазкур қарор асосида «Тошкент» аэропорти ва 
«Тошкент» Марказий вокзалидаги Транспортда хавфсизликни 
таъминлаш бўлимлари Ички ишлар вазирлигининг Транспортда 
хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига бевосита бўйсунди-
рилди ҳамда транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлимлари 
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоят 
ички ишлар бошқармаларининг таркибига ўтказилиб, тегишлича 


128 
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ва вилоят ички 
ишлар бошқармалари бошлиқларига бўйсунишлари белгиланди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар 
органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил 1 май) ПҚ-2940-сон қарорида 
мамлакатда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини 
таъминлаш самарадорлигини оширишнинг қуйидаги асосий 
йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва 
унинг ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифалари экани 
белгиланган: 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish