Таълим вазирлиги



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/74
Sana16.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#493420
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   74
Bog'liq
Rim huquqi (TOPILDIYEV)

 
I- ЖАДВАЛ 
1. Агар кимдир суд сўзлашувига чақирилса, борсин. Келмайдиган бўлса, 
чақирувчи гувохлар олдида буни тасдиқлаши ва куч ишлатиб олиб келсин. 
2. Агар чақирилувчи (одам) ҳар хил баҳоналар ўйлаб топадиган, 
яширинишга ҳаракат қиладиган бўлса, чақирувчи уни ушлаб олсин. 
3. Агар унинг касаллиги ёки қарилиги сабаб бўладиган бўлса, чақирувчи 
одам (извош юборсин). Хохламаса мажбур эмас. 
4. Суд сўзлашуви жараёнида ўз хўжалиги билан яшовчи учун ўз 
хўжалигига эга бўлган кафил бўлсин. Хўжаликсиз фуқарога ким хохласа 
кафил бўлаверсин. 
5. Нимани келишишиган бўлса, суд сўзлашувида даъвогар ўша хақида 
сўрасин. 
6. Агар тортишувчи томонлар келиша олишмаса, чохгохгача форумда 
ёки комициумда учрашишсин. Тортишувчи тарафлар ўз ҳуқуқларини (галма 
— галдан) навбат билан ҳимоя қилишсин. 
7. Чошгохдан сўнг магистрат суд сўзлашувида ҳозир бўлган тарафнинг 
талабини тасдиқлайди. 
8. Агар суд сўзлашувида икки тараф ҳам ҳозир бўлса, қуёш ботиши суд 
сўзлашувининг ниҳояси бўлсии. 
Н-ЖАДВАЛ 
1. (Гай. Институциялари, IV. 14: 1000 асс ва ундан ортиқ даъволар 
бўйича понтификлар кассасига 500 ассдан иборат кафиллик суммаси қўйилар 
эди. 1000 ассдан кам даъволар учун 50 асс, бу XII жадвал қонунлари 
томонидан ўрнатилга эди. Агар тортишув қандайдир инсоннинг эркинлиги 
устида бораётган бўлса, унинг нархи ниҳоятда баланд бўлсада, кхқоридаги 
қонунда тортишув атиги 50 ассдан иборат кафиллик суммаси ҳақида бориши 
кўрсатилганди). 
2. Агар оғир касаллик ёки суд кунининг кимнингдир хоинликда 
айблашга тўғри келиб қолиши судъяга (тўсқинлик қиладиган бўлса) учинчи 
хакам воситачи тортишувчи тарафга судга келишга тўс^ргалик қилса, унда 
суд тортишувлари бошқа кунга қолдирилишиши керак 
3. Гувоҳлик кўрсатмалари етишмаётган тортишувчи судга келмаган 
гувоҳнинг эшиги олдига борсин ва ҳамма эшитадиган қилиб, уч кун 
давомида уни инсофга чақирсин. 
Ш-ЖАДВАЛ 
1. Қарздорга ўз қарзини тан олгандан сўнг ёки суд томонидан унга 
қарши қарор чиққанидан сўнг 30 кун берилсин. 
2. Кўрсатилган мухлат тугаганидан сўнг даъвогар қарздорни ушласин ва 
қарорни бажариш учун суд сўзлашувига олиб келсин. 
3. Агар қарздор суд қарорини бажармаса ва суд сўзлашувида уни ҳеч 
ким жавобгарликдан озод қилмаган бўлса, даъвогар уни ўзи билан олиб 


кетсин ва оғирлиги 15 фунгдан кам бўлмаган хохласа ундан ортиқ кишан 
билан кишанлансин. 
4. Қарздор тутқунликда ҳоҳласа ўз ҳисобига боқилсин. Агар у ўз 
қарамоғида бўлмаса, уни тутқунликда ушлаб турувчи кунига 1 фунтдан, 
хохласа ундан ортириб ун берсин. 
5. (Авл Гелий, Антик кечалар, XX. 1.46: қарздор тутқунликда даъвогар 
билан ярашиш ҳуқуқига эга эдилар, бироқ яраша олмасалар қарздорлар 
тутқунликда 60 кун қоладилар. Бу мухлат ичида уларни бозор кунлари кетма 
—кет уч марта комуциумга, преторнинг олдига олиб келишарди, ва уларни 
қарзлари эълон қилинар эди. Учинчи бозор кунида уларга ўлим жазоси 
қўлланилар эди ёки чет элга Тибр юртига сотувга йўлланар эди). 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish