Таълим вазирлиги



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/74
Sana16.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#493420
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74
Bog'liq
Rim huquqi (TOPILDIYEV)

2—§. Литерал шартномалар 
Литерал шартномалар — шартнома тузишда вужудга келган вербал 
шартлар сингари ундан фарқли равишда фақат ёзма шаклни талаб қилувчи 
шартномадир. 
Республика тугатилаётган даврда литерал шартноманинг илк 
шаклларидан бири — кирим — чиқимни журналга қайд этиш вужудга келди. 
Бу шакл қандайдир янги, илк бора вужудга ке>\ган мажбурият эмас эди. Бу 
мажбурият илгари мавжуд бўлган бошқа асосдаги мажбуриятни мазмунан 
алмаштирган, масалан харид асосидаги қарздорликни. Шундай қилиб, агар 
қарздорга берилган пулнинг миқдори кредиторнинг китобига қайд этилган 
бўлиб, қарздор ҳам ўз бурчини тан олиб, китобига кредитордан олинган пул 
миқдорини қайд этган бўлса, бундай ҳолатда юқорида айтилганидек литерал 
шартнома тузит ўринлидир. Империя даврида (тахминан III асрларда) мазкур 
шакл йўқолди. 
Кирим — чиқимни китобга қайд этиш ўрнига қарздорлик ҳужжатлари — 


синграфлар ва хирографлар вужудга келди. Синграфлар — ёзма мажбурият 
кўринишидаги қарздорлик ТИлхати бўлиб, у фоизга қарз олиш замирида 
вужудга келди. Синграфлар учинчи шахс томонидан қуйидагича баён 
қилинган: «Тиций Лейга 100 сестерций
1
қарз». Бундай қарздорлик 
тилхатлари гувоҳдар иштирокида тузилиб, қарздорлар томонидан 
имзоланган. Хирографлар — империя даврида синграфлар ўрнига вужудга 
келган ёзма равишдаги қарздорлик мажбуриятидир. Хирографлар гувоҳлар 
имзосини талаб қилмаган ва биринчи шахс томонидан қуйидагича тузилган: 
«Мен, Тит, Лейдан 100 сестерций қарзман». 
3—§. Реал шартномалар 
Реал шартномалар маҳсулот олди —сотдиси пайтида, бир вақтнинг 
ўзида вужудга келган. Реал шартномаларга қарз олиш, ссуда олиш, сақлаб 
бериш (қўйиш) ҳамда гаров шартномалари киради. 
Қарз шартномасига мувофиқ бир томон (қарз берувчи) иккинчи томонга 
пул маблағи ёки белгиланган хусусиятидан келиб чиқиб, бошқа маҳсулотни 
(ёғ, вино) берган, қарз олувчи эса шартномада кўрсатилган муддат тугагач, 
шартномада белгиланган миқдордаги пул маблағи ёки олинган маҳсулотга 
ўхшаш ўша хилдаги бошқа маҳсулотни ўшанча миқдорда тўлаган. 
Қарз шартномасининг характерли жиҳатлари қуйидагича: 
Биринчидан, қарз — реал шартнома бўлиб, томонларнинг ўзаро 
келишувидан сўнг маҳсулот айирбошланаётган пайтдан бошлаб ҳуқуқий 
кучга эга бўлган. 
Иккинчидан, миқдор, вазн ва ўлчам жиҳдтдан бир хил белги хусусиятига 
эга бўлган маҳсулотлар қарзга берилган. 
Учинчидан, қарз берувчи маҳсулотни қарз олувчининг шахсий 
ихтиёрига, кейинчалик ундан эркин фойдаланиши учун берган. 
Тўртинчидан, шартнома муддати тугагач, қарз олувчи ушанча 
миқдордаги бир хил белги хусусиятига эга бўлган маҳсулотни қайтариши 
зарур бўлган. 
Олинган қарзни қайтариш муддати шартнома,ла (шартномадаги муддат 
аниқ сана билан кўрсатилган ёки қарз берувчининг талабига кўра) 
белгиланган. Қарзга олинган маблағ учун фоиз белгиланмаган. Бироқ, амалда 
фоизлар белгилангаН алоҳида - вербал еки стипуляцион шартномалар 
тузилгаН-Белгиланган фоизлар миедори турлича бўлган. Фоизнинг эйг куп 
миқдори мумтоз даврда бир ойда бир фоизни, Юстиниан даврида эса - бир 
йилда олти фоизни ташкил этган ФоЛЗ усшга фоиз қўшиш таъқиқланган. 
Мазкур шартнома бўйича маҳсулот олди-сотдиси ўтказилгач, маҳсулотнинг 
ҳолатига жавобгарлик қарз олувчининг зиммасига юкланган. Одатда, қарз 
олувчи қарзни ундираётганида тилхат ёзиб, кредиторга бергаН, баъзан қарзга 
олинган маҳсулотини қайтаргунига қадар бергаН. Купинча бу шунга олиб 
келганки, қарз берувчи шартномада белгиланган маҳсулотни бермаган, 
1
Сестерций — ўша даврдаги Римдаги пул бирлиги. 


бироқ, унинг ўрнига маҳсулот еки пул тўлашни қарз олувчидан талаб қилган. 
Шу каби далиллар оммавий тус олганда, бундай масъулиятсиз кредиторга 
қарши қарздор претордан ёрдам олиш ҳуқуқини қўлга киритдИ. Ьундаи 
жабрдийда қарздор биринчи бўлиб масъулиятсиз кредиторга қарши даъво 
қўзғаш ҳуқуқига эга бўлди Агар масъулиятли кредитор пул бердим деб 
аслида бермаган пулинИ қарздордан даъво қилса, жавобгарга инкор этиш 
(ехер1ю йоП) ҳуқуқи берилган, бу эса ўга оғир масъулиятсизликда айблаш 
деб саналган. 
Ссуда шартномасига мувофиқ бир томон (ссуда берувчи)нинг иккинчи 
томон (ссуда олувчи)га белгилангаЯ ашедан якка тартибда вақтинча беғараз 
фойдаланшД мажбуриятини беради, ашёдан фойдаланиб бўлингач иккинчИ 
томон ҳам худди ўша ашёдан фойдаланиши мумкин. 
Худди қарз шартномаси каби ссуда шартномаси ҳам реаЛ шартаомадир, 
бу шартноманинг мажбуриятлари ашёни ссуда олувчига берилгандан сўнг 
амалга оширилган. Агар қарэ шартномасида ўзининг маълум хусусият 
белгисига эга ашёла[> Ьилан олди-берди қилинган бўлса, ссуда 
шартномасида якка тартибдаги ашелар билан олди-берди қилинган. Бу 
ашёларнИ ссуда олувчи ссуда берувчига албатга қайтариши зарур эдИ-Агар 
қарз шартномасида ашё хусусий мулк сифатида берилгаП Ьулса, ссуда 
шартномасида эса предмет беғараз фойдалании! Учун вақтинчаликка 
берилган; шартномада белгиланган муддат тугагач, ссуда олувчи ашёни бус-
бутун холда қайтаришга мажбур. Агар заём шартномасида бир томоннинг 
мажбуриятга эгалиги кўрсатилган бўлса (қарз берувчининг ҳеч қандай 
мажбурияти бўлмай, фақат талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган), ссуда 
шартномасида эса бир томонлама эмас, балки унда ссуда берувчи 
зиммасидаги у ёки бу мажбурият кўрсатилган. Бу эса ўз навбатида ссуда 
олувчини олган ашёси орқасидан зиён кўриш (масалан, ссуда берувчи подани 
заҳарлаётган касал чорвани ёки даволашга муҳтож бўлган касалманд қулни 
берган ҳолларда)га, унинг ахволини яхшилаш учун чиқимдор бўлиб, катта 
сарф — харажат қилишига олиб келади. Бироқ, агар ссуда шартномасида 
қинғирликлар мавжуд бўлсаю, ундан ссуда берувчи бехабар бўлса, бундай 
ҳолатда у ҳеч қандай жавобгарликка тортилмайди. Ниҳоят, агар қарз 
шартномасида олинган ашёнинг тасодифан ҳалокатга юз тутишида 
айбдорликни қарз олувчининг зиммасига юклаган бўлса, ссуда шартномасида 
эса айбдорликни ссуда берувчи зиммасига юклаган. Айни пайтда ссуда 
шартномасига кўра ссуда олувчининг зиммасига ашёни эҳтиёт қилиб 
сақлашнинг қатъий мажбурияти юкланган. Ашёга ссуда олувчи томонидан 
ҳатто арзимас даражада шикаст етказилган ҳрлда ҳам у етказилган зарар учун 
товон тўлашга мажбур бўлган. Қонун фойдаланувчининг ашёдан шикаст 
етказмай, эҳтиёткорлик билан, авайлаб фойдаланишини талаб қилган. 
Ссуда берувчи етказилган зиён учун ссуда олувчига нисбатан даъво 
қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган. Ссуда берувчининг даъвоси с!юп соттойаИ 
<Игес1а, яъни ссудадан тўғридан—тўғри, асосий даъво деб аталган, ссуда 
олувчининг даъвоси эса — асЦоп соттосШу соп1апа (қарама — қарши, юзага 
келиши мумкин бўлган ва бўлмаган тўқнашув даъвоси) деб аталган. Сақлаш 


(юкни) шартномасига мувофиқ бир шахс (сақловчи, депозитарий) бошқа бир 
шахс (юк топширувчи, депонент)дан якка тартибда юк қабул қилиб олгунига 
қадар бу юкни беғараз сақлаб бериш мажбуриятини олади ва сақлаш муддати 
тугагач, юкни юк топширган шахсга бус —бутун, бешикаст ҳолда қайтаради. 
Бу шартноманинг хусусиятлари қуйидагича: 
Биринчидан, бу аниқ шартнома бўлиб, юк топширилган заҳотиёқ 
мажбуриятлар юзага келади. 
Иккинчидан, шартнома предмети якка тартибда белгиланган ашё бўлиб, 
сақлаш муддати тугагач, мазкур ашё ўз эгаси (депонент)га қайтарилиши 
шарт. 
Учинчидан, сақлаш шартномаси — беғараз шартнома бўлиб, юкни 
сақловчи ўзига топширилган ашёни худди ҳақиқий эгасидек авайлаб сақлаши 
лозим. Агар мабодо эҳтиётсизлик оқибатида юк сақловчи ашёга қўполлик 
билан шикаст етказган ҳолда унга жавобгар бўлади. Гайнинг эътироф 
этишича, юк сақловчи (депозитарий) қандай одам билан шартнома 
тузаёттанини: халол, виждонли инсонми ёки нопок фирибгарми — буни 
яхши тушуниши зарур. 
Бу қоида икки ҳолатда истисно қилиниши мумкин: юк сақловчининг ўзи 
юкни сақлаш учун ёрдамга мухтож бўлса (ашёга шикаст етса, йўқолса ёки 
ҳатто салгина эҳтиётсизлик қилиб уни авайлаб сақламаса бунинг учун 
жавобгар саналган); ҳамда агар ашё олди — сотдиси фавқулодда ҳолатларда, 
масалан ёнғин пайтида ўтказилса. Охирги ҳолат бўйича юк сақловчининг 
масъулияти янада ортиб, у ашёга етказилган шикаст учун юк топширувчи 
олдида икки баробар жавобгар саналган. Ульпиан айтганидек, бундай 
ҳолатда юк топширувчи ўзига депозитарий танлаш имкониятига эга 
бўлмасдан, таваккал қилишдан ўзга чораси қолмаган. 
Тўртинчидан, мазкур шартномага мувофиқ ашёни маълум муддатга ёки 
зарурат туғилса олингунига қадар топширилиши мумкин бўлган, Ниҳоят, 
ссуда шартномаси каби сақлаш шартномасида ҳам ҳимоядаги юкни тўғридан 
—тўғри юк топширувчи асИоп с11гес1а даъвосига кўра қайтариш талаби 
қўйилади. 
Агар 
юк 
топширувчи 
топшираётган 
ашёсининг 
шикастланганлигини ўзи билмаган ҳолда юк қабул қилувчига топшириб унга 
зарар етказса, бундай ҳолатда юк қабул қилувчига юк топширувчига 
етказилган зиённи қоплаш учун асиоп йероз1Н соп1гапа даъво қилиш ҳуқуқи 
берилган. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish