Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.
Инновацион маркетингнинг ўзига хос хусусиятлари нимадан иборат?
2.
Инновацион маркетингга таъриф беринг.
3.
Инновацион маркетинг мажмуаси тушунчасини қандай изоҳлайсиз?
4.
Инновацион товарларни ишлаб чиқаришнинг қандай усуллари
мавжуд?
5.
Инновацион товарларни режалаштиришнинг қандай вазифалари
мавжуд?
6.
Инновацион маҳсулотнинг бозор кўрсаткичларига нималар киради?
7.
Корхона инновацион маркетинг самарадорлигини қандай омиллар
белгилаб беради?
XXVIII-БОБ. РЕАЛ СЕКТОРДА ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИНГ
ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ
Мазкур бобда инновацион фаолиятга киритилган инвестициялар, реал
секторда инновацион лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги, инновация-
ларни амалга оширишдан ва янгиликларни сотишдан олинадиган иқтисодий
самара ва инновацион самарадорликни таҳлил қилиш босқичлари юзасидан
тегишли маълумотлар берилган.
28.1.Инновацион фаолиятга киритилган инвестициялар.
28.2.Инновацион фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари тизими.
28.3.Корхоналарининг инновацион салоҳияти ва унинг самарадор-
лиги.
28.4.Инновацион фаолият самарадорлигини таҳлил қилишни
ташкил этиш.
28.1. Инновацион фаолиятга киритилган инвестициялар.
Ташқи бозорга чиқиш ҳамиша рақобат курашига киришиш ва ўз
маҳсулотларига (брендига), мавқеига ва ўрнига эга бўлишни англатади.
Бозорлар маҳсулот билан ғоят тўйинган, таклиф талабдан устун бўлган
ҳозирги шароитда ҳар бир маҳсулот ва унинг ортида турган ишлаб чиқарувчи
ўз истеъмолчисига эга бўлиш учун кураш олиб боришга мажбур.
Харидорнинг айрим эҳтиѐжлари тенг ѐки қисман ўзгарадиган шароитларда
бир хил ѐки ҳар хил маҳсулотлар айни бир пайтда таклиф этилади. Бундай
шароитда истеъмолчи ўзининг маблағига қараб, эҳтиѐжни кўпроқ ва юқори
даражада қондирадиган товарни танлайди. Мабодо товари қиммат ва
сифатсиз бўлса, бундай компания рақобат бозорида ўз ўрнини сақлаб
қололмайди. Шундай экан, ҳар қандай корхона, қолаверса, мамлакат рақобат
курашида ўз ўрни ва мавқеини йўқотмасдан сақлаб қолиши, келгуси
истиқболини яратиш учун инновацион фаолиятга эътибор қаратиши ҳамда
уни ривожлантиришга уриниши лозим. Бу борада ўрта муддатли истиқболда
давлат сиѐсатининг устувор йўналишларини белгилаб берган энг муҳим
дастурий ҳужжат – 2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг
бешта
устувор
йўналиши
бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида келтирилганидек:
– энг аввало, замонавий ишлаб чиқаришни жорий этишга мўлжалланган
инновацион ғоялар ҳамда технологияларни, фаол тадбиркорликни ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга;
– ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши ва
аҳолининг ҳаѐт даражаси ҳамда фаровонлигини оширишга кўмаклашувчи
фан ва инновацион фаолиятни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-
шароитларни яратишга;
– илғор фикрлайдиган, ташаббускор ва масъулиятли ходимлар ҳамда
фуқароларни ҳар томонлама амалий қўллаб-қувватлашга
1
алоҳида эътибор
қаратиш ушбу соҳанинг янада ривожланишини таъминлайди.
Ушбу устувор вазифани адо этиш саноат корхоналари олдига ишлаб
чиқариш қувватларини
янада ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, бозор
рақобатларига бардош бериш, ўз мижозларини кўпайтириш, шу асосда,
пировард натижада олинадиган фойдани янада ошириш,
корхоналарда
инновацион бошқарув усулларини такомиллаштиришни асосий вазифа қилиб
қўймоқда. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, ҳозирги кунда бозор
иқтисодиѐти шароитида инновацион фаолият самарадорлигини янада
ошириш лозим.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтининг ҳозирги ривожланиши
инновация, янги техника ва технологияларнинг ишлаб чиқаришга татбиқ
этиш ҳамда корхона ва ташкилотларнинг ўзида ҳам инновацион ғоя ҳамда
ишланмалар тайѐрлашга боғлиқ бўлиб, бу инсоният тараққиѐти ва назарий-
амалий билимлари билан амалга оширилади. Шу боис, республикамизда
2017
йилнинг
ўзида
таълим
соҳасини
молиялаштиришга
жами
инвестициянинг 2,0 фоизи (1188,4 млрд. сўм) ва
профессионал, илмий ва
техник фаолиятни молиялаштиришга 1,3 фоизи (781,7 млрд. сўм) ажратилган
(28.1-жадвал).
28.1.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2017 йилда 2010
йилга нисбатан таълим соҳасига киритилган инвестиция ҳажми 2,9 баробар
ошиб, 1188,4 млрд. сўмга ҳамда профессионал, илмий ва техник фаолиятни
молиялаштиришга эса мос равишда 1,6
баробар ошиб, 781,7 млрд. сўмга
етди.
Ҳар қандай корхона инновацион фаолиятининг натижаси муваффа-
қиятли ва самарали бўлиши кўп жиҳатдан уни молиялаштириш манбаларини
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ―2017–2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ―Фаол
тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили‖да амалга оширишга оид
давлат Дастури тўғрисида‖ги Фармони.
http://lex.uz.
ва усулларини аниқлашга боғлиқ. Инновацион фаолиятни молиялаштириш
манбалари бўлиб давлат, турли корхоналар, молия-саноат гуруҳлари, кичик
бизнес
корхоналари, инвестиция ва инновация жамғармалари, маҳаллий
бошқарув органлари, жисмоний шахс ва бошқалар ҳисобланади. Уларнинг
барчаси хўжалик юритиш жараѐнида маълум даражада иштирок этиб,
инновацион фаолиятни ривожланишига таъсир кўрсатади
2
.
Do'stlaringiz bilan baham: