Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожлани-
шининг устувор йўналишларига мослиги.
Мазкур диссертация тадқиқоти
республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. «Демократик ва
ҳуқуқий жамиятни маънавий-аҳлоқий ва маданий ривожлантириш,
инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналишларига
мувофиқ бажарилган.
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи
3
.
Валюта сиёсати масалаларига бағишланган илмий тадқиқотлар жаҳондаги
бир қатор етакчи илмий марказлар ва олий таълим муассасаларида,
жумладан, International Monetary Fund, World Bank, US Federal Reserve Bank,
3
Диссертация ишида қуйидаги бир қатор хорижий илмий-тадқиқотлар ва иқтисодчи олимларнинг илмий-
тадқиқотларидан фойдаланилган: International Monetary Fund, Annual Report on Exchange Arrangements and
Exchange Restrictions(Washington, October 2016); Friedman M. The theoretical framework for monetary analysis.
New York 1971, p.49;Mundell R. A. The European monetary system 50 years after Bretton Woods: a comparison
between two systems. Columbia University, 1994;Masson P.R. Monetary and exchange rate policy of transitional
economies of Central and Eastern Europe after the launch of EMU. IMF Policy discussion paper, 1999; Fischer S.
Exchange Rate Regimes: Is the Bipolar View Correct? // Journal of Economic Perspectives. 2001, Vol. 50, №2.
pp.3-24.; Christopher J.Neely. A Foreign Exchange Intervention in an Era of Restraint. Federal Reserve Bank of
St.Louis Review. September/October 2011. pp. 303-324.; Reinhart C., Rogoff K. The Modern History of Exchange
Rate Arrangements: A Reinterpretation / NBER Working Paper 8963. Cambridge, Mass., 2002. – 104 p.; Isard P.
Factors Determining Exchange Rates: The Roles of Relative Price Levels, Balances of Payments, Interest Rates and
Risk. BIS Working Paper No. 4. 1980. Available at SSRN: https://ssrn.com/abstract=868887.; Branson W. A Model
of Exchange-Rate Determination with Policy Reaction: Evidence from Monthly Data. NBER Working Paper No.
1135. 1983. p.1-35. Available at: http://www.nber.org/papers/w1135.pdf.; Dunaway S., Leigh L., LiX. How Robust
are Estimates of Equilibrium Real Exchange Rates: The Case of China. IMF Working Paper. WP/06/220. October
2006.; Aguilar J., Nydahl, S. Central Bank Intervention and Exchange Rates: The Case of Sweden, Working Paper
54, Sveriges Riksbank. 1998.; Vitale P. Sterilized Central Bank Intervention in the Foreign Exchange Market.
Journal of International Economics, vol. 49, issue 2. 1999. p. 245–267.; FukumotoT., Higashi M., Inamura Y.,
Kimura T. Effectiveness of window guidance and financial environment - In light of Japan’s experience of financial
liberalization and a bubble economy. Bank of Japan Review. 2010-E-4. August 2010. pp.5-8.; ва бошқалар.
7
National Bureau of Economic Research, Harvard University, University of
California, Princeton University, University of Chicago, Stanford University,
McGill University, Fordham University, Duke University, Massachusets Institute
of Technology (АҚШ); Australian National University (Австралия); Europen
Bank for Reconstruction and Development, Europen Central Bank (Европа);
Asian Development Bank,Bank of Japan,Research Institute of Economy, Trade
and Industry (Япония); Bank of England, University of the West of England
andthe Economics Network (Буюк Британия); Bank of Canada (Канада), Swiss
National Bank (Швеция), Bank of China (Хитой), Bank of Korea (Жанубий
Корея), Bank of Singapore (Сингапур), Национальный банк Республики
Казахстан (Қозоғистон); Центральный банк Российской Федерации,
Российская академия народного хозяйства и государственной службы при
Президенте Российской Федерации, Санкт-Петербургский государственный
университет (Россия), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти,
Банк-молия академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
Тошкент молия институти (Ўзбекистон) каби муассасаларда олиб
борилмоқда.
Мазкур илмий марказлар ва олий таълим муассасалари томонидан олиб
борилган изланишлар натижасида қуйидаги натижалар олинган, хусусан:
валюта курси ва макроиқтисодиёт ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг назарий
асослари яратилган (Australian National University); валюта курси
назариясига асос солинган (Princeton University, АҚШ); харид қобилияти
паритети асосида валюта курсининг шаклланиши ва тебраниши асослаб
берилган (University of California); мақбул валюта курси режимини танлаш
ва таснифлашнинг методологик жиҳатлари ишлаб чиқилган (International
Monetary
Fund);
турли
валюта
курси
режимлари
шароитида
макроиқтисодиётни тартибга солиш механизмлари асослаб берилган
(University of Chicago, Princeton University, АҚШ); мақбул валюта
ҳудудининг мамлакатлар иқтисодиётига ижобий таъсири асосланган
(National Bureau of Economic Research, International Monetary Fund, АҚШ);
валюта курси ўзгаришларининг мамлакатлар ташқи савдо (экспорт ва
импорт) алоқаларининг эластиклигига таъсири асосланган (Stanford
University, АҚШ; Research Institute of Economy, Trade and Industry, Япония);
валюта курси тебранишларини эконометрик моделлар орқали баҳолаш ва
прогнозлаштириш усуллари ишлаб чиқилган (Duke University, Дания;
Massachusets Institute of Technology,University of California, National Bureau
of Economic Research, АҚШ); девальвациянинг монетар ва ташқи савдо
алоқаларига таъсирининг ижобий ва салбий жиҳатлари эконометрик
моделлар асосида асосланган (University of Chicago, АҚШ), дисконт
сиёсатининг валюта курси барқарорлигига таъсири асосланган (US Federal
Reserve Bank, АҚШ; Bank of Canada, Канада); интервенция сиёсатининг
валюта курси барқарорлигини таъминлашдаги роли ва ўрни асослаб
берилган (Princeton University, National Bureau of Economic Research, АҚШ),
қисқа ва узоқ муддатли истиқболда валюта курси ва тўлов баланси
8
ўртасидаги алоқадорлик хусусиятлари ва уларни баҳолаш моделлари ишлаб
чиқилган (Stanford University, АҚШ), валюта курсининг монетар омилларга
таъсири, транзакцияларнинг валюта курси ўзгаришлари ва бошқа
макроиқтисодий кўрсаткичларни прогнозлаштиришга бўлган таъсири
асосланган (National Bureau of Economic Research, АҚШ), миллий валюта
(рубль) курси ўзгаришларининг мамлакат иқтисодиётига таъсири юзасидан
амалий таклифлар ишлаб чиқилган (Россия Марказий банки, Россия);
рационлаштирилган валюта сиёсатининг мамлакат иқтисодиётига бўлган
салбий таъсири очиб берилган (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия
университети, Ўзбекистон), валюта муносабатларини тартибга солишнинг
методологик асосларини такомиллаштиришнинг илмий-назарий асослари
ишлаб чиқилган, миллий валюта курси барқарорлигини таъминлашнинг
муаммолари очиб берилган (Тошкент молия институти, Банк-молия
академияси, Ўзбекистон).
Бугунги кунда ривожланаётган мамлакатларда, шу жумладан,
мамлакатимизда валюта бозорини эркинлаштириш, валюта курси режимини
такомиллаштириш, девальвация ва интервенция сиёсатининг валюта курси
барқарорлигига таъсирини таҳлил қилиш, инфляцион таргетлаш режимини
жорий қилиш, валюта курси тебранишларини эконометрик моделлаштириш
ва прогнозлаштириш, банк тизимида молиявий сиёсат таҳлил тизимини
жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича илмий ва амалий тадқиқотлар олиб
борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |