Оилавий тарбия сабоқларииииии indd



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/27
Sana16.03.2022
Hajmi0,84 Mb.
#494016
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
ОИЛАВИЙ ТАРБИЯ САБОҚЛАРИиииии

Абдулла Авлоний.
Маълумки, тарбиянинг умумий ижтимоий вазифаси – 
ёш авлодда билим, кўникма, ижтимоий тажриба ва ахлоқ 
меъёрларини шакллантиришдан иборат. Шунга кўра, ёш 
авлодга тарбия бериш – мақсадга йўналтирилган тарбия-
вий таъсир кўрсатиш, ижтимоий ҳаётда муносабатга кири-
шиш меъёрлари ва унга риоя этиш талаблари бўйича зару-
рий шарт-шароит яратишни назарда тутади.
Тарихдан маълумки, ўзбек халқи бой маънавий, мада-
ний қадриятларга эга. Ана шу қадриятлар, урф-одатлар, 
расм-русумлар ва тарбия усуллари орқали боболаримиз, 
момоларимиз фарзандларини одоб-ахлоқли этиб вояга ет-
казишган. Миллий қадриятлар руҳида тарбияланган фар-
зандлар ақл-заковат, меҳр-оқибат, халқпарварлик, жасур-
лик ва мардликда ном қозонган.
Хабарингиз бор, халқимиз кейинги йилларда европача 
турмуш тарзини бошидан кечирди. Бир неча минг йиллик 
урф-одатлар, расм-русумлар, анъаналар ва миллий тарбия 
усуллари ўрнига Ғарб маданияти кириб келди. Улар баъзан 
тазйиқ орқали ҳам сингдирилди. Натижада халқимиз тари-
хан шаклланган бой маданий ва маънавий меросидан, оила-
вий тарбия усулларидан мосуво бўлишгача борди. 
Назаримизда, бундай ҳолат, бугунги кунда ўзбек оила-
ларидаги тарбия самарасига қайсидир маънода салбий таъ-
сир кўрсатиб, оилавий тарбиянинг таъсирчанлик ролини 
пасайтирмоқда. Натижада ота-оналар ва болалар ўртасида-
ги муносабатлар кескинлашди. Оилаларда меҳр-оқибат, ки-
чикларга иззат, катталарга ҳурмат камайиб борди. Бу охир 
оқибат атрофга, жамиятга ҳам таъсир эта бошлади. Шу бо-


4
исдан бўлса керак, бугун жамоат жойларида ёшларнинг 
ўзини тутишлари, муомала муносабатлари баъзан киши-
нинг ғашини келтира бошлади.
Табиийки, бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш 
бўйича тадбирларни ота-оналар ва маҳалла фуқаролар 
йиғини маслаҳатчилари, педагогик жамоалар, ота-оналар, 
васийлик ва ҳомийлик ташкилотлари мутахассислари, ба-
лоғатга етмаган ёшлар билан ишлаш тузилмалари ва жамо-
атчилик ташкилотлари билан узвий ҳамкорликда олиб бо-
риш талаб этилади. 
Мазкур услубий қўлланма “Оила” илмий-амалий 
тадқиқот маркази вилоят бошқармалари, шаҳар ва ту-
ман бўлимлари, Марказ ҳузуридаги махсус ўқув курсла-
ри ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг хо-
тин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий 
қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, 
маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги комиссиялар 
аъзолари, оилашунос ўқитувчилар, ота-оналар ва барча қи-
зиқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, ёшлар ўртасида тар-
бия бузилиши ҳамда тарбияси оғир болалар билан ишлаш 
жараёнида қўллаш мумкин бўлган зарурий психологик-пе-
дагогик тавсияларни ўз ичига олган. 

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish