Таълим вазирлиги



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/74
Sana16.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#493420
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   74
Bog'liq
Rim huquqi (TOPILDIYEV)

4-§. Суперфиций тушунчаси 
Қадимги Рям ҳуқуқида суперфиций ва эмфитевзислар доимо ер ҳуқуқи 
билан боғлиқ бўлган. 
Суперфиций деганда «ер билан боғлиқ қурилишларни амалга ошириш» 
деб тушунилиб, кўпроқ бозор бўладиган ёки ишбилармонлар йиғиладиган 
жойларга яқин бўлган жойларни ижарага олишга тушунилган. Бу ерлар ва 
қурилишлар кўпинча маҳаллий ҳокимиятга тааллуқли бўлиб, уларга кичкина 
— кичкина савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатувчи муассасалар, 
комбинатлар, мастерскойларни суперфиций билан шуғулланувчи шахслар 
қуриш натижасида ўша жойларни эгаллаб олганлар. 
Ана шундай асосда узоқ муддатли қурилиш билан боғлиқ бўлган ижара 
шартномалари вужудга келган. Уларнинг ижара қиймати бир йилда бир 
марта тўланган ва суммани тўлагандан сўнг, суперфицийлар янги ҳуқуқларга 
эга бўлиб, бу мулк, ашёларни мерос тариқасида ўтказиш ҳуқуқига эга 
бўлганлар. 
Суперфицийнинг сервитутдан фарқи, ерга қурилишлар қуриш 
мустақиллигига эга бўлганлиги, бу ҳуқуқни бошқа шахсларга ўтказиш 
ҳуқуқига, ҳамда умрбод мерос тариқасида бу ҳуқуқларга эга бўлишга 
тушунилган. 
Суперфицийнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва ҳимоя қилиш претор 
томонидан амалга оширилган, интердиктлар ва даъволарни қўллаш асосида 
бу муносабатлар амалга оширилган. 
5-§. Гаров ҳуцуци 
Бошқаларнинг мулкига бўлган ҳуқуқнинг турларидан бири гаров 
ҳуқуқидир. 
Гаров ҳуқуқи қадимги Рим ҳуқуқида энг кўп қўлланиладиган, турли хил 
шартномалар бўйича вужудга келадиган мажбуриятларнинг бажарилишини 
таъминловчи усуллардан бири бўлиб ҳисобланган. 
Гаров билан тартибга солинадиган муносабатлар асосан кўчмас 
мулкларга ва кўчирилиши мумкин бўлган мулкларга, ҳамда баъзи ҳолларда 
объектга нисбатан мулкий ҳуқуқлар ёки талаблардан иборат бўлган. 
Кўчмае мулклар билан боғлиқ бўлган гаров ҳуқуқига ипотека деб 
аталган. Энг аввало, ҳар қандай ҳуқуқлар гаров предмети бўлиб 


ҳисобланмаган. Унинг предмети бўлиши учун албатта шартномада ёки 
қонунларда кўрсатилган бўлиши лозим. 
Қадимги Рим ҳуқуқшунослари мулк ҳуқуқининг субъекти бўлмаган, 
лекин ушбу мулкка нисбатан қандайдир ашёвий ҳуқуқга эга бўлган шахс, 
мулк ҳуқуқи эгасининг розилигини олмасдан, мулкни гаровга қўйишини 
қатьий ман қилганлар. Ҳатто мулк эгасининг розилигисиз, гаровга қўйилган 
объект, бошқа шахсларнинг мулкига тааллуқли бўлса, шу ҳакда тузилган 
битим ноҳақиқий ҳисобланган. 
Рим ҳуқуқининг ўзига хос хусусиятларидан бири, мулк ҳуқуқининг 
эгаси томонидан, мажбуриятни бажаришни таъминлаш нуқтаи назаридан 
гаровга қўйилган мулк, мулк эгалиги бошқа шахсга ўттан ҳолатда ҳам, гаров 
ҳуқуқининг предмети сифатида қолаверади. Ана шу хусусияти гаровга 
қўйилган ашёни, мулкни мутлоқ ҳуқуқий ҳимояга эга эканлигини билдиради. 
Рим қулдорчилик давлатида гаровнинг дастлабки усули битимлар бўлиб 
ҳисобланган. 
Қарздор манципация орқали ўз қарзини тўлаш учун бошқа шахсга, мулк 
ҳуқуқи эгалигига, маълум талабларни қўйган ҳолда «Яъни мажбуриятнинг 
бажарилиши таъминланилгандан сўнг, гаровга қўйилган мулк қарздорга 
қайтарилиши лозим деган асосда битимларни тузарди. 
Бу қўйилган талаб қадимги Рим давлатида фақат маънавий характерга 
эга бўлиб, яъни мулкни қайтариб бериш ишончини синаб кўриш билан 
боғлиқ бўлган. Кейинчалик эса, мажбурият бажарилгандан сўнг қарздор 
кредиторга гаров нарсани қайтариш тўғрисида даъво талабларини жорий 
этадиган ҳуқуқлар келиб чиқди. 
Битамлардан ташқари гаровнинг усули сифатида рхдпиз — пигнус (қўл 
билан гаров нарсасини қўйиш» ёки «қўлда ушлаб туриш») деган тушунча 
вужудга келиб, бунда гаров предмети гаровга олувчига фақат эгаллаш, 
фойдаланиш ва фойдали хусусиятларидан бахраманд бўлиш учун 
топшириладя, лекин мулк ҳуқуқи ўз эгалигида қолдирилади, ҳамда 
мажбуриятнинг бажарилиши билан дарров мулк ўз эгасига тезда 
қайтарилади. 
Рим давлатининг синфий даврига келиб гаровнинг усули сифатида 
ииотека вужудга келди. Ипотека усули Греклар ва Египет давлатларининг 
ҳуқуқи таъсирида ривожланиб, такомиллашиб, гаров предмети гаровга 
қўювчи шахсда қолдирилиб, унга агар мажбурият бажарилмаган тақдирда, 
гаров нарсасини талаб қилиб олиб, уни сотиш ва гаров билан таъминланиши 
лозим бўлган суммани кредитор олиши лозим бўлган. 
Ипотека усули кўчмас мулкка қўлланилган. Рим ҳуқуқи ипотека 
(кўчирилиши мумкин бўлмаган объектлар) деб белгиланган гаров мулки 
тўғрисида императив нормаларни қўллаган, яъни ипотека ҳеч қачон гаровга 
олувчига топширилмайди деган қоидани мустаҳкамлаган. Лекин уларни 
асраш, қўриқлаш ва таъминлашни қандай усуллар асосида амалга ошириш 
учун маълум шартномалар тузилган ва бу шартномаларда маълум қоидалар 
белгиланган. 
Кўчмас мулкларни ипотека қилиш, уларни таъминлаш ва ижарага 


берилган қисмлари жойлашган ер участкасини ипотека қилиш бир вақтнинг 
ўзида битта асосий шартнома бўйича амалга оширилган. 
Айниқса, «Ер участкасини ипотекага қўйиш чоғида гаров ҳуқуқи, агар 
шартномада бошқача шарт назарда тугилмаган бўлса, гаровга қўювчининг 
ушбу участкада бўлган ёки қурилаётган бинолари ва иншоотларига жорий 
қилинмайди. Шартномада бундай шарт қўйилмаган бўлса, ундирув гаровга 
қўйилган ер участкасига қаратилган тақдирда гаровга қўювчи ер 
участкасидан, унинг бино ёки иншоотдан ўз ўрнида фойдаланиш учун зарур 
бўлган қисмидан чекланган тарзда, фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини сақлаб 
қолади» 
Юқорида кўрсатилган усуллардан ташқари қонуннинг ўзида ҳам гаров 
ҳуқуқлари кўрсатилиб, бошқа усулларга қараганда, у устунроқ, афзалроқ, 
имтиёзли ҳуқуқга эга бўлганлар. 
Мутлоқ монархия даврида император томонидан рескрипт қабул 
қилиниб, унда учта ишончли гувоҳнинг қатнашиши натижасида тузилган 
ёзма равишдаги ипотека бошқа усулларда тузилган гаров билан таъминлаш 
ҳуқуқларидан устун турган. Бу ипотека қонунлар асосида қабул қилинган 
муносабат бўлиб ҳисобланган. 
Гаровнинг бекор бўлиши асосан, гаровга қўйилган ашёнинг, 
предметнинг нобуд бўлганида, гаровга қўйилган ҳуқуқнинг бекор бўлишлиги 
натижасида, ҳамда гаровга қўйилган мулкнинг мулк ҳуқуқини эгалловчи 
шахс билан қўшилиши (битга шахсга тааллуқли бўлиши) натажасида, ҳамда 
гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилиши натажасида ҳам 
бекор бўлган. 

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish