ИННОВАЦИОН ФАОЛЛИК ВА ТУРИЗМНИНГ МУСТАКИЛ СОХА
СИФАТИДА РИВОЖЛАНИШИ
Норова К.,
Бухоро Банк коллежи
Дунеда интеграция жараёнининг такомиллашуви ва замонавий илмни кўп
талаб қилувчи технологияларга асосланган ишлаб чиқаришнинг устувор
ривожланиши ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва турмуш сифати
ошишининг зарурий шарти – инновацион фаолликдир. Инновацион фаоллик, ўз
навбатида, давлатнинг иқтисодий ва илмий-техник имкониятлари, инновацияга
оид сиёсати ва салоҳияти, жамиятнинг маънавий ҳолатига боғлиқ. Бу борада
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида туризм соҳасини инновацион
ривожлантиришга алоҳида халқаро эътибор қаратилаётгани аҳамиятга
молиқдир.
Туризмга алоҳида тармоқ сифатида қарайдиган бўлсак, уни ташкил этувчи
корхоналар йиғиндиси қуйидаги асосий, ўзига хос хусусиятлар билан
тавсифланади:
– туризм бир хил фаолият тури билан шуғулланувчи иқтисодий жиҳатдан
мустақил корхоналар йиғиндиси;
– туризмнинг мустақил тармоқлиги миллий иқтисодиётнинг бошқа
тармоқлари билан барқарор иқтисодий алоқаларни ўрнатиши билан
тавсифланиши;
– туризм соҳаси ривожланиши сайёҳларни жойлаштириш, овқатлантириш,
уларга хизмат кўрсатувчи транспорт соҳасини, дам олиш тизимларини яратиш,
соғломлаштириш, зиёрат қилиш, спорт соҳаларини кенгайтириш масалаларини
ҳал қилишга қаратилиши;
– мазкур соҳада фаолият юритадиган кадрлар малакасининг ўзига хослиги,
улар бажарадиган ишларнинг бошқа тармоқларда такрорланмаслиги;
– хўжалик бошқаруви органи мавжудлиги, давлат ва нодавлат уюшмаларга
бирлашганлиги.
Туризм соҳасининг инновацион ривожланишини таҳлил қилишда унинг
иқтисодиёт таркибида қандай функцияларни бажаришини инобатга олиш лозим.
Тадқиқотлар кўрсатишича, туризм иқтисодиётни модернизациялаш шароитида
муайян бир функцияларни бажариш билан бирга, унга қуйидагича таъсир этади.
Булар:
– туристик маҳсулотлар ишлаб чиқаради;
– аҳоли бандлигини таъминлайди;
– миллий даромадни яратишда иштирок этади;
– минтақалар ривожланишига таъсир кўрсатади;
– тўлов балансини барқарорлаштиришга ҳисса қўшади;
– ўрта синф шаклланишида аҳамият касб этади.
Туризмнинг миллий иқтисодиётга таъсир даражасини баҳолашда
бажарадиган функциясининг нечоғлиқ самарали эканлиги ва мавжуд
51
эҳтиёжларга мослиги масалаларини аниқлаш тақозо қилинади. Шу туфайли
уларнинг ҳар бирини қисқача кўриб чиқамиз.
Ишлаб чиқариш функцияси. Туристик ташкилотлар туристик маҳсулот ва
хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш орқали мамлакат ЯИМни кўпайтиришга
ҳисса қўшади. Туризмнинг ушбу хизмати мамлакат ЯИМда унинг улуши неча
фоизни ташкил қилганлиги билан ўлчанади.
Aҳоли бандлигини таъминлаш функцияси. Туризмни ривожлантириш
бевосита аҳолининг иш билан бандлигига боғлиқ. Чунки ушбу соҳада инсон
иштироки муҳим аҳамиятга эга. Соҳада аҳолининг қанча қисми бандлиги ўша
давлат иқтисодиёти қандай ҳолда ривожланганига, туристик салоҳиятига ва
улардан қай даражада самарали фойдаланилаётганлигига боғлиқ. Ҳозирги
пайтда ривожланган давлатларда меҳнатга лаёқатли аҳолининг беш фоизи
туризм соҳасида фаолият кўрсатмоқда.
Мамлакатимиз туристик салоҳиятини таҳлил қиладиган бўлсак, мазкур
соҳада бандлик йилдан-йилга ошиб бораётгани кузатилади. Туризм соҳасида
фаолият кўрсатаётган ходимларни ҳисобга олишда бевосита бандлар билан
бирга билвосита бандларни ҳам инобатга олиш лозим. Масалага шу жиҳатдан
ёндашганда туризмда банд аҳолини қуйидаги тўртта тоифа бўйича ўрганиш
мақсадга мувофиқ. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
– туризм соҳасида бевосита бандлик;
– туризм соҳасида билвосита бандлик;
– туризмга ўз иш жойидан туриб хизмат қилувчи соҳаларда фаолият
кўрсатувчи ходимлар бандлиги;
– туристик объектлар ва инфратузилмалар қурилишидаги бандлик.
Миллий даромад яратиш. Туризм соҳасида фаолият юритиш натижасида
банд аҳолига ҳақ тўлаш, маҳаллий ҳамда давлат бюджетига солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловларни тўлаш орқали миллий даромад яратилади. Айрим
давлатлар бюджети шаклланишида туризмдан келиб тушадиган даромадлар
салмоқли миқдорни ташкил этади. Бундан ташқари, хорижий сайёҳларга хизмат
кўрсатиш эвазига валюта захиралари шакллантирилиб, катта ҳажмдаги ишларга
йўл очилади. Туризм келажакда бизда ҳам иқтисодиётга катта фойда
келтирадиган соҳага айланиши кўзда тутилмоқда.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳам ўзига хослик
мавжуд. Шу туфайли бундай жойларда экологик туризмни, агротуризмни,
қишлоқ туризмини ривожлантириш мумкин. Сайёҳларга маҳаллий аҳолининг
яшаш тарзи, миллий анъаналарини кўриш, табиат қўйнида дам олиш қизиқ,
албатта. Бу эса, ўз навбатида, маҳаллий аҳоли турмуш тарзини яхшилашга олиб
келади, яъни янги иш ўринлари яратилади, туризм инфратузилмаси ва сервис
хизматлари ташкил этилади. Энг муҳими, хизмат соҳасидаги бандлик ҳисобига
қишлоқда меҳнатнинг характери ҳам ўзгариб, такомиллашиб боради. Авваллари
фақат аграр меҳнатга мослашган қишлоқ аҳолиси энди ишлаб чиқариш, хизмат
кўрсатишнинг илғор усуллари билан шуғулланиш имкониятига эга бўлади.
Инновацион жараёнлар туризм соҳасида глобаллашув тенденцияларини
чуқурлаштириб, жаҳонда бизнеснинг янги фалсафасини – инновацион
ривожланиш заруриятини келтириб чиқарди. Бугунги кунда туристик
52
ташкилотларнинг инновацион фаолиятига давлатнинг таъсир кўрсатиш
механизмлари қаторига қуйидагилар киритилмоқда:
– инновацион жиҳатдан фаол бўлган ташкилотларга солиқ имтиёзларини
тақдим этиш;
– махсус илмий-техникавий, солиқ ва молия-кредит сиёсатини амалга
ошириш;
– туризм соҳасига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун
қулай шарт-шароитларни яратиш;
– амортизация сиёсатини такомиллаштириш;
– туризм фанини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш.
Туризм соҳасини инновацион ривожлантириш туристик маҳсулотнинг
янгисини яратиш ёки мавжуд маҳсулотни ўзгартиришга, транспорт,
меҳмонхонага оид ва бошқа турдош хизматларни такомиллаштиришга, янги
бозорларни
ўзлаштиришга,
илғор
ахборот
ва
телекоммуникация
технологияларини ҳамда ташкилий-бошқарув фаолиятининг замонавий
шаклларини амалиётга татбиқ этишга йўналтирилган бўлади.
Туризм соҳаси бир қанча ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улардан тўғри
фойдаланиши инновацион ривожлантириш учун қулай имкониятларни тақдим
этади. Туризмнинг мақсади ва кўринишларини эътиборга олиб таклиф қилинган
модел тўртта асосий омилнинг алоҳида акс топишини тақозo қилади: сайёҳнинг
ҳордиқ чиқариши ва янги таассуротларга эга бўлиши, соғломлаштирувчи ва
рекреацион, саёҳат пайтидаги ижтимоий мулоқотлар, малакавий-бизнес.
Туризм соҳасини инновацион ривожлантириш омилларининг таклиф
этилган модели сайёҳларнинг талаб ва эҳтиёжини қондириш манбаси сифатида
туризм хизматлар бозорини ривожлантиришга замин тайёрлайди ва айнан шу
омиллар туризм соҳасини инновацион ривожлантиришда янги турлар, ғоя ва
имкониятлар кашф этилишининг сабабчиси ҳисобланади.
Ўзбекистонда туристик-рекреацион ресурслардан самарали фойдаланиш
асосида миллий туристик хизматлар бозорининг ҳудудий тузилмасини янада
такомиллаштириш талаб қилади. Равшанки, Ўзбекистон минтақаларида
туристик кластерлар шакллантирилиши туристик-рекреацион ресурслардан
тўлиқ фойдаланиш замирида янги сайёҳлик фирмалари очилишига ва
мавжудлари ишини янада фаоллаштиришга туртки беради ва янги турдаги
туристик маҳсулотлар яратилишига асос бўлади. Туризм соҳасини инновацион
ривожлантириш фаолияти зарурий омил ҳисобланиши ҳамда бугунги кунда ҳар
қандай туристик фирманинг асосий мақсади рақобат шароитида истеъмолчини
ўз хизмат турларига жалб қилишни тақoзo этади.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида туризм соҳасини инновацион
ривожлантиришда кластер иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш
даражасини оширишга кенг имкониятлар мавжуд. Бу имкониятлардан самарали
фойдаланиш мақсадида тадқиқотда туризм соҳаси субъектлари фаолиятини
муайян мақсадга йўналтирилган ҳолда мувофиқлаштириш воситаларини
кўрсатиб бериш мақсад қилиб олинган. Таклиф этилаётган моделнинг моҳияти
минтақадаги бетакрор туристик ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда
иқтисодиётни модернизациялаш шароитида туризм соҳасини инновацион
53
ривожлантириш натижасида сайёҳлар сонини изчил равишда ошириб,
мамлакатимиз иқтисодий ривожига катта ҳисса қўшишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |