1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


XI боб. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ИЧКИ ИШЛАР



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 
XI боб. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ИЧКИ ИШЛАР 
ОРГАНЛАРИНИНГ ЖАМОАТ ТАРТИБИ ВА 
ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ФАОЛИЯТИ 
 
1-§. «Фавқулодда вазиятлар» тушунчаси, моҳияти ва таснифи 
Фавқулодда вазиятларнинг жамият ҳаѐти ва фаолиятининг 
нормал жараѐнини ишдан чиқарувчи ҳамда жамоат тартиби ва 
хавфсизлигини сақлашни жуда қийинлаштирувчи алоҳида тоифасини 
табиий офатлар, катта саноат ва транспорт объектларида фалокат ва 
ҳалокатлар юзага келиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар, 
шунингдек, 
санитария-эпидемиология 
соҳасидаги 
фавқулодда 
ҳодисалар ташкил этади. Улар кўпинча одамларнинг қурбон бўлиши, 
катта моддий зарар етказилиши ҳамда жиддий ижтимоий-экологик 
оқибатлар билан кечади. Фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши 
ички ишлар органлари фаолиятини алоҳида шароитда ташкил этишга 
сабаб бўлади. Мамлакатимизда фавқулодда вазиятларнинг олдини 
олиш, улар содир бўлганида ҳаракат қилиш бўйича яхлит давлат 
тизими ташкил этилди, соҳанинг зарур меъѐрий-ҳуқуқий базаси 
шакллантирилди. Фавқулодда вазиятлар профилактикаси, уларнинг 
олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича масъул тизим 
имкониятларини мустаҳкамлаш борасида кўлами ва мазмунига кўра 
салмоқли ишлар амалга оширилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазият-
ларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самара-
дорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2017 йил 
1 июнь) фармонида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқи-
батларини бартараф этиш борасида кўрилаѐтган чоралар тизими фао-
лияти самарадорлигининг таҳлили, республика аҳолиси ва ҳудудларини 
муҳофаза қилиш соҳасида бир қатор муаммоли масалалар мавжуд: 
табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан 
аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлашни прогнозлаш, хавфни 


384 
баҳолаш, кузатиш ва назоратини амалга ошириш масалалари билан 
шуғулланувчи бир қатор ихтисослаштирилган муассасалар фаолият 
юритаѐтган бўлишига қарамасдан, фавқулодда вазиятларни мониторинг 
қилиш ва прогнозлашнинг таъсирчан тизими яратилмаган, бунинг 
оқибатида зилзилалар, хавфли гидрометеорологик ҳодисалар, экзоген 
геологик жараѐнлар, техноген хусусиятли авария ва ҳалокатларнинг 
таҳдидини ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларнинг юз бериш хавфини 
аниқлаш тўлиқ амалга оширилмаяпти; 
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза 
қилишда юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш борасида аҳоли 
билан кенг қамровли мулоқот олиб бориш ҳамда фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари билан самарали ҳамкорлик қилиш 
таъминламаяпти; 
фавқулодда вазиятларда профессионал қутқарув отрядлари 
маъмурий марказларда жойлашгани яъни олис туманларда 
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар содир бўлганда 
қутқарув отрядларининг жалб этилишида муайян қийинчиликлар 
туғдириб, уларни фақат фавқулодда вазиятлар оқибатларини 
бартараф этиш ишларигагина жалб этиш билан чекланилади;
ҳудудларда фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш, прогноз-
лаш, олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш масалаларига 
жалб этилиши лозим бўлган бошқарув органлари, куч ва воситаларни 
мувофиқлаштирувчи таъсирчан механизмлар мавжуд эмас; 
аҳоли ва ҳудудларни табиий офатлар ва техноген авариялар 
хавфидан муҳофаза қилиш бўйича муаммоларни ҳал қилишда 
республиканинг илмий-тадқиқот салоҳиятидан амалда тўлиқ 
фойдаланилмаяпти;
фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш, 
уларнинг хавфи тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ва 
огоҳлантириш, шунингдек, қутқарув ишларини олиб боришга жалб 
этилиши лозим бўлган куч ва воситаларни мувофиқлаштириш ва 
бошқариш ишларига замонавий ахборот-коммуникацион технология-
ларини жорий этиш ишлари суст олиб борилмоқда;


385 
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш 
соҳасида мутахассислар тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш тизими замонавий талабларга жавоб бермайди, 
келгусида 
ушбу 
соҳада 
ишловчи 
профессионал 
кадрлар 
тайѐрлашнинг узлуксиз тизими мавжуд эмас ва ҳ.к. 
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожланти-
ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
кўрсатмаларига мувофиқ, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва 
уларни бартараф этиш чора-тадбирлари самарадорлигини янада 
ошириш мақсадида қуйидагилар фавқулодда вазиятларнинг олдини 
олиш ва уларни бартараф этиш тизимини такомиллаштиришнинг энг 
муҳим йўналишлари сифатида белгилаб берилди: 
аҳоли, биринчи навбатда, вояга етмаганлар ва ѐшлар билан 
мулоқотларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари 
билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф 
этиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигига таҳдидлар, табиий ва техноген 
хусусиятли хавфлар манбалари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, 
туман ва шаҳарлардаги куч ва воситаларни самарали тақсимлаш, 
аҳоли ҳаѐти ва соғлиғига хавф туғилганда ўз вақтида ва сифатли 
ѐрдам кўрсатувчи турли хизматларнинг тезкор ҳаракатини 
мувофиқлаштирувчи механизмларни яратиш;
фавқулодда вазиятлар содир бўлиши хавфининг чуқур таҳлили 
ҳамда аниқлашни назарда тутувчи фавқулодда вазиятларни 
мониторинг қилиш ва прогнозлаш тизимини такомиллаштириш, 
республика ҳудудларини сейсмик хавфлар, техноген авария ва 
ҳалокатлар манбалари бўйича районлаштириш
фуқароларнинг ҳаѐти ва соғлиги, мол-мулкига хавфларни барвақт 
профилактика қилиш ва уларнинг олдини олиш, ҳаѐтий фаолиятни 
таъминловчи объектлар ва тизимларнинг барқарор ишлашини, 
таҳдидлар ва уларнинг келиб чиқиш омилларини олдиндан аниқлаш, 


386 
бартараф этиш борасида аниқ чоралар кўриш, аҳолининг ушбу соҳада 
маълумотларга эга бўлиш даражасини оширишни таъминлаш; 
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза 
қилиш ваколатига эга раҳбарлар ва мансабдор шахслар томонидан 
оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдаланган 
ҳолда фуқароларни фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳаракат 
қилишга тайѐрлаш тизимини янада такомиллаштириш; 
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф 
этиш чора-тадбирларини ташкил қилиш ва амалга оширишнинг барча 
босқичларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини 
кенг татбиқ этиш ҳамда мақсадли ва илмий-тадқиқот дастурларини 
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, улар юз берганда 
иқтисодиѐт объектлари фаолияти барқарорлигини ошириш ва ҳ.к. 
Ҳар қандай фаолият асосида тушунчалар тизими ѐтади. Шу боис, 
фавқулодда вазиятларда ички ишлар органларининг жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқа-
ришнинг мазмунини тўлиқроқ тасаввур қилиш учун «фавқулодда 
вазият», «фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш», «фавқулодда 
вазиятларни 
бартараф 
этиш», 
«атроф-муҳит 
мониторинги», 
«мониторинг объекти», «мониторинг маълумоти», «фавқулодда 
вазиятларни прогнозлаш», «прогноз маълумоти», «географик ахборот 
тизими», «фавқулодда вазият манбаи», «потенциал хавфли объект», 
«фавқулодда вазият юзага келиш хавфи», «хавфга баҳо бериш»
1
каби 
тушунчаларни билиб олиш лозим бўлади: 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish