Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet288/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

 
 
8.
 
Улгуржи савдо корхоналарида товар-моддий бойликлар
инвентаризацияси ва уни натижаларининг ҳисоби 
 
19-сон БҲМС
14
га мувофиқ улгуржи савдо корхоналарида товар ва таралар 
қуйидаги ҳолларда инвентаризация қилиниши лозим: 

қайта баҳоланганда; 

моддий жавобгар шахслар алмашганда; 

ўғрилик, ўзлаштириш ва бузилишлар аниқланганда; 

табиий офатлар, ёнғин ва бошқа фавқулотдаги ҳолатларда; 

хўжалик юритувчи субъектни тугатилиши, бошқа корхоналар таркибига 
қўшилиши ва қонун хужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳолатларда. 
Товар ва таралар инвентаризациясининг ҳисобот йилида ўтказилиши 
лозим бўлган мажбурий сони, уларни ўтказиш саналари, доимий харакатдаги 
инвентаризация комиссияси ва бир маротабалик ишчи инвентаризация 
комиссияларининг таркиби улгуржи савдо корхонаси раҳбарининг буйруғи, 
фармойиши ёки қарори билан белгиланади. Корхона бухгалтериясида 
«Инвентаризацияни ўтказиш тўғрисида буйруқларни бажарилишини назорат 
қилиш китоби» юритилади.
14
БҲМС № 19 «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш». Ўз.Р.Адлия Вазирлиги томонидан 1999 
йил 2 ноябрда рўйхатга олинган, № 833 


Товар ва таралар инвентаризациясини ўтказиш савдо корхонаси рахбари 
буйруғига асосан моддий жавобгар шахслардан инвентаризацияни бошлаш 
санасига ҳисобот тузиб бериш, шунингдек ушбу ҳисоботга барча кирим ва 
чиқим ҳужжатларини киритилганлиги, инвентаризацияни бошлашга тўсиқлик 
қиладиган ҳеч қандай объектив сабабларни йўқлиги тўғрисида тилхат олишдан
бошланади. Инвентаризация комиссияси раиси охирги ҳисоботга илова 
қилинган барча кирим ва чиқим ҳужжатларига «Инвентаризациягача ҳисоботга 
киритилган» ёзувни ва санани қўяди ҳамда уларни имзолайди. Охирги ҳисобот 
асосида корхона бухгалтерияси инвентаризация бошланиш санасига товар ва 
таралар бўйича ҳисоб маълумотларини аниқлаб беради. 
Омборлардаги товар ва тараларни инвентаризация қилишдан олдин 
инвентаризация комиссияси қуйидаги ишларни амалга оширади: 

товарлар ва таралар жойлашган бинолардаги қўшимча кириш ва чиқиш 
эшикларини пломбалайди; 

барча тортиш ва ўлчаш асбобларининг созлигини текширади; 

товар ва тараларни санаш, ўлчаш осон бўлиш учун уларни номи, нави, 
размери ва бошқа белгилари бўйича алоҳида гуруҳларга ва жойларга 
ажратади; 

таъминотчиларнинг тара ва бошқа ўров материалларида келтирилган ва 
очилмаган (бузилмаган) ҳолда турган товарлар алоҳида жойларга тахланади. 

ўзга юридик шахсларнинг маъсул сақлашда бўлган товар-моддий 
бойликларнинг рўйхати олинади ва улар текшириш учун алоҳида жойга 
тахланади; 
Бир нечта омборларда сақланаётган товар-моддий бойликлар маълум
кетма-кетликда инвентаризация қилинади. Бир хонадан иккинчисига ўтилганда 
текширишдан ўтказилган хона қулфланиши ва инвентаризация тугагунча 
пломбаланиши лозим. 
Товар ва тараларнинг инвентаризацияси ўлчаш, тортиш, санаш орқали 
амалга оширилади. Аниқланган натижалар белгиланган шаклдаги 
«Инвентаризация рўйхати»ги комиссия аъзоларидан бири томонидан ёзиб 
борилади. Товарларни ўлчаш, тортиш, санаш фақат омбор мудири ёки моддий 
жавобгар шахслар бригадаси аъзоси иштирокида амалга оширилиши лозим. 
Инвентаризация рўйхатида ҳар бир товар бўйича унинг номенклатура рақами, 
артикули, нави, баҳоси, сони кўрсатилади, рўйхатнинг ҳар бир бетининг 
охирида унга ёзилган товар-моддий бойликлар тартиб рақамининг бош ва 
охирги сони кўрсатилади, шунингдек комиссия аъзолари ўз имзоларини 
қўядилар.
Инвентаризация ўтказилаётган вақтда келиб тушган товар-моддий 
бойликлар моддий жавобгар шахс томонидан инвентаризация комиссияси 
иштирокида қабул қилинади ва улар бўйича алоҳида «Инвентаризация ўтқазиш 
вақтида келиб тушган товар-моддий бойликлар» номли инвентаризация 
рўйхати тузилади . 
Инвентаризация ўтқазиш вақтида раҳбарнинг ёзма рухсати билан
омбордан чиқарилган товарлар бўйича комиссия томонидан алоҳида 


«Инвентаризация ўтказиш вақтида омбордан чиқарилган товар-моддий 
бойликлар» номли инвентаризация рўйхати тузилади. 
Омборларда маъсул сақланаётган ўзга юридик шахсларнинг товар-моддий 
бойликлари бўйича алоҳида «Маъсул сақлашдаги товар-моддий бойликлар» 
номли инвентаризация рўйхати тузилади Моддий жавобгар шахсларнинг 
бўйнида бўлган, лекинда бошқа жойларга маъсул сақлашга берилган товарлар 
бўйича ҳам алоҳида рўйхат тузилади Ушбу рўйхатга маълумотлар чиқим 
ҳужжати асосида киритилади. Комиссия товарлар маъсул сақланаётган
жойдаги корхонадан ушбу товарлар бўйича алоҳида инвентаризация рўйхатини 
талаб қилиб олади ва ундаги маълумотларни ўзлари тузган инвентаризация 
рўйхати маълумотлари билан таққослайди. 
Инвентаризация варақалари икки нусхада тузилади, моддий жавобгар 
шахслар алмашилаётганда ёки ҳуқуқни муҳофаза этиш органлари, аудиторлик 
ташкилотлари иштирокидаги ҳолларда эса уч нусхада тузилади.
Қайта баҳолаш мақсадида ўтқазилган инвентаризация натижалари 
комиисия 
томонидан 
«Қайта 
баҳолаш 
далолатномаси» 
билан 
расмийлаштирилади
Инвентаризация комиссияси томонидан тўлиқ расмийлаштирилган ва 
бухгалтерияга тақдим этилган инвентаризация рўйхати маълумотлари 
бухгалтерияда ҳисоб маълумотлари билан таққосланади ва инвентаризация 
натижалари аниқланади. Бунинг учун махсус «Таққослама қайднома» тузилади, 
унга ҳар бир четланиш аниқланган товар ва тара бўйича қуйидаги маълумотлар 
ёзилади: товарнинг номи, нави, артикули, ўлчов бирлиги, баҳоси, ҳақиқий сони 
ва суммаси, ҳисобдаги сони ва суммаси, камомад ёки ортиқчанинг сони ва 
суммаси. Ушбу қайднома комиссия раиси, бош ҳисобчи, омбор мудири
томонидан имзоланади ва корхона раҳбарига тасдиқлаш учун тақдим этилади
Раҳбарнинг қарори инвентаризация натижаларини бухгалтерия ҳисобида 
акс эттиришга асос бўлади. 
Инвентаризация натижалари ҳисобда қуйидаги ёзувлар билан акс 
эттирилади (24.7-жадвал). 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish