Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Бир маромда эскириш ҳисоблаш усули



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Бир маромда эскириш ҳисоблаш усули. 
Бу усулни қўллаш чекланмаган. 
Лекин, уни қурилиш ишларини олиб борилишига фаол таъсир ўтказмайдиган 
асосий воситалар бўйича қўллаш, одатда, мақсадга мувофиқ бўлади. Чунончи, 
бу усулни бино ва иншоатлар, мебель ва офис жиҳозлари, компьютерлар 
бўйича қўллаш мумкин. 
Ушбу 
усулнинг 
моҳияти 
шундаки, 
унда 
асосий 
воситанинг 
амортизацияланадиган қиймати бўлиб: (1) бошланғич қиймат ёки чамаланган 
тугатиш қиймати чегириб тошлангандан кейин қолган бошланғич қиймат 
ҳисобланади; (2) йиллик амортизация суммаси амортизациялана-диган 
қийматни белгиланган йиллик амортизация меъёрига кўпайтириш ва 100 
фоизга бўлиш, ойлик амортизация суммаси эса йиллик амортизация суммасини 
12 га бўлиш йўли билан топилади. 


Мисол.
Бинонинг бошланғич қиймати 10000000 сўм дейлик. Тугатиш 
қиймати 1-ҳолатда 10 фоиз миқдорида белгиланган, 2-ҳолатда эса кўзда 
тутилмаган. Йиллик амортизация меъёри – 5 фоиз.
Демак, бинонинг амортизацияланадиган қиймати 1-ҳолатда 9000000 сўмни 
(10000000- 10000000*10%), 2-ҳолатда эса 10000000 сўмни ташкил этади. 
Йиллик амортизация суммаси 1-ҳолатда 450 минг сўмни (9000000*5%), 2-
ҳолатда эса 500000 сўмни (10000000*5%) ташкил этади. Ойлик амортизация 
суммаси 1-ҳолатда 37500 сўмни (450000/12), 2-ҳолатда эса – 41667 сўмни 
(500000/12)ни ташкил қилади. Бу усулга кўра қурилиш ташкилотида 20 йилдан 
сўнг 1-ҳолатда бинонинг 9000000 сўмлик бошланғич қиймати тўлиқ тикланади, 
1000000 сўмлик қиймати тикланмасдан қолади. 2-ҳолатда эса бинонинг 
қиймати 20 йилдан сўнг тўлиқ тикланади. 
Иш ҳажмига мутаносиб ҳисоблаш усули. 
Бу усулни, одатда, қурилиш 
ишларини олиб борилишига фаол таъсир ўтказадиган асосий воситалар бўйича 
қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунончи, уни қурилиш машиналари ва 
механизмлари, транспорт воситалари бўйича қўллаш мумкин. Ушбу усулда 
асосий воситанинг амортизацияланадиган қиймати бўлиб ҳам бошланғич 
қиймат ёки чамаланган тугатиш қиймати чегириб тошлангандан кейин қолган 
бошланғич 
қиймат 
ҳисобланади. 
Йиллик 
амортизация 
суммаси 
амортизацияланадиган қийматни 1 бирлик бажариладиган ишга тўғри 
келадиган амортизация меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади. 
Мисол.
Краннинг бошланғич қиймати 40000000 сўм дейлик. Тугатиш 
қиймати 1-ҳолатда 5 фоиз, яъни 2000000 сўм белгиланган, 2-ҳолатда эса кўзда 
тутилмаган. Краннинг иш фаолияти унинг фойдали хизмат муддатида 
(айтайлик,10 йил ичида) ишлаган вақт миқдори билан ўлчанади. Ушбу вақт 
миқдори 20000 соат, краннинг ҳақиқатда ишлаган вақти билдирги-наряд 
бўйича биринчи йилда 3000 соат, дейлик.
Юқоридаги маълумотлар асосида кран бўйича амортизация қуйидагича 
ҳисоб-китоб қилинади. 
Биринчи ҳолатда
. (1) 1 соатлик амортизация меъёри 1900 сўм 
(38000000/20000); (2) биринчи йилда ҳисобланадиган амортизация суммаси 
5700000 сўм (1900*3000). 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish