15-модда. Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари. Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларида қўйидагилар белгиланади:
раҳбар ва унга бўйсинувчи ходимлар, ҳамкасабларнинг фаолиятидаги ўзаро ахлоқий
муносабатлар;
ўз хулқ-атворида давлат фуқаролик хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган
ҳаракатларга йўл қўймаслик;
ушбу Қонун талабларини ва нормаларини амалга ошириш учун зарур бўлган умум қабул
қилинган маънавий-ахлоқий нормалар ва бошқа қоидаларнинг бенуқсонлиги.
Давлат фуқаролик хизматчиси ўз вазифаларини бажаришга киришишидан аввал давлат фуқаролик
хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари билан имзо чеккан ҳолда таништирилиши шарт.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши уларни қонун
ҳужжатларига асосан интизомий жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ
қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш давлат органлари ва ташкилотларининг махсус
бўлинмалари ҳамда Одоб-ахлоқ комиссиялари, шунингдек давлат фуқаролик хизмати масалалари
бўйича ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
16-модда. Давлат фуқаролик хизматчиларининг хизмат интизоми Давлат фуқаролик хизматида хизмат интизоми - давлат фуқаролик хизматчисининг тегишли
тартибда давлат органи ва ташкилотининг хизмат тартиби ва мансаб йўриқномасига риоя
қилишининг мажбурийлигидир.
Давлат фуқаролик хизматчисининг фикрига кўра раҳбарнинг чиқарган буйруғи ва фармойиши,
юқори турувчи орган ва мансабдор шахснинг қарори ва топшириғи (бундан буён - ҳужжат)
жамоат ва давлатга жиддий салбий оқибатлар олиб келиши мумкин деб ҳисоблаганда, давлат
фуқаролик хизматчиси бу ҳақида дарҳол юқори турувчи раҳбар (орган)ни қабул қилинган
(чиқарилган) ҳужжатнинг ижроси бўйича масалани ҳал қилиш учун хабардор қилиши шарт.
Мазкур модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган хабарномани олгандан сўнг, ҳужжатни қабул
қилган (чиқарган) раҳбар (орган) масалани дарҳол мазмунан кўриб, ҳал этиши ҳамда давлат
фуқаролик хизматчисининг фикри тасдиқланган тақдирда чиқарилган ҳужжатнинг ижросини
тўхтатиб туриш ёки рад этиш ҳақида қарор чиқариши шарт. Давлат фуқаролик хизматчиси раҳбар
(орган)нинг қароридан норози бўлган тақдирда, уни юқори турувчи раҳбар (орган), давлат
фуқаролик хизмати ишлари бўйича ваколатли орган ёки маъмурий судга шикоят қилиш ҳуқуқига
эга.
Раҳбар (орган)нинг ҳужжати устидан шикоят қилиниши унинг ижросини тўхтатмайди. Қабул
қилинган (чиқарилган) ҳужжат устидан раҳбар (орган)га қилинган шикоят раҳбар ёки орган