1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


  3-§. Табиий, техноген ва ижтимоий криминоген фавқулодда



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 


401 
3-§. Табиий, техноген ва ижтимоий криминоген фавқулодда 
вазиятларда ички ишлар органларининг жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш 
 
Табиий, техноген ва ижтимоий-криминоген фавқулодда вазиятлар
 
юзага келганида, Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларига мувофиқ, давлат ҳокимияти органлари, корхона, 
муассаса ва ташкилотлар фаолияти учун фуқаролар, шунингдек, 
юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари муайян даражада чекла-
нишига йўл қўядиган алоҳида ҳуқуқий тартиб жорий этилиши мумкин. 
Жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлашнинг асосий 
субъектларидан бири ички ишлар органлари бўлиб, уларнинг асосий 
мажбурият ва ҳуқуқлари қуйидагича: ички ишлар органлари, ўзининг 
асосий вазифаларини бажаришидан ташқари, фалокатлар, ҳалокатлар, 
табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатларда одамларни 
қутқариш ва уларга зарур ѐрдам кўрсатиш бўйича кечиктириб бўлмас 
чоралар кўриши, барча тоифалардаги мулкдорларнинг қаровсиз 
қолган мулкини қўриқлаши, қонунга мувофиқ, фавқулодда ҳолат 
ҳуқуқий тартибини таъминлашда, шунингдек, эпидемия ва 
эпизоотиялар вақтида қўриқлаш-карантин тадбирларини ўтказишда 
иштирок этиши шарт. Бундан ташқари, ички ишлар органлари 
тегишли раҳбар ѐки унинг ўринбосари қарорига мувофиқ, табиий 
офатлар, фалокатлар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш, 
қўриқлаш-карантин тадбирлари ўтказиш чоғида, жой ҳудудини ўраб 
олиши ѐки тўсиб қўйиши, зарур бўлса, транспорт воситаларини 
кўздан кечиришлари керак.
Мазкур вазифаларни бажариш учун Ички ишлар вазирлиги 
бўлинмаларига фавқулодда ҳолат тартиби шароитида тегишли 
ваколатлар берилган бўлиб, улар ушбу ваколатлардан фақат қонун 
доирасида фойдаланишлари лозим.
Ички ишлар органлари бевосита фуқароларга ѐхуд умуман 
жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликлар ва 
жиноятларнинг олдини олиш ҳамда уларга чек қўйишга қаратилган 


402 
давлат-ҳокимият 
чораларини 
қўллашлари 
мумкин. 
Уларга 
қуйидагилар киради: яшаш ва хизмат хоналарига кириш ҳуқуқи, 
ҳужжатларни текшириш, давлат, жамоат ва шахс транспортидан 
фойдаланиш, қурол ва махсус воситалар ишлатиш, ҳуқуқбузарларни 
ушлаб туриш ҳуқуқлари ва бошқалар. 
Ички ишлар органларининг мазкур вазиятдаги фаолиятини 
шартли равишда учта ўзаро боғлиқ гуруҳга бўлиш мумкин: 
1) эҳтимол тутилган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва 
оқибатларини бартараф этишга қаратилган ташкилий тадбирларни 
амалга ошириш; 
2) фавқулодда вазиятлар юзага келганида қонунларда назарда 
тутилган ҳуқуқий тартибга солиш ва таъсир кўрсатиш чоралари 
мажмуидан фойдаланган ҳолда жамоат тартиби ва хавфсизлигини 
бевосита сақлаш; 
3) аҳолига ҳамда корхона ва муассасаларнинг тегишли мансабдор 
шахсларига одамларни қутқариш ва эгасиз мулкни қўриқлашда ѐрдам 
бериш, зарур бўлганида эса бу ишда бевосита иштирок этиш. 
Ушбу вазифаларни бажариш борасидаги ишларнинг асосий 
қисми ички ишлар органларига тўғри келади. Мазкур вазиятда 
жамоат тартибини сақлаш хизмати ички ишлар органларининг 
алоҳида шароитларда фаолият кўрсатадиган асосий ташкилий-
таҳлилий ва мувофиқлаштирувчи хизматлардан бири ҳисобланади. 
Фавқулодда вазиятларда ички ишлар органларининг фаолиятини 
ташкил қилишнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
махсус ҳуқуқий режим; 
янги тузилмалар, бошқарув ва алоқа тизимини яратиш; 
қўшимча куч ва воситаларни жалб қилиш ҳамда бир қатор 
ҳолларда махсус операциялар ўтказиш. 
Фавқулодда вазиятларда ички ишлар органларининг тайѐрлигини 
ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида оператив 
штаблар ташкил қилинади. Бундай штаблар ички ишлар органлари-
нинг ваколатига кирувчи вазифаларни бажараѐтганида ички ишлар 
органининг бошлиғи раҳбарлик қилади.


403 
Бундан ташқари, ички ишлар органлари шахсий таркибидан 
иборат махсус бўлинмалар (махсус йиғма отряд) тузилади, махсус 
гуруҳлар шакллантирилади.
Фавқулодда 
вазиятларда 
юзага 
келадиган 
вазифаларни 
муваффақиятли бажариш учун яқин атрофдаги ички ишлар 
органларининг қўшимча куч ва воситалари, оператив мақсадларга 
хизмат қиладиган қўшилмалар ва ҳарбий қисмлар (бўлинмалар) 
ҳамда Ўзбекистон Республикаси қўшинларининг махсус ҳарбий 
қисмлари, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш 
қисмлари (бўлинмалари) жалб этилади.
Фавқулодда вазиятларда ички ишлар органлари самарали 
фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида махсус бошқарув 
пунктлари ташкил қилинади, уларнинг иш тартиби белгиланади 
ҳамда алоқа жадвали ва уни амалга ошириш шартлари, ахборот 
алмашиш қоидалари, алоқа техник воситаларининг ҳисобларини ўз 
ичига оладиган махсус алоқа тартиби ишлаб чиқилади. Барча куч ва 
воситаларнинг ҳамкорлиги ташкил қилинади. Айрим ҳолларда махсус 
шароитларда оператив вазиятни нормаллаштиришнинг зарурий ва 
самарали воситаси махсус операция бўлади. Махсус операция 
деганда, ички ишлар органлари, ички қўшинлар (шароитдан келиб 
чиқиб) ва бошқа ҳамкорлик қилувчи органлар бир мақсадда оператив 
штаб раҳбарининг бошчилигида амалга оширадиган оператив, 
разведик, режимга, қўшинларга оид ѐки бошқа тадбирлар ва 
ҳаракатлар мажмуи тушунилади. Махсус операцияларни тайѐрлаш ва 
ўтказиш тартиби махсус норматив ҳужжатларда белгилаб қўйилади.
Табиий офатлар, техноген ҳалокатлар, эпидемиялар ва бошқа 
офатлар шароитида жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш 
борасида аниқ ва самарали фаолият кўрсатиш мақсадида, турли 
даражалардаги жамоат тартибини сақлаш хизматлари, маҳаллий 
шароитлар ва вазиятни инобатга олган ҳолда, бир қатор муҳим 
тайѐргарлик тадбирларини амалга оширадилар. Ушбу тадбирлар 
тегишли шароитларда (зилзила, тошқин, довул, кимѐвий корхонадаги 
фалокат кабиларда) жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш 


404 
борасидаги махсус режаларни ишлаб чиқиш ва уларга тузатишлар 
киритишни ўз ичига олади. Бунда мураккаблик даражаси ва 
оқибатларининг оғирлиги кабилар бўйича турли вариантлари 
инобатга олинади. Барча тоифалардаги шахсий таркиб билан алоҳида 
шароитларда фаолият кўрсатиш учун доимий равишда тайѐргарлик 
ишлари олиб борилади,
Фавқулодда (экстремал) шароитда жалб этилган барча куч ва 
воситаларни бошқариш ҳамда ички ишлар органлари хизматларининг 
юзага келган вазият бўйича тез ва самарали чора кўришга қаратилган 
ҳаракатларининг уйғунлиги ва аниқлиги талаб этилади. Шу боис, 
ички ишлар органининг ҳар бир ходими умумий вазифани ҳам, 
ўзининг бевосита хизмат мажбуриятларини ҳам билиши керак. Унинг 
ҳаракатлари касбий жиҳатдан тўғри ва қонунга асосланган бўлиши 
лозим. 
Бутун тайѐргарлик ишларига ички ишлар органининг бошлиғи 
ѐхуд унинг хизмат бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади. У айни 
вақтда оператив штаб раҳбари ҳам бўлиши мумкин. 
Раҳбар жойни баҳолаш учун қуйидагиларни ўрганади: 
офат келиб чиқиши мумкин бўлган ҳудудлар ҳамда фалокат 
келиб чиқиш эҳтимолини; 
ҳодисаларнинг башорат қилинаѐтган миқѐсини (эҳтимол 
тутилган вайронгарчиликлар, ҳаѐтий муҳим объектлар фаолиятининг 
тўхтаб қолиши, аҳоли ўртасидаги йўқотишлар ва бошқалар). 
Жойни баҳолашдан чиқарилган хулосаларда қуйидагилар 
белгиланади: оператив зоналар чегараси; асосий вазифалар, куч ва 
воситалар сони; энг мураккаб ва хавфли жойлар; куч ва 
воситаларнинг ҳаракат ҳудудига бориш йўли ва тартиби; аҳолини 
хавфли зоналардан олиб кетиш йўналишлари ва тартиби. 
Маҳаллий аҳолини баҳолашда раҳбар қуйидагиларни ўрганади: 
табиий офат, эпидемиялар, саноат авариялари зонасида 
аҳолининг ўзини қандай тутиши мумкинлигини; 
жиноятчилик динамикасида қандай ўзгаришлар юз бериши, 
жиноий тузилмалар, жиноят оламининг обрўмандлари қандай 


405 
ҳаракатлар қилиши, морадѐрлик, энг зарур нарсалар билан 
чайқовчилик қилиш ва шу кабиларни; 
ички ишлар органларининг махсус аппарати билан алоқаларнинг 
бузилиши ва аҳолининг ички ишлар органларига ѐрдам бериш 
имкониятларининг ўзгаришини. 
Маҳаллий аҳолини баҳолашдан чиқариладиган хулосаларда 
қуйидагилар белгиланади: ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг 
олдини олиш ҳамда уларга чек қўйиш борасидаги вазифаларнинг 
ҳажми ва хусусияти; зарур куч ва воситалар миқдори, оператив-
тергов гуруҳларининг жойлашуви ва бошқалар; аҳоли орасидаги 
йўқотишларни ҳисобга олиш ва ҳалок бўлганларни таниб олиш 
ишларининг ташкил қилиниши; четга чиқиш, республикага кириш ва 
фуқаролик хизматининг тегишли ҳужжатларини расмийлаштириш 
борасидаги ишларнинг тахминий ҳажми; жабрланганларга ѐрдам 
бериш учун жамоатчилик кучларини жалб қилиш имконияти назарда 
тутилади. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ИИВда турли хил 
фавқулодда ҳолатлар юзага келганида оператив чора кўришнинг 
тахминий тартиби ишлаб чиқилган. Шу боис, ИИВ, Қорақалпоғистон 
Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, 
вилоятлар ИИБлари, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош 
бошқармаси ўзларига бериладиган куч ва воситалар ҳақида ўз 
вақтида ахборот олишлари, уларни баҳолашлари, улардан 
фойдаланиш тартибини белгилаш ҳамда махсус йиғма отрядлар, ИИВ 
таълим муассасалари бўлинмалари олдига вазифалар қўйишлари 
мумкин ва шарт. Илгари қўшимча кучлар у ѐки бу фавқулодда вазият 
юз берганидан кейин, яъни воқеа содир бўлиб ўтганидан кейин 
ажратиларди. Бироқ охирги йилларда юз берган табиий офатлар 
қабул қилинган қарор зарурлигини тасдиқлади. 
Вазиятнинг 
барча 
элементларининг 
мажмуи 
ва 
ўзаро 
алоқадорлигидан келиб чиқиб баҳолаш хулосалари оператив штаб 
раҳбарига ўз қарорини узил-кесил ифодалаш имконини беради. Ушбу 
қарорда у қуйидагиларни белгилайди: ҳаракатларнинг умумий 


406 
мақсади, оператив зоналар, жалб этиладиган аниқ куч ва воситалар, 
уларнинг вазифалари ва тўпланиш жойлари, етиб келиш ва ҳаракатни 
бошлаш муддатлари; уларни ҳар томонлама таъминлаш тартиби; 
ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштириш тартиби; барча жалб этилган 
субъектларни бошқариш ва уларнинг ўзаро алоқа қилиш тартиби; 
қурол ва махсус воситаларни қўллаш шартлари ва тартиби. 
Касбий тайѐргарлик хусусиятини ходимлар билан муайян хизмат 
нарядлари ва оператив гуруҳлар таркибида амалий машғулот ва 
машқлар ўтказишни уюштириш ташкил қилади. Ушбу нарядлар ва 
гуруҳлар таркибида ходимлар у ѐки бу фавқулодда вазият юзага 
келганида хизмат ўтайдилар. Бундай машғулотларда улар турли хил 
шароитларда бажарадиган аниқ вазифаларни ҳамда уларни ҳал қилиш 
усулларини ўрганадилар. Бунда қўйилган мақсадларга эришишнинг 
тактик усуллари барча қўйилаѐтган талабларни инобатга олган ҳолда 
изчил ўрганилади, шунингдек, нарядларнинг ҳаракатлари ярим 
автомат даражасига етказилиши керак. Бундай машқлар муайян 
жойдаги бўлинмаларда, ҳақиқийсига жуда яқин шароитда, баҳорги-
ѐзги ва кузги-қишки даврлар бошланишидан аввал мунтазам 
ўтказилади.
Мафкуравий 
тайѐргарликдан 
сўнг 
шахсий 
таркибнинг 
вазифалари (албатта, қонун доирасида) бажаришга сафарбар этиш, 
юксак уюшқоқлик ва интизомга, ижрочилик, ҳушѐрлик ва оқилона 
ташаббускорликка эришиш мақсади кўзланади. 
Фавқулодда шароитларда ҳаракат қилиш учун шахсий таркибни 
психологик тайѐрлаш катта аҳамиятга эга. Шахсий таркиб хизмат 
тайѐргарлиги 
тизимида 
жамоадан 
ташқари 
хатти-ҳаракат 
хусусиятларини, оломон психологиясини, ходимларнинг мураккаб 
вазиятларда ҳаракат қилиш усуллари ва шу кабиларни ўрганиши 
керак. Яқинлари ва қариндошлари авария ѐки табиий офат 
қурбонлари бўлиши мумкин бўлган, лекин шунга қарамай қўйилган 
вазифани бажаришлари шарт бўлган ички ишлар органлари 
ходимларининг 
ўзлари 
қандай 
ахлоқий-психологик 
ҳолатда 
бўлишларини инобатга олиш айниқса муҳимдир. 


407 
Алоқа гуруҳи штаб ҳамда оператив-қидирув ва қутқарув 
гуруҳлари, нарядлар, берилган кучлар бўлинмалари, маҳаллий 
ҳокимият органларининг вакили, ФВВ кабилар ўртасида узлуксиз 
алоқани таъминлайди. Таъминотчилар, тиббиѐт ходимлари ва бошқа 
хизматлар ўзларининг бевосита вазифаларини аниқ бажаришлари 
керак. 
Ички ишлар органлари аҳолини фавқулодда вазиятлардан 
муҳофаза қилиш соҳасида қуйидагиларни амалга оширади: 
ўз тасарруфидаги тузилмаларининг фавқулодда вазиятлар 
шароитида ҳаракат қилишга шай бўлиб туришини таъминлайди; 
тармоқнинг ва ўз тасарруфидаги объектларнинг фавқулодда 
вазиятлар шароитида барқарор ишлаш имкониятини ошириш 
тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади; 
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар 
режасини, низомлар, қоидалар ва йўриқномаларни келишиб олиш 
учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига 
тақдим этади. 
Ўз тасарруфидаги объектлар ходимларини қутқарув хизматлари 
ва қутқарув тузилмалари таркибида фавқулодда вазиятларда 
муҳофазаланиш усулларига ва ҳаракат қилишга ўргатишлари даркор. 
Фавқулодда вазиятлар тўғрисида хабар бериш маҳаллий 
тизимларини яратишлари ва уларни доимо шай ҳолатда сақлаб 
туришлари керак. 
Аҳолининг ва ҳудудларнинг муҳофазаланиш ҳолати тўғрисида 
белгиланган тартибда ахборот беришлари, шунингдек, тармоқ 
ходимларини фавқулодда вазият таҳдиди борлиги тўғрисида 
хабардор қилишлари лозим. 
Моддий ва молиявий ресурслар резервларини яратишлари шарт. 
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф 
этиш режаларига мувофиқ ўз тасарруфидаги ишлаб чиқариш ва 
ижтимоий объектларда ҳамда уларга туташ ҳудудларда авария, 
қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишлар ташкил 
этилиши, молияланиши ва ўтказилишини таъминлашлари лозим. 


408 
Ўта муҳим объектлар ва уларнинг ходимларини фавқулодда 
вазиятлар шароитида ўз фаолиятларини давом эттиришлари 
таъминланадиган пунктларга эвакуация қилиш тадбирларини амалга 
оширишлари керак. 
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф 
этиш махсус кучлари ва воситалари ташкил этилишини, 
тайѐргарликдан 
ўтказилишини 
ва 
шай 
бўлиб 
туришини 
таъминлашлари лозим. 
Ўз тасарруфидаги объектлар лойиҳаланиши, қурилиши ва 
реконструкция қилиниши чоғида аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза 
қилиш масалаларига оид талаблар бажарилишини назорат қилиб 
боришлари керак. 
Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга 
оширишлари шарт. 
Ички ишлар органлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан рўйхати белгилаб қўйиладиган, потенциал 
хавф манбаи бўлган объектларда аҳоли ҳамда ҳудудларни 
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар 
штат лавозимларини жорий этадилар. Бошқа объектларда эса масъул 
шахслар тайинланади. 


409 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish