1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Оммавий тадбирлар ўтказиш учун рухсат бериш тартиби
 
қонун 
ҳужжатлари билан белгиланади. Оммавий тадбир ташкилотчилари 
оммавий 
тадбирларни 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш 
тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 
(2014 йил 
29 июль) қарорига қатъий амал қилган ҳолда 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, 
вилоятлар, шунингдек, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида 
ташкил этилган оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш 
комиссиялари 
томонидан 
берилган 
рухсатномаларга 
асосан 
белгиланган объектларда ўтказади.
 
Ҳудудий ички ишлар органлари тадбир ташкилотчилари ва 
қатнашчиларидан оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига 
мувофиқ фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган 
талаблар ва мажбуриятлар ҳамда вазифаларни бажаришларини талаб 
қилади ва назоратга олади. 
Оммавий тадбирни ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг 
олиниши ва жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини 
таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари билан тузилган 
шартнома оммавий тадбирларни ўтказиш учун асос ҳисобланади. 
Республика ҳукумати томонидан ташкил этиладиган умумхалқ, 
касбий, диний, сиѐсий тадбирлар учун рухсатнома олиш шарт эмас. 
Фақат бундай тадбирларни ўтказишга республика ҳукумати 
томонидан чиқарилган қарор ѐки фармойишлар асос бўлиб хизмат 
қилади. 


366 
Оммавий тадбир ўтказишда жамоат тартибини сақлаш ва 
фуқаролар хавфсизлигига хавф туғдирувчи ҳолат аниқланганда, агар 
тадбир бошлангунга қадар уни бартараф этишнинг иложи бўлмаса, 
ишчи гуруҳлар комиссияга мазкур тадбирни кейинроқ ѐки 
томошабинларсиз ѐхуд оммавий тадбирни ўтказишни бекор қилиш 
таклифларини киритади. Ҳокимликлар қошидаги оммавий тадбирлар 
ўтказилишини назорат қилувчи комиссиялар оммавий тадбирнинг 
ташкилотчилари ва объект маъмуриятининг вакиллари билан 
ҳамкорликда тегишли қарор қабул қилади. 
Оммавий 
тадбирларни 
ўтказишга 
рухсатнома: 
1) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
ҳудудида ўтказилиши режалаштирилаѐтган оммавий тадбирлар учун 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар ҳокимликлари; 2) туман (шаҳар) аҳамиятига эга 
бўлган оммавий тадбирларни ўтказишга – туманлар (шаҳарлар) 
ҳокимликлари томонидан берилади. 
Халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий 
тадбирларни ўтказишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб, Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 
томонидан берилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига 
мувофиқ ташкил этиладиган оммавий тадбирларни ўтказишга 
рухсатнома олиш талаб этилмайди.
Оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома бериш масала-
ларини кўриб чиқиш ва улар устидан назоратни амалга ошириш учун 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги 
оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилувчи комиссиялар 
ташкил этилади. Комиссияларга Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва 
туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари бошчилик қилади. 
Комиссиялар таркибига Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик 


367 
хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш 
вазирлигининг ҳудудий органлари ва бошқа манфаатдор муассасалар 
ва ташкилотларнинг вакиллари киради. 
Комиссияларнинг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республи-
каси Вазирлар Кенгаши, тегишли ҳокимлар томонидан тасдиқланади. 
Оммавий тадбирларни ўтказишда жамоат тартибини сақлаш ва 
фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари 
томонидан бюджет маблағлари, шунингдек, хайрия ва диний 
мақсадларда ўтказиладиган тадбирлар ҳисобига пулли шартнома 
асосида амалга оширилади, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари 
томонидан ташкил этилаѐтган оммавий тадбирлар бундан мустасно. 
Ташкилотчилар оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатнома 
олиш учун уни ўтказишнинг мўлжалланган санасидан камида бир ой 
олдин тегишли комиссияларга ариза билан мурожаат этадилар. 
Тадбир ўтказиш тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар комиссия 
томонидан ўрганиб чиқилади. Комиссия ўрганиб чиқиш натижалари 
бўйича оммавий тадбирнинг ўтказилишига рухсат бериш ѐхуд 
сабабларини кўрсатган ҳолда ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор 
қабул қилади. 
Оммавий тадбирни ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида қарор 
чиқарилган тақдирда, ташкилотчилар рад этишга сабаб бўлган 
камчиликларни бартараф этганларидан кейин, такроран рухсат бериш 
тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар. Қайта 
берилган ариза ҳам рад этиладиган тақдирда, комиссиянинг 
ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан юқори турувчи 
органларга ѐхуд ѐзма равишда судга шикоят қилиниши мумкин. 
Оммавий тадбир ўтказишга рухсат олинганидан кейин, 
ташкилотчи бу ҳақда ҳудудий ички ишлар органларини олдиндан 
ѐзма равишда хабардор қилиши, улар билан жамоат тартибини 
сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги 
шартнома тузиши шарт. 
Оммавий 
тадбирни 
ўтказишда 
ҳудудий 
ички 
ишлар 
органларининг 
жамоат 
тартибини 
сақлаш 
ва 
фуқаролар 


368 
хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизмат ҳақи томонларнинг 
келишувига кўра белгиланади. Уларни хавфсизлигини таъминловчи 
шахсий таркиб ҳудудий ички ишлар органлари томонидан ўша 
хизмат учун зарур бўладиган замонавий техника ва технологиялар 
билан таъминланади. 
Оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисида берилган аризада 
тадбирнинг хусусияти, об-ҳавонинг ҳолати, қатнашчилар ва 
томошабинлар хавфсизлигини таъминлашга таъсир қилувчи бошқа 
омиллар, шунингдек, тадбирнинг ўтказилиши билан боғлиқ бошқа 
ҳолатлар юзасидан тадбир бошланишидан олдин объектни текшириб 
чиқиш ҳам сўралади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш 
чоралари кўрилади, шундан сўнг мўлжалланган тадбирни ўтказиш 
мумкинлиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилади. 
Мўлжалланаѐтган 
тадбирни 
ўтказиш 
бошқа 
муддатга 
қолдирилиши, уни томошабинларсиз ўтказиш ѐхуд оммавий тадбир 
бекор қилиниши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия 
оммавий тадбир ташкилотчилари, ҳудудий ички ишлар органлари, 
томошабинлар ва бошқа қатнашчиларнинг қабул қилган қароридан, 
шунингдек, оммавий тадбир ўтказишнинг янги муддат ва бошқа 
шартларидан хабардор бўлишини таъминлайди. 
Йирик оммавий тадбирларни (олимпиада, халқаро мусобақалар) 
тайѐрлаш ва ўтказишда тегишли муассасалар ва хизматларнинг 
фаолиятини мувофиқлаштириш учун ташкилий қўмиталар иш 
бошлайди. Тадбирга келувчилар учун хавфсиз шароитлар, жамоат 
тартибини бузиш ҳолатлари профилактикаси, тиббий таъминот, 
тадбирлар ўтказиладиган жойларнинг тўлдирилиши ва томошабин-
ларнинг кўчирилиш тартиби, фавқулодда ҳолатлар юз берган 
ҳолларда, хизматларнинг вазифалари назарда тутилган аниқ режалар 
ишлаб чиқилади. 
Оммавий тадбирлар ўтказилиши ташкилотчилар томонидан 
режалаштирилаѐтганда, тадбир тамом бўлганидан кейин қатнашчи-
ларнинг жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятлари албатта 
ҳисобга олинади. 


369 
Оммавий тадбирлар махсус тузилган дастурларга мувофиқ 
ўтказилади. Уларни ўтказиш учун иншоатларни тайѐрлаш ва 
ўтказишни таъминловчи хизматларнинг функционал вазифаларини 
тартибга солувчи ҳужжатлар билан бирга қуйидаги ҳужжатлар ҳам 
бўлиши шарт: 
техник фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши тўғрисидаги 
(муҳандислик, қурилиш конструкциялари ва техник тизимларнинг 
ишончлилиги ва барқарорлиги) ҳужжатлар; 
томошабинларни кўчириш йўлларининг белгиланган меъѐрий 
қоидалари; 
тадбирлар ўтказишнинг спорт-технологик шарт-шароитлари 
ҳақидаги маълумотлар; 
техник хизматларнинг барча турлари учун техника хавфсизлигига 
доир йўриқномалар; 
ходимлар учун лавозим йўриқномалари; 
оммавий тадбирларни ўтказишда иншоатлардан умумий 
фойдаланишни тартибга солувчи ҳужжатлар; 
маҳаллий шарт-шароитлар ва хусусиятлар ҳисобга олиниб, 
тегишли ҳокимлик томонидан тасдиқланган оммавий тадбирларни 
ташкил этиш ҳамда ўтказишни тартибга солувчи йўриқномалар; 
томошабинларнинг иншоат ҳудуди бўйлаб ҳаракатларини ташкил 
этиш, минбарларни тўлдириш ва кўчириш йўллари, чиптахоналар, 
овқатланиш, кийим сақлаш, дам олиш, тиббий ѐрдам кўрсатиш 
жойлари, ѐнғинга қарши асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги ва 
уларнинг жойлашиш чизмалари; 
бинога келувчиларнинг ўзини тутиш қоидалари белгиланган 
ҳужжатлар; 
тадбир ўтказувчи ташкилот томонидан тасдиқланган тадбирни 
ўтказиш қоидалари акс этган ҳужжатлар; 
бино, ундаги барча хизматларнинг тадбирни ўтказишга тайѐрлиги 
тўғрисида бино раҳбари томонидан тасдиқланган далолатнома; 
ишчи комиссия аъзолари (бино раҳбари, ҳудудий ички ишлар 
органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва ташкилотчининг 


370 
вакиллари) томонидан имзоланадиган ҳамда тадбир ўтказиладиган 
жойга олиб кирилиши тақиқланган буюмлар, ашѐлар рўйхати; 
объектнинг 
давлат 
ҳокимияти 
органлари, 
манфаатдор 
ташкилотларнинг вакиллари иштирокида техник текшириб чиқилгани 
тўғрисидаги баѐннома зарурлигини қайд қиламиз. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish