ЎЗБЕКИСТОН ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Ашурова М.Х.,
Бухоро давлат университети
Ўзбекистон Республикаси жаҳон сайёҳлик бозорида ўз ўрнини
мустаҳкамлаб олган, аммо сезиларли ўсиш ҳақида гап юритишга эрта. Бу Туризм
бўйича рақобатбардош мамлакатлар рейтинги билан ҳам исботланади. Унда
дунёдаги (маданий захиралар, арзон инфратузилма, сайёҳлик маҳсулотлари
нархи, хавфсизлик даражаси, халқаро шаффофлик жиҳатидан) энг жозибадор
140та сайёҳлик масканлари қайд этилган. Ушбу рўйхатда Қозоғистон 85-ўрин,
Қирғизистон 116-ўрин, Тожикистон 119-ўринни эгаллагани ҳолда, Ўзбекистон
бу рейтингга киритилмаган. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси
сайтига жойлаштирилган Ўзбекистон
Президентининг
«Ўзбекистон
Республикасида ўрта истиқболда туризмни ривожлантириш бўйича
Концепциясини ҳаётга татбиқ этиш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида
сўз юритилган.
Меҳмонхоналарда жойларни банд қилишнинг интеграциялашган ягона
автоматлашган тизимини ташкил этиш белгиланган. Танлов асосида давлат
томонидан қўллаб-қувватланувчи йирик сайёҳлик масканларини қуриш
режалаштирилмоқда.
Банкларга тадбиркорлик субъектларига меҳмонхоналар қуриш ва модернизация
қилишга узоқ муддатли (15−20 йилга) имтиёзли кредитлар ажратиш таклиф
қилинади. Бундан ташқари, банклар меҳмонхона ва бошқа сайёҳлик
объектларида халқаро тўлов тизимлари билан ишловчи банкомат ва терминаллар
405
сонини ошириб, хорижий валютада тўловларни қабул қилиш учун қулайлик
яратади.
Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) маълумотларига кўра, Ўзбекистон
сайёҳликдан даромад кўрувчи давлатлар ўртасида 150- ўринни эгаллаб турибди.
Бунда ҳисоб-китоб қилинган салоҳияти умумий оқимнинг 2,2 фоизига тенг
бўлишига қарамасдан, бу кўрсаткич 0,2 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек,
Ўзбекистон ушбу соҳанинг мамлакат ЯИМ шаклланишидаги улуши бўйича 115,
инвестициялардан фойдаланиш бўйича 103 ва соҳада бандлар сони бўйича 69-
ўринни банд этиб турибди.
Республика ичида аҳолининг 5,6 фоизигина саёҳат қилади. Бунга аҳоли
туризм учун сарфлайдиган молиявий маблағларнинг чеклангани, ижтимоий
туризмнинг ривожланмагани ҳамда ички туризмни рағбатлантириш
ва ривожлантириш бўйича давлат томонидан етарлича чоралар кўрилмагани
сабаб қилиб кўрсатилган
Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) маълумотларига кўра, туризм
жаҳон товарлар ва хизматлар экспортида тўртинчи, даромад келтириши бўйича
учинчи ўринда туради. Унинг жаҳон ЯИМдаги ҳиссаси 10 фоизни ташкил этади.
Ўзбекистон, Бутунжаҳон туризм ва саёҳатлар бўйича кенгаши (БТСК)нинг
баҳоларига кўра, сайёҳлар келиши борасида дунё мамлакатлари орасида 150-
ўринда. Унинг ҳиссасига умумий сайёҳлар оқимининг 0,2 фоизи (бу борадаги
Ўзбекистон салоҳияти 2,2 фоиз) тўғри келади.
Шу билан бирга, ҳужжатда қайд этилишича, 2011−2015 йилларда
Ўзбекистонда кўрсатилган туристик хизматлар ҳажми (109 фоиз) ва хорижий
ташрифлар сони икки баравар (96,8 фоиз) ошгани эътироф этилган. Янги
туристик корхоналар сони 27,2 фоизга ўсган.
Шунга қарамай, туризм инфратузилмаси, сифат даражаси, сайёҳлик
хизматларини кўрсатиш ҳолати, мамлакат иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси
замон талабларига жавоб бермайди. БТСК баҳолашича, Ўзбекистон туризм
соҳасининг иқтисодий ҳиссаси 2015 йилда 1,81 трлн сўм ёки ЯИМнинг 1,1
фоизини ташкил этган. 864,2 млрд сўмлик инвестициялар (барча киритилган
сармояларнинг 2,2 фоизи) ва 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги экспорт
хизматларини ҳисобга олганда ЯИМнинг 3,2 фоизини ташкил этади. Туризмнинг
Ўзбекистон аҳоли бандлигидаги бевосита улуши 5 фоиз (141,5 минг киши)дан
иборат.
Тошкент, Самарқанд ва Бухоро Ўзбекистоннинг энг муҳим сайёҳлик
марказлари
ҳисобланади.
Ушбу
масканларда
мамлакатдаги
туризм
инфратузилмаларининг 51,7 фоизи жойлашган бўлиб, уларнинг аксарияти
халқаро талабларга мос келади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси
сайтида жойлаштирилган «Ўзбекистон Республикасида ўрта истиқболда
туризмни ривожлантириш бўйича Концепцияси» лойиҳасида шу ҳақда сўз
боради.
Аммо, Ўзбекистон сайёҳлик бозорида халқаро меҳмонхоналар
брендларининг иштироки жуда сустдир. Барча халқаро меҳмонхона
компаниялари Тошкентда жойлашган. Бироқ, бу ердаги нарх-наво дунёнинг
етакчи сайёҳлик йўналишларидаги меҳмонхоналар нархларидан сезиларли
406
баланддир. Жумладан, 5 юлдузли халқаро меҳмонхоналардаги бир хона
қиймати Европа мамлакатларидаги айни ўрин учун олинадиган нархдан 1,5
баравар кўпдир. Нархларнинг баландлиги эса, мижозларнинг камлиги, рақобат
муҳитининг паст даражаси ҳамда бизнес-сайёҳларга ўта қарамлик билан
изоҳланади.
Аксарият туризмдан манфаатдор мамлакатлар туризмни ривожлантириш,
унинг рақобатбардошлилигини ошириш учун турли йўллардан фойдаланишади.
Масалан,Туркия давлати ҳам аввалги йиллардаги туристик натижаларга эришиш
учяун қатор ислоҳотларни ўтказди. Туркия Қора денгиз қирғоқларига келган ҳар
бир чартер рейс учун камида 6 минг доллар тўлайди. Республика ҳукумати
сайёҳларни дам олишга йўллаётган туроператорлар ва авиакомпанияларни
субсидиялаш дастури географиясини кенгайтирди. Россия туроператорлари
ассоциациясининг хабар беришича, янги рўйхатга Қора денгиз ва Ўрта ер
денгизи қирғоқлари ҳудудидаги яна 12 аэропорт киритилган.
Дастур шартларига кўра, камида 100 йўловчиси бўлган ҳар бир чартер рейс
учун ташкилотчиларга Туркиянинг Туризм ва маданият вазирлиги томонидан 6
минг доллардан берилади. 150 кишидан ортиқ рейсларда эса бу сумма 30 фоизга
оширилиши мумкин.
Субсидиялар, хусусан, Қора денгиз провинциялари ҳисобланган Трабзон,
Орду-Гиресун, Чаршамба (Самсун), Денизли, Испарта ва Эскишеҳирга тегишли.
Бунга қадар туроператор ва авиакомпаниялар Анталья, Алания, Даламан,
Бодрум, Измир ва Кютахьяга амалга оширилган чартер рейслар учун пул олиб
келишган.
Қуйидагилар ўрта муддатли истиқболда туризм соҳасидаги давлат
сиёсатининг мақсадли вазифалари ва устувор йўналишлари этиб белгилаб
олинади:
туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва
изчил амалга ошириш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини
бериш, ушбу соҳани барча ҳудудларни ва ўзаро боғлиқ тармоқларни комплекс
равишда жадал ривожлантиришнинг етакчи кучига айланиши лозим бўлган
иқтисодиётни диверсификациялаш, таркибий ўзгартириш ва барқарор
ривожланишнинг қудратли воситасига айлантириш, яратиладиган ялпи ички
маҳсулотда, маҳаллий бюджет даромадларида туризмнинг улушини
кўпайтириш, иш билан бандликни таъминлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва
сифатини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
туризм индустрияси субъектлари фаолияти учун қулай шарт-шароитларни
шакллантиришга йўналтирилган туризм фаолияти соҳасидаги қонун
ҳужжатларини ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш,
туризмнинг ривожланишидаги барча тўсиқ ва ғовларга барҳам бериш, виза ва
рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларини, паспорт ва божхона назоратини
соддалаштириш, туризм соҳасини давлат томонидан бошқариш ва бозорга хос
тарзда тартибга солиш механизмини мақбуллаштириш, туризм соҳасида
тадбиркорлик фаоллигини рағбатлантириш ва туризм хизматлари бозорида
рақобатни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, туризм
соҳасида статистик ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш;
407
туризм хизматларини ташкил этишда, энг аввало, туристлар
жойлаштириладиган жойларда, овқатланиш пунктларида, республика ҳудуди
бўйлаб ҳаракатланишда, туризм объектларига ташрифларни уюштиришда
туристлар ва экскурсантларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш
бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
мамлакатда туризмни жадал ривожлантириш, мавжуд улкан туризм
салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, анъанавий маданий-
тарихий туризм билан биргаликда туризмнинг бошқа салоҳиятли турларини —
зиёрат қилиш, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик, спорт, даволаш-
соғломлаштириш, қишлоқ, саноат, ишбилармонлик туризми ва бошқа турларини
жадал ривожлантириш, болалар, ўсмирлар ва ёшлар туризмини, оилавий
туризмни, кексалар учун ижтимоий туризмни ривожлантириш ҳисобига
туризмнинг ижтимоий аҳамиятини кучайтириш, ҳудудларда янги туризм
йўналишларини ташкил этиш, уларни паспортлаштириш, туризм йўналишлари
ва туризм объектлари бўйича ягона миллий реестрларни шакллантиришга
йўналтирилган ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантиришнинг
миллий ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
туризм фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни, биринчи навбатда,
БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО), хорижий мамлакатларнинг
туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлари — туризм хизматлари
минтақавий ва жаҳон бозорларининг фаол иштирокчилари билан ҳамкорликни
кенгайтириш, Ўзбекистоннинг туризм соҳасида тартибга солувчи универсал
халқаро конвенциялар ва битимлардаги иштироки, туризм фаолияти амалиётига
халқаро ва давлатлараро стандартлар ва нормаларни жорий этиш кабилар қабул
қилинган қарорлар орқали белгилаб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |