1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга 
комплекс ѐндашиш принциплари 
ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, 
уларни тўхтатиш, профилактика қилиш, ҳуқуқбузарларга нисбатан 
таъсир кўрсатиш чораларининг самарадорлигини оширишга 
қаратилган ва ўзаро келишилган тадбирлар мажмуини қўллашдан 
иборат бўлади. Ушбу принципларни қўллаш қуйидагиларда намоѐн 
бўлади: 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш ҳолатига 
таъсир кўрсатадиган барча омилларни ҳисобга олиш; 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш 
вазифаларини бажаришда давлатнинг турли органлари ва жамоат 
ташкилотлари, шунингдек, ички ишлар органлари барча соҳавий 
хизматларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш; 
жамоат тартибини ташкил қиладиган ижтимоий муносабатларга, 
ҳуқуқбузарликларнинг барча сабаб ва шароитларга ўзаро мос ва 
келишилган тарзда таъсир кўрсатишнинг зарурлиги инобатга 
олинади. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи 
хизматлар аппаратлари, бўлим ва бўлинмаларининг тузилиши ҳамда 
функцияларини амалга оширишнинг ҳудудий принципи
жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини амалга 
оширувчи субъектларга алоҳида хизмат кўрсатиш ҳудудлари 
бириктирилганини англатади. Одатда, ушбу ҳудуд ички ишлар 
органлари хизмат кўрсатадиган маъмурий-ҳудудий бирликдан иборат 
бўлади. Ушбу принцип жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини 
таъминлаш фаолиятига хизмат кўрсатиш учун бириктирилган 
ҳудуднинг маҳаллий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ҳудуд 
маъмурияти, ҳудуддаги корхона, ташкилот, муассасаларнинг меҳнат 
жамоалари ва аҳоли билан алоқада бўлишга имкон яратади. Жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига хизмат 
кўрсатиш учун бириктирилган ҳудуд ва патруль йўналишлари, шаҳар 
(туман) ички ишлар бўлинмалари, шунингдек, таянч пунктларига 
бириктирилган маъмурий ҳудудлар бўйича олиб бориш, оператив-


40 
криминоген вазиятни тўлиқ ўрганиш ва билиш, ички ишлар 
органлари ҳар бир ходимининг масъулиятини янада кучайтириш, 
уларнинг иш фаолиятини самарали назорат қилиш ва ниҳоят ушбу 
фаолиятни амалга ошириш учун зарур куч ва воситаларнинг 
самарадорлигини кўтаришга имкон яратади. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминловчи 
хизматлар аппаратлари, бўлим ва бўлинмаларининг тузилиши ҳамда 
функцияларини амалга оширишнинг соҳавий принципи
ички ишлар 
органлари соҳавий хизматлари ҳамда бўлим ва бўлинмалари, 
шунингдек, ходимларини фаолият соҳалари (патруль-пост хизматини 
ташкил қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, паспорт-
виза қоидаларига риоя этишни амалга ошириш ва ҳ.к.) бўйича 
ихтисослаштириш билан ифодаланади. Бу каби ихтисослаштириш 
ички ишлар органлари шахсий таркибига жамоат тартибини сақлаш 
ва хавфсизлигини таъминлаш борасидаги муаммолар ҳамда фаолият 
кўрсатишнинг мақсади, вазифалари, усул ва шаклларини чуқур 
ўрганишга ва илғор иш тажрибаларини ўз фаолиятларига татбиқ этиш 
ҳамда такомиллаштиришга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқишга 
имкон беради. 
Жамоат тартибини сақлаш хизматлари аппаратлари, бўлим ва 
бўлинмаларининг 
тузилиши 
ҳамда 
функцияларини 
амалга 
оширишнинг йўналишли-ҳудудий принципи –
жамоат тартибини 
сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти билан шуғулланаѐт-
ган ҳар бир ходимнинг алоҳида бир йўналиши учун, шу билан бирга 
ўзига бириктирилган ҳудудга бўйсунувчи таркибий тузилмалар 
фаолиятини назорат қилиб боришга масъуллигини билдиради. 
Бошқарув аппаратидаги ҳар бир ходим бу соҳада тегишли масалалар 
бўйича керакли ҳужжатларни ўрганиш ва бошқарув қарорлари қабул 
қилишда, масалан, келиб тушаѐтган ахборотларни тўплаш ва қайта 
ишлашга ихтисослашиш билан бир вақтда, белгиланган ҳудудга 
бўйсунувчи таркибий тузилмалар фаолиятини назорат қилиб боради. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish