project.gov.uz
11.03.2022
14
Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражалари уларнинг малака тоифасига (олий, юқори
ва асосий) асосан берилади.
Давлат хизматчиларининг малака даражалари изчиллик асосида малака имтиҳонининг ижобий
натижаларига кўра, қоида тариқасида тегишли мутахассислик бўйича
олий маълумот, давлат
фуқаролик хизмати соҳасида, шу жумладан, муайян ютуқларга, малака ҳамда муайян иш стажига
ҳамда малакани ошириш ўқув курсларини ижобий тугатганлиги ҳақида сертификатларга эга
бўлганини инобатга олган ҳолда давлат фуқаролик хизмати
ваколатли органи томонидан
тасдиқланган давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаси берилади.
Малака имтиҳони суҳбат шаклида ўтказилади, бунда ходимнинг фаолият натижалари, шу
жумладан самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари, малака ошириш ўқув курсларини
ўтаганлиги, шуниндек “устоз-шогирд” йўналишидаги фаолияти натижалари, алоҳида хизматлари
ва касбий тайёргалик ҳолатлари кўриб чиқилади.
Малака даражалари:
“4-, 5- ва 6-даражали давлат хизматчиси” малака даражалари давлат фуқаролик хизмати жорий
этилган давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари томонидан ҳамда маҳаллий
давлат ҳокимияти органларида – Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши раиси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан берилади.
“2- ва 3-даражали давлат хизматчиси” малака даражалари давлат фуқаролик хизмати жорий
этилган давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари томонидан ҳамда маҳаллий
давлат ҳокимияти органларида – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси,
вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан давлат фуқаролик хизмати масалалари бўйича ваколатли
органи билан келишилган ҳолда берилади.
“1-даражали давлат хизматчиси” малака даражаси давлат фуқаролик хизмати масалалари бўйича
ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти
Администрацияси билан
келишилган ҳолда берилади.
“Олий даражали давлат хизмати маслаҳатчиси” ҳамда “1-, 2- ва 3-даражали давлат хизмати
маслаҳатчиси” малака даражалари давлат фуқаролик хизмати масалалари бўйича ваколатли
органи директорининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан
берилади.
Ҳар бир малака даражасида бўлиш муддати:
6, 5, 4-даражали давлат хизматчилари учун – 2,5 йилдан кам бўлмаган;
3, 2, 1-даражали давлат хизматчилари учун – 4 йилдан кам бўлмаган муддатни ташкил этади.
Олий даражали ҳамда 1, 2 ва 3-даражали давлат хизмати маслаҳатчиси малака даражаларида
бўлиш муддати белгиланмайди.
Махсус унвон, мартаба ва малака даражалари берилиши кўзда
тутилган давлатнинг махсус
хизмати ҳамда бошқа хизматига (судьялар ва дипломатик хизмат органлари ходимлари) ўтган
давлат фуқаролик хизматчисига унинг мавжуд малака даражасига мувофиқ, унвон (мартаба)
даражалари берилади.
Давлатнинг махсус хизмати ҳамда бошқа хизматидан (судьялар